Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 803.0626

  • EUR

    13 902.84-17.77

  • RUB

    131.840.4

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 18-October

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Juma, 18

    +2 +20

  • Shanba, 19

    +4 +20

  • Yakshanba, 20

    +6 +20

  • Dushanba, 21

    +10 +20

  • Seshanba, 22

    +10 +20

  • Chorshanba, 23

    +12 +20

  • Payshanba, 24

    +7 +20

  • Juma, 25

    +7 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Жарангдор сўз

Журналист... Бу сўз шундай жарангдорки, қулоққа чалиниши билан одамни ўзига оҳанрабодек тортади. Илгари (блогерлар пайдо бўлмагунча) қишлоқ ҳаётини ёритишга фалон редакциядан журналист келибди, деб эшитган кимса борки, сергак тортган. Радио ё тележурналист экан, деса ҳаяжони икки ҳисса ортган.
Колумнистлар
323 08:55 | 10.05.2024 08:55

Бу сўз нафақат халқ орасида, балки юқори давраларда ҳам чиннидек жаранг сочган, сочмоқда ва аслидаям шундай булиши керак! Бу жарангдор сўзнинг ўсиб-униши, сайқалланиши ва улуғ мартабага эга бўлиб вояга етиши учун соат капгири қанча айланган, сойнинг суви неча бор думалаган ва не даврларни бошидан кечирган. Буларнинг барчасининг ортида оддий инсонлар меҳнати, мактабда адабиёт ва шеърга кўнгил қўйиб, ўқувчидан талабага, талабадан мухбир ёки муҳаррирга айланган кўплаб азизларнинг умри тикилган. Шу сабабдан нафақат журналистнинг сўзи ёки қалами, балки бу сўзнинг жаранги ҳам қулоқларга нажотбахш бўлиб эшитилаверади.

Уларнинг қаламидан қоғозга тўкилган ҳаққоний, ўткир ва холисона сўзлар сафи жамиятдаги қайсидир муаммо ёки камчиликни бўй-басти билан кўрсатишга, турфа иллатларнинг илдизига болта бўлиб, барҳам топтиришга қодир куч бўлиб қолаверади.

Сабаби эса оддий: журналист халқ билан халқона тилда, таъбир жоиз бўлса, халқона шевада бирдек сўзлаша олади. Шундан бўлса керак, одамлар журналистни ўз яқинидек кўради, шундай қабул қилади, уларга ишонади, таянади, суяди, суянади.

Куни кеча она ер бағрига қўйилган устозим Абдурауф Қоржовов ҳам шу сўзнинг жаранглашига меҳнати сингган, элнинг суйган фарзандига айланган журналистлардан бири эди, десам муболаға бўлмас. Устоз умрини журналистикага бахш этди, фақат ижод билан банд бўлди. Шогирдлари ҳам бисёр: улар нафақат журналистикада, балки иқтисодчилар орасида ҳам талайгина. Нега иқтисодчилар дейсизми? Чунки, у иқтисод сохасига ихтисослашган журналист эди. Иқтисодни иқтисодчилардан-да яхши билиши ҳар доим ҳар даврада тилга олинарди.

Ҳамиша долзарб мавзуларни ёритиш мақсадида шошиб юрарди. Ижодини газетадан бошлаб газетада тугатди. 1975 йилдан бошлаб фаолиятини ҳисобласак, бир кам эллик йил журналистика оламида яшабди. Салкам ярим аср. Бу ҳазил гап эмас. Бунда яшаш учун инсонда фақат сабр бўлиши етарлимас, бир соҳада меҳнат қилиш учун инсон шу соҳани севиши керак. Назаримда, Она ва Ватандан кейин учинчи ўринда ўз касбини севиб яшар эди Қоржовов. У киши умри давомида гоҳ газета, гоҳ телевидениега ўтиб ишлаган бўлса-да, лекин журналистикани тарк этмади, этолмади. Мана шундан ҳам у кишининг ўз касбига нақадар садоқатли бўлганлигини англаш мушкул эмас.

Бутун умрингизни соҳага тикиб, нафақат журналист сўзининг жамият орасида янада жарангдор бўлиши, балки миллий журналистика равнақига умр бўйи ҳисса қўшиб яшаган Сиздек инсон учун ҳамиша таъзимдамиз.

Наинки бир журналист сифатида, балки камтарона ва оддий умр кечириб, ҳаётда чексиз ҳурмат қозона олган инсон эканлигингизни сўнгги манзилга кузатувчиларнинг юз-кўзидаги ифодадан чуқур ҳис қилдик.

P.S. Устозимиз (жон тарк этмасидан олдин) худди ўлимини олдиндан сезгандек, 7 май куни ҳовлидаги кичик боғчага ўз қўллари билан икки туп мевали кўчат ўтқазибди. Шундан сўнг ишга отланиш учун тайёргарлик чоғида омонатини топширибди.

Экилган кўчатлар бир кун келиб мева ва соя берар, ундан баҳра оладиган ўғил-қизлар энг камида журналист бўлиб вояга етар, журналистика Сиз эккан кўчатларда ҳам давом этажак, деб умид қиламиз.

Руҳингиз шод бўлсин азиз устозим!
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун…


Шерзод Очилов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар