Valyuta UZS
  • USD

    12 219.0848.05

  • EUR

    14 379.4115.16

  • RUB

    145.970.05

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
O'zbekiston
  • Siyosat
  • Sport
  • Jamiyat
  • Iqtisod
Xorij
  • Iqtisod
  • Siyosat
Интервью
  • Madaniyat va ma'rifat
Kutubxona
  • Adabiyot
  • Ilmiy ishlar
  • Maqolalar
  • Kasaba faollari uchun qo’llanmalar
Boshqalar
  • Yangi O’zbekiston suratlari
  • Kolumnistlar
  • Arxiv
  • O'zbekiston jurnalistlari

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Kirish

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 25-September

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +20 C

  • Payshanba, 25

    +21 +20

  • Juma, 26

    +18 +20

  • Shanba, 27

    +22 +20

  • Yakshanba, 28

    +20 +20

  • Dushanba, 29

    +21 +20

  • Seshanba, 30

    +21 +20

  • Chorshanba, 01

    +21 +20

  • Payshanba, 02

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Шерали Жўраев ҳам унинг мухлиси бўлган: бор-йўғи 33 йил умр кўрган Аҳмад Зоҳир ижоди ва ҳаёти

Шундай ижодкорлар борки, санъатга чақмоқ каби кириб келади. Улар оз яшайди, лекин ижоди тарихда ўчмас из қолдиради. “Афғон булбули”, “Шарқ булбули”, “Афғон Элвис Преслиси” каби номларни олган хонанда Аҳмад Зоҳир ҳам шундай эди. У бор-йўғи 33 йил умр кўрди, сирли тарзда ҳалок бўлди. Аммо Зоҳир қисқа умри давомида баракали ижод қилиб, ўнлаб албомлар чиқарди. Қуйида сермаҳсул афғон санъаткорининг умр йўли ва ижод қирралари ҳақида сўзлашамиз.
O'zgacha rakurs
137 13:51 | 24.09.2025 13:51

Аҳмад Зоҳир 1946 йил 14 июнда Кобулда туғилган. Унинг отаси Абдул Зоҳир шифокорлик бўйича таҳсил олган бўлиб, АҚШнинг Колумбия университетини тамомлаган. У подшоҳ Зоҳиршоҳнинг шахсий шифокори ва Афғонистон соғлиқни сақлаш вазири бўлган. 1971–1972 йилларда Абдулзоҳир ҳатто Афғонистон Бош вазири лавозимида ҳам фаолият олиб борган.


Ёш Аҳмаднинг мусиқага қизиқиши отаси ҳам бир пайтлар ўқиган Кобулдаги машҳур “Ҳабибия” лицейида ўқиб юрган пайтларида пайдо бўлган. Аҳмад илк концертини шу лицейда берди, шундан кейин унга катта шуҳрат келди ва уни умр бўйи тарк этмади. Аҳмад лицейни тамомлагач, отаси уни тиббиёт соҳасида иш бошлайди, деган умидда уни Ҳиндистонга жўнатади. Аммо Аҳмад у ерда мусиқадан узилмаган, синтез, ритм, оҳанг, динамика, товушларнинг ранг-баранглиги, уйғунлиги нозикликларини ўрганишда давом этган. Аҳмад Зоҳир қўшиқлари чинакам асалдек ширин оҳангга эга, улар дарров қалбга сингиб кетади, чунки сўз ва мусиқанинг маъноси, уйғунлиги ва лирикаси бир-бирига мос келади, бир ҳил туйғу ва кайфиятни акс эттиради.



Зоҳирнинг биринчи қўшиғи “Менга бир қиё боқ” дея номланган эди. Мазкур тарона уни профессионал қўшиқчи сифатида танитган бўлса, кейинчалик “Оҳиста-оҳиста”, “Ҳамма менинг дўстим”, “Дарё-дарё”, “Сени соғиндим”, “Гажаки” каби ўнлаб қўшиқлари машҳур бўлиб, унинг шуҳратга эришишига сабабчи бўлди.


Хонанда ўз қўшиқлари учун асосан дарий, шунингдек, пуштун, ҳинд, инглиз тилларида ёзилган шеърларни ўзгача нозик дид билан танлаган. Унинг қўшиқлари Ҳофиз, Саъдий, Бедил, Мавлоно Балхий, Халилий, Лоҳутий, Нодирпур, Турсунзода каби тожик-форс шоирларининг сўзларига асосланади. У Парвардигор, она, севги ҳақида, бахт ва ёлғизлик ҳақида куйлаган. У шарқий ва ғарбий оҳангларни синтез қилган, уларни янги аранжировкаларда ўзаро боғлаган. “Бир қўшиқ тарихи” (www.historyonesong.com) интернет порталида шундай жумлалар мавжуд: “Унинг қўшиқлари турли мавзуларни қамраб олган, жозибали мусиқаси эса кўп қиррали эди. 70-йилларнинг охирида у миллий қаҳрамонга айланди. Ўшанда у чинакам ватанпарвар эди ва унинг ўша даврдаги кўплаб қўшиқларида кучли сиёсий қарашлари акс этган”.


Аҳмад Зоҳир ўзининг 33 йиллик ҳаёти давомида 22 дан ортиқ албом ёзди, жумладан, дунёнинг кўплаб мамлакатларида севиладиган ўнлаб қўшиқлар ижро этди. У 1971 йилда Ғарбнинг машҳур “Lylee” альбомига киритилган ва француз “Bimb-jet” дискотека гуруҳи томонидан ижро этилган “El Bimbo” (“Танҳо шудам, танҳо”) қўшиғининг муаллифи саналади. Кейинчалик бу қўшиқнинг мусиқий версияси (танго оҳанги) “Полиция академияси” фильмида ишлатилган. Фақат Францияда қўшиқнинг миллиондан ортиқ нусхаси ва бутун дунё бўйлаб эса уч миллиондан ортиқ диск сотилган. Испания, Италия, Дания, Туркия ва Ливанни ҳам бу оҳанг забт этди.


Аҳмад Зоҳир таниқли америкалик қўшиқчи Элвис Преслининг “Its now or never” қўшиғини инглиз тилида ҳам, она тилида ҳам куйлаб, бутун гўзаллигини очиб берди. 2003 йилда Американинг нуфузли “The New York Times” газетаси Аҳмад Зоҳирни “афғон Элвиси” деб атади.


Afghan Elvis' is alive through widow in Northern Va. - The Washington Post


Афғонистонда нотинч ҳаётга қарамай, Аҳмад Зоҳир доимо машҳур бўлиб келди. Унинг қўшиқлари нафақат Афғонистон, Тожикистон, Эрон, Покистон, Ҳиндистон, Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам севиб тингланган, тақлид қилинган. Машҳур ўзбек ҳофизи Шерали Жўраев ҳам Аҳмад Зоҳирнинг қўшиқларини севиб эшитган ва унинг қўшиқларни куйлаган. Ёзувчи ва журналист Каримберди Тўрамурод “Эй сорбон...” қўшиғи ҳақида қуйидаги тарифни ёзади: “Бу қўшиқни аввало афғон булбули Аҳмад Зоҳир айтган. Тожикларнинг булбули Жўрабек Муродов айтган. Биздан Шерали Жўраев айтган. Шерали Жўраев ижросидаги қўшиқ матни (айрим сатрлар қўшиққа кирмаган):

Эй сорбон, оҳиста юр, ороми жоним борадур,
Тандин дилу жоним олиб, ул дилситоним борадур.
Қолурму мен олис бўлиб, бечораю маъюс бўлиб,
Қалбим фироқ тиғи тилиб, то устухоним борадур.

Дердим қилиб найранг-фусун, сиррим этай пинҳон бу кун,
Пинҳон бўлолмас чунки хунҳ дилдан ниҳоним борадур.
Саркаш нигоримдан жудо, айшу қарорим бебақо.
Манқалда оташдек қаро дуд бирла қоним борадур.

Чексам-да зулм бедодини, ҳам ваъдалар барбодини,
Кўксимда тутгум ёдини, токи забоним борадур.
Тўхтат бир оз, эй сорбон, карвонни қилма тез чунон,
Сарви равон ишқида жон — руҳи равоним борадур.

Қилма фиғон, эй Саъдиё, ҳеч арзимас ул бевафо,
Тоқатни қўймас бу жафо, ақлу имоним борадур.


Бу қўшиқни ким қандай талқин қилиб айтган, Аллоҳ билади, аммо бир гўзал талқин борки, унда ғазални Шайх Саъдийнинг Пайғамбаримиз (с.а.в) марсияси дейдилар. Тобутда кетаётган Пайғамбаримиз ортидан йиғлаб айтилган марсия. "Эй, сорбон, елкаларида жонимнинг ороми бўлган, дилимнинг хотиржамлиги бўлган Расулуллоҳ алайҳи васалламнинг тобутини олиб кетаётган бу карвонни қистаманг, тез олиб кетмасинлар, ахир унда дилимнинг эгаси, хонумоним, ақлу иймониб кетиб бораяпти”, деётган эканлар Шайх Саъдий”. Аҳмад Зоҳирнинг ижросини ушбу ҳаволада тинглаш мумкин.


احمد ظاهر اسطوره موسیقی افغانستان ۴۰ سال پس از مرگ | ایندیپندنت فارسی

Аҳмад Зоҳир 1979 йилнинг 14 июн куни (айни 33 ёшга тўлган навқирон пайтида) вафот этди. Унинг ўлими сирли тарзда рўй берди ва турли баҳсларга сабаб бўлди. Расмий талқинга кўра, у автоҳалокатда вафот этган. Аммо айрим манбалар буни рад этиб, қўшиқчига суиқасд қилинганини айтади. Орадан кўп йиллар ўтиб, ОАВ у ҳақида шундай ёзган эди: “Аҳмад Зоҳирнинг маъюс ва оҳангдор овози, келишган қиёфаси қизларни мафтун этарди”. Бироқ, бу унинг тақдирида ҳалокатли рол ўйнаган. Унга кўра, Афғонистоннинг ўша пайтдаги бош вазири Ҳафизуллоҳ Аминнинг қизи Аҳмад Зоҳирни севиб қолган. Овози сингари зулукдек сочларига ишқибоз бўлиб, пиҳнона севган миллионлаб қизлар каби...


Машҳур хонанданинг қизи билан ишқий муносабатларидан хабар топган шафқатсиз Ҳафизуллоҳ Амин хонанда Аҳмад Зоҳирни Кобулнинг марказий Пул-и-Чархи қамоқхонасига тиқишни буюрди. Бу ўша пайтда бир неча кишигина тирик қайтган жой эди. Аҳмад Зоҳирни ҳам худди шундай тақдир кутган бўларди, бироқ омад унга кулиб боқди. Хонанда кейинчалик бошқа аёл билан оила қуриб, озодликка чиқди.



1979 йил 14 июн куни у дўстлари даврасида машинада Саланг довонига борган ва у ерда маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Чорякқор туманида автоҳалокатга учраган. Унинг шериги Маҳбубулла Маҳбуб ва машинада бўлган бошқа барча дўстлари тирик қолишди, фақат Аҳмад Зоҳир вафот этди. Автоҳалокатдан сўнг хонанданинг жасадини кўздан кечирган шифокорлар марҳумнинг бошида ўқ тешигига ўхшаш силлиқ думалоқ тешикни аниқлашган.


Кейинчалик, Маҳбубулла матбуотга берган интервьюсида Аҳмад Зоҳирнинг ўлдирилишига алоқадорлигини рад этди. Шунга қарамай, Аҳмад Зоҳирнинг ўлими собиқ бош вазир Аминнинг адъютанти Талун томонидан ишлаб чиқилган пухта режалаштирилган ҳаракат эканлиги ҳақидаги талқин ҳали ҳам халқ орасида яшаб келмоқда.


Аҳмад Зоҳирдан икки фарзанд қолди. Унинг оиласи ҳозирги кунда АҚШда яшаб келади. Аммо улар машҳур оталаридан фарқли равишда санъат йўлини танламаганлар. Бу машҳур хонанданинг қабри ҳамиша мухлислар билан тўла бўлади ва ҳануз йиғлаб, гуллар қўйишади.


Аброр Зоҳидов


Izoh qoldirish
Jo‘natish
Maqolaga baho bering
0/5

0

0

0

0

0

Maqolaga baho bering
0/5

0

0

0

0

0

Mavzuga oid

O'zgacha rakurs
O'zgacha rakurs
O'zgacha rakurs
O'zgacha rakurs
O'zgacha rakurs
O'zgacha rakurs
O'zgacha rakurs
O'zgacha rakurs