+28C

+28C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Зарарли ва хавфли меҳнат шароити ҳаққонийлиги қандай баҳоланади?

Жамият
1559 11:26 | 29.07.2024 11:26

Савол: Зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларида ишлаганлиги учун ходимларга имтиёз ва кафолатларнинг тўғри берилганлиги, ҳақиқий меҳнат шароитларини баҳолашда давлат экспертизасини ўтказиш тартиби хақида маълумот берсангиз.
Шоҳида Фахриддинова,
Самарқанд вилояти

Саволга ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилоят кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Ориф Мизомов жавоб беради:


– Зарарли ва хавфли меҳнат шароитларида ишлаганлиги учун ходимларга имтиёз ва кафолатлар тўғри берилганлигини баҳолашда давлат эксперти ҳисобот ва тақдим қилинган бошқа ҳужжатларнинг меҳнат қонунчилиги, техник жиҳатдан тартибга солиш, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари, маҳаллий норматив ҳужжатлар, шунингдек тармоқ (ҳудудий) келишувлари ва жамоа шартномаларига (мавжуд бўлса) мувофиқлигини таҳлил қилади. Шунингдек, зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд ишчи (ходимларга) имтиёз ва кафолатлар берилишини инобатга олади. Улар қисқартирилган иш ҳафтаси, ҳар йилги ҳақ тўланадиган қўшимча таътил, меҳнатга оширилган миқдорда ҳақ тўланиши, меҳнат қонунчилиги, тармоқ (тармоқлараро) келишувлар, жамоа шартномаларида ва иш берувчининг маҳаллий норматив ҳужжатларида назарда тутилган бошқа имтиёз ва кафолатларнинг берилиши ҳажми ва тартибини таҳлил қилади.


Ходимларнинг ҳақиқий меҳнат шароитлари давлат экспертизасини амалга ошириш учун давлат экспертизасини ўтказиш ҳақидаги аризага бир қатор ҳужжатлар илова қилинади. Уларга иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларини ўлчаш ва ўрганиш (синаш) натижаларини қамраб олувчи иш ўринларини меҳнат шароитлари юзасидан аттестациядан ўтказиш ҳисоботи ёки бошқа ҳужжатлар;


жамоа шартномаси (мавжуд бўлса), меҳнат шартномаси (меҳнат шартномалари), ходимнинг (ходимларнинг) меҳнат шароитларини, жумладан меҳнат ва дам олиш режимларини белгиловчи маҳаллий норматив ҳужжатлар киради.


Ходимларнинг ҳақиқий меҳнат шароитларини давлат экспертизасини ўтказишда давлат эксперти:


бинолар, иншоотлар, ускуналар, технологик жараёнлар, ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоблар, хом-ашё ва материаллар, шунингдек, ходимларнинг иш ўринларидаги якка тартибдаги ва жамоавий ҳимоя воситаларининг техникавий ҳолатини;


ходимларга санитария-маиший ва даволаш-профилактика хизматларини кўрсатиш ҳолатини; ўрнатилган меҳнат ва дам олиш режимларини; иш ўринларида ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг зарарли ва (ёки) хавфли омиллари мавжудлигини аниқлаш бўйича амалга оширилган ишларни;


техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, маҳаллий норматив ҳужжатларни меҳнат қонунчилиги талабларига, шунингдек тармоқ (ҳудудий) келишувлар ва жамоа шартномаларига (мавжуд бўлса) мувофиқлигини кетма-кет текширади.


Иш берувчи билан келишилган ҳолда давлат эксперти керакли маълумотларни олиш учун текширилаётган иш ўрнини (иш ўринларни) жойига бориб кўриш ҳуқуқига эга. Ҳақиқий меҳнат шароитларини ва зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларида ишлагани учун ходимларга имтиёз ва кафолатлар тўғри берилганлигини давлат экспертизасидан ўтказиш натижаларига кўра ушбу Низомнинг (3-иловасидаги) шаклга мувофиқ хулоса берилади. Ҳақиқий меҳнат шароитларини ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароитларида ишлагани учун ходимларга имтиёз ва кафолатлар тўғри берилганлигини давлат экспертизасидан ўтказиш муддати 20 иш кунидан ошмаслиги лозим.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
Нигоҳ
0 2213 11:24 | 13.08.2024