Valyuta UZS
  • USD

    12 559.26-59.37

  • EUR

    14 413.01-103.46

  • RUB

    160.17-0.66

+25C

+25C

  • O'z
  • Ўз
O'zbekiston
  • Siyosat
  • Sport
  • Jamiyat
  • Iqtisod
Xorij
  • Iqtisod
  • Siyosat
Интервью
  • Madaniyat va ma'rifat
Kutubxona
  • Adabiyot
  • Ilmiy ishlar
  • Maqolalar
  • Kasaba faollari uchun qo’llanmalar
Boshqalar
  • Yangi O’zbekiston suratlari
  • Kolumnistlar
  • Arxiv
  • O'zbekiston jurnalistlari

Toshkent Shahar

+25c

  • Hozir

    +25 C

  • 01:00

    +24 C

  • 02:00

    +23 C

  • 03:00

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +23 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +32 C

  • 11:00

    +34 C

  • 12:00

    +36 C

  • 13:00

    +37 C

  • 14:00

    +37 C

  • 15:00

    +38 C

  • 16:00

    +37 C

  • 17:00

    +37 C

  • 18:00

    +36 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +29 C

  • 22:00

    +28 C

  • 23:00

    +26 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Kirish

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 21-June

+25C

  • Hozir

    +25 C

  • 01:00

    +24 C

  • 02:00

    +23 C

  • 03:00

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +23 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +32 C

  • 11:00

    +34 C

  • 12:00

    +36 C

  • 13:00

    +37 C

  • 14:00

    +37 C

  • 15:00

    +38 C

  • 16:00

    +37 C

  • 17:00

    +37 C

  • 18:00

    +36 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +29 C

  • 22:00

    +28 C

  • 23:00

    +26 C

  • Shanba, 21

    +25 +20

  • Yakshanba, 22

    +25 +20

  • Dushanba, 23

    +25 +20

  • Seshanba, 24

    +26 +20

  • Chorshanba, 25

    +28 +20

  • Payshanba, 26

    +26 +20

  • Juma, 27

    +23 +20

  • Shanba, 28

    +24 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Оғир меҳнат қилиш шарафи ёхуд қуллик менталитети

Замон илгарилаган сари ҳаёт енгиллашмоқда. Фан, технология, рақамли иқтисодиёт — булар нафақат турмуш тарзимизни, балки дунёқарашимизни ҳам ўзгартириши лозим бўлган омиллардир. Аммо кўпинча биз ҳаётимиз енгиллашганини қабул қилишга тайёр эмасдекмиз. Айниқса, меҳнат ҳақида ҳануз эскича тасаввурларимиз мавжуд.
Жамият
224 14:32 | 19.06.2025 14:32

Бир сўз билан айтганда, оғир меҳнат қилиш кўпчилик учун ҳали ҳам “шараф” деб кўрилади, у фақат ҳаёт кечириш воситаси эмас, балки инсоннинг инсонийлик мезонидек баҳоланади. Худди биров ўз ақлий қобилияти билан даромад топаётган бўлса — у “дангаса”, “оғир меҳнатдан қочувчи” каби таъналарга йўлиқади.


Яқинда бир ёш йигитнинг бошидан кечирган воқеани айтиб берай. У оиласи билан шаҳарга кўчиб келди. Қишлоқда эса ота-онаси ва акаси қолишди. У шаҳарда ижарада яшаяпти, IT соҳасида масофавий ишлайди, интернет орқали даромад топади. Аммо ота-онаси унинг бу ҳаётини мутлақо тан олмайди. Улар учун “ҳаёт” — бу саҳар билан уйғониб, молга озуқа бериш, кунни томорқачилик, ер чопиш билан ўтказиш кечга бориб чарчоқдан йиқилар аҳволда донг қотиб ухлашдан иборат.


Ота-онасининг сўзларига қаранг:


– Сен қишлоқ меҳнатидан қочдинг, қишлоқда мол бор, еримиз бор, сен эса жонингни койинтирмай шаҳарда яшашни хоҳлаяпсан! Шундай ҳам дангаса бўласанми?


Бу ҳолатда ёш йигитнинг “айби” нима? Ўз меҳнати билан, ақли билан ишлаётганими? У технологиялардан фойдаланиб, қулайроқ, самаралироқ ҳаёт тарзини танлагани учун танбеҳ эшитяпти. Бу ҳолат – оғир меҳнатни фақат шараф деб билиш менталитетининг кескин аксидир.


Нега бундай бўлиб қолди?


Бу саволга жавоб бир неча асрлик тарихга бориб тақалади. Биз меҳнатни “зўр бериб ишлаш, бел қийшайтириб ер чопиш” сифатида қабул қилиб келганмиз. Тарихда халқимиз зўравон режимлар, босқинлар таъсирида бир муддат шаклланган. Шу жараёнда оғир меҳнат инсонийлик, ҳалоллик, сабр рамзи сифатида сифатлана бошланган.


Лекин замон ўзгарди. Бугунги дунёда одамларга ақлий меҳнат, инновацион ёндашув, рақамли салоҳият орқали имкониятлар эшиги очиляпти. Бироқ кўпчилик ҳали ҳам кўпроқ “жисмоний меҳнат қилиш”нигина “ҳаракат”, “ишлаш” деб қабул қилади.


Хусусан, қишлоқ жойларда бундай ҳолатларга тез-тез гувоҳ бўламиз. Кўпчилик ёши улуғ қатлам учун иш – бу ер чопиш, томорқа экиш, мол боқиш ва ҳоказолардир. Энг кўп эшитиладиган ибора:


“Ёшлар ишламайди, томорқа меҳнатидан, мол боқишдан қочади!”


Аммо савол туғилади: мол боқишгина ишми? Ахборот технологиялари, дизайн, дастурлаш, таржимонлик, маркетинг – булар иш эмасми?


Ҳақиқий тараққиёт дегани – оғир меҳнатни эмас, самарали меҳнатни афзал кўриш демакдир. Хорижда одамлар сунъий интеллект ёрдамида муаммоларни ҳал этаётганда, сайёралар орасида космик тадқиқотлар ўтказилаётганда, биз ҳали ҳам “эрталабдан кечгача ер чопмаса, у меҳнаткаш эмас” деган қарашда қолаяпмиз.


Бир Жанубий кореялик дўстим билан суҳбатимда у шундай деди:


“Бизда одамлар оғир меҳнат қилишни уят деб ҳисоблайди. Ҳамма офисда, тоза ва қулай шароитда ишлашга интилади. Оғир ишларни эса сизларники сингари давлатлардан келган меҳнат муҳожирлари қилиб беради!”


Унинг бу гапини эшитиб жим қолдим. Бир томондан, ҳақиқат — иккинчи томондан, ичингни эзадиган гап. Биз фахр билан оғир меҳнат қиляпмиз, деган пайтда, бошқалар буни уят деб ҳисоблаяпти. Биз шараф деб билган ишларга улар қачонлардир ортда қолдирилган, эҳтиёжга асосланган бир давр сифатида қараяпти.


Аслида шу қараш тўғрироқдек. Чунки ҳаёт жисмоний чарчоқ билан эмас, самара, ақл ва имконият билан қурилади.


Нима қилиш керак?


Аввало “ҳар иш оғир бўлиши, жисмоний толиқтириши шарт” деган фикрдан воз кечиш вақти етди. “Оғир меҳнат – шараф, енгил меҳнат – дангасалик” деган тўқимани ҳам рад этишимиз керак. Қишлоқ ёшлари учун интернет орқали ишлаш, масофавий касблар ўргатиш, замонавий агротехнологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш лозим. Ота-оналарни ҳам тарғибот билан замон талабларига кўниктириш талаб этилади.


Хўш, агар биз қуллик менталитетидан озод бўлсак, оғир меҳнатни эмас, оқилона меҳнатни шарафласак нима бўлади? Биз бутун дунёга оғир меҳнатга мажбур меҳнат муҳожирлари ўрнига олимлар, муҳандислар, дастурчилар ва ҳоказо илмий мутахассислар етказиб бера бошлаймиз. Шундагина биз “инсон ресурслари”ни ҳақиқий маънода ривожлантирган, замон билан тенг қадам ташлаган халққа айланамиз.


Албатта, меҳнат — инсонни шарафлайди. Лекин у ақл билан, стратегия билан, самара билан қўшилгандагина ҳақиқий бойликка айланади.



Дилдора ИБРОҲИМОВА, “Ishonch



Izoh qoldirish
Jo‘natish
Maqolaga baho bering
0/5

0

0

0

0

0

Maqolaga baho bering
0/5

0

0

0

0

0

Mavzuga oid

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4257 16:57 | 05.08.2023