+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
O'zbekiston
  • Siyosat
  • Sport
  • Jamiyat
  • Iqtisod
Xorij
  • Iqtisod
  • Siyosat
Intervyu
  • Madaniyat va ma'rifat
Kutubxona
  • Adabiyot
  • Ilmiy ishlar
  • Maqolalar
  • Kasaba faollari uchun qo’llanmalar
Boshqalar
  • Suratlar so‘zlaganda...
  • Kolumnistlar
  • Arxiv
  • O'zbekiston jurnalistlari
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Kirish

Агробанк раҳбарияти ҳудудларда тадбиркорлар билан мулоқотларни давом эттирмоқда

Iqtisod
283 12:00 | 06.12.2025 12:00

“Агробанк” АТБ Бошқарув раиси 5-декабр куни Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида туман ҳокимлиги масъуллари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла фаоллари ва иқтисодий комплекс вакиллари иштирокида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди.


Бунда тадбиркорлик субйектлари фаолияти билан яқиндан танишилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари атрофлича муҳокама қилинди.


Учрашувда Сардоба туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, 2026-йилда туманга йўналтириладиган инвестициялар, янги иш ўринлари яратиш, сервис ва логистика хизматларини ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш масалалари тадбиркорларга батафсил тушунтирилди.


Давлатимиз раҳбари томонидан 4-декабр куни Сирдарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ташриф чоғида Сардоба туманини комплекс ривожлантириш мақсадида 2026-йилда туманга 110 млн АҚШ доллари инвестиция жалб этиш, 15 мингдан ортиқ аҳолини иш билан таъминлаш, “хуфиёна” иқтисодиётни қисқартириш ҳисобига 3 минг иш ўрнини легаллаштириш ҳамда эҳтиёжманд оилалар даромадини ошириб, камбағаллик даражасини 3 фоиздан камайтиришга доир аниқ вазифалар белгилаб берилди.


Izoh qoldirish
Jo‘natish
Maqolaga baho bering
0/5

0

0

0

0

0

Maqolaga baho bering
0/5

0

0

0

0

0

Mavzuga oid

Iqtisod
Hisobotingiz hayotiy emas
0 2287 11:15 | 26.10.2023