Жиззахда сифатсиз дориларнинг савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зомин тумани бўлими ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Н. фуқаро М.Х.га 12 қути кучли таъсир қилувчи дори воситасини 7,6 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, Департаментнинг Шароф Рашидов тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.С. 55 қути кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 13 миллион сўмга сотишга келишиб, 3 млн сўмини олган вақтида қўлга олинди.
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0