“Дефектолог”га жиноий иш очилди
Ижтимоий тармоқ орқали хурмача қилиқлар билан оммага танилган дефектолог-психологга нисбатан жиноий иш очилди.
У бир неча кун олдин болаларни ит каби ҳуритган видеоси ижтимоий тармоқ орқали кенг тарқалди ва ҳақли эътирозларга сабаб бўлди.
Бундан олдин ҳам дефектолог бу каби хатти-ҳаракатлари учун жиноят иши қўзғатилган эди.
Болалар омбудсманига кўра, Д.Жнинг бола манфаатларига зид ҳаракатлари юзасидан Бош прокуратурага тегишли сўров юборган.
Айни пайтда тергов бўлими томонидан Д.Ж.нинг бола манфаатларига зид ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0