Ўзгидромет “кислотали ёмғир” ҳақидаги хабарларни рад этди
Ижтимоий тармоқларда Эрон ҳудудида гўёки “кислотали булутлар” шаклланиб, Марказий Осиё давлатлари ҳудудига етиб келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ижтимоий тармоқларда Эрон ҳудудида гўёки “кислотали булутлар” шаклланиб, Марказий Осиё давлатлари ҳудудига етиб келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўзгидромет ушбу маълумотларнинг илмий жиҳатдан асосланмаганлигини айтмоқда.
Қайд этилишича, кислотали ёғинлар атмосферада олтингугурт ва ёки азот оксидлари узоқ вақт давомида тўпланиб, булутларда сув буғи билан кимёвий реакцияга киришган ҳоллардагина ҳосил бўлади. Бундай жараёнлар эса асосан йирик саноат ҳудудлари ва тўғридан-тўғри чиқинди манбалари яқинида кузатилади.
Ҳаво массалари узоқ масофаларга кўчиши жараёнида ифлослантирувчи моддалар концентрацияси атмосферадаги турбулентлик, вертикал аралашиш, қуруқ ва нам чўкиш жараёнлари таъсирида кескин камаяди. Шу сабабли манбадан минглаб километр узоқликда хавфли даражадаги кислотали ёғинлар шаклланиши деярли мумкин эмас.
“Бундан ташқари, ёғинларнинг ҳосил бўлиши маҳаллий булут ҳосил бўлиш жараёнлари билан боғлиқ бўлиб, ёғинлар асосан ҳудуд устидаги атмосферада мавжуд бўлган сув буғи ва аэрозоллар ҳисобига шаклланади.
Метеорологик кузатувлар ва атмосфера ҳавоси сифати мониторинги маълумотларига кўра, кислотали булутларнинг Ўзбекистон ва қўшни давлатлар ҳудудига кўчиб келиши хавфи кузатилмаяпти”, – дейилади расмий ахборотда.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0