Замонавий таълим ва меҳнат бозори: талабалар қандай малакаларга эга бўлиши керак?
Замонавий дунё тез суръатларда ўзгармоқда. Технологияларнинг ривожланиши, саноат ва иқтисодиёт соҳаларидаги янгиликлар меҳнат бозорида талаб қилинадиган малакаларни тубдан ўзгартирмоқда. Бу эса таълим тизимидан ҳам, талабалардан ҳам янги ёндашув ва ечимларни талаб этмоқда.
Ҳозирги кунда олий маълумот олишнинг ўзи етарли эмас. Талабалар замонавий дунёда муваффақиятли ва рақобатбардош бўлиш учун ўз билимларини амалий кўникмалар, инновацион фикрлаш ва технологиялар билан бойитишлари лозим.
Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакалар:
- Технологик кўникмалар – дастурлаш, сунъий интеллект, маълумотларни таҳлил қилиш, робототехника.
- Креативлик ва муаммо ечиш қобилияти – инновацион ғоялар яратиш, таҳлил қилиш, янгича ёндашувлар.
- Коммуникация ва жамоада ишлаш – мулоқот, фикр алмашиш, жамоавий вазифаларни ҳал этиш.
- Мослашувчанлик – тезкор ўзгаришларга тайёр бўлиш, янги шарт-шароитларда ишлаш.
Талабаларда ривожланиши зарур бўлган салоҳиятлар:
- Амалий тажриба ва кўникмалар – назарий билимларни ҳаётда қўллаш.
- Янги технологияларни ўзлаштириш – замонавий дастурлаш тиллари, онлайн платформалардан самарали фойдаланиш.
- Этика ва инсонпарварлик – иш жойида маданият ва ахлоқий қадриятларга риоя қилиш.
- Ўз-ўзини ривожлантириш – доимий ўқиш ва шахсий ўсишга интилиш.
Таълим тизимидаги асосий муаммолар:
- Замонавий технологияларни жорий этишдаги сустлик;
- Малакали ўқитувчилар танқислиги;
- Таълим муассасалари ва меҳнат бозори ўртасидаги узвий алоқанинг етишмаслиги.
Ечим сифатида амалга оширилиши мумкин бўлган чоралар:
- ОТМларда илғор технологияларни жорий этиш ва рақамли таълимни кучайтириш;
- Ўқитувчиларни замонавий педагогик методлар билан қайта тайёрлаш;
- Талабаларга ишлаб чиқариш амалиёти орқали амалий тажриба бериш;
- Қўшимча курслар ва тренинглар ташкил қилиш орқали талабалар салоҳиятини ошириш.
Юқорида зикр этилган масалалар юзасидан айрим олий таълим муассасаларида аллақачон амалий қадамлар ташлана бошлаган. Жумладан, Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2025 йилдан бошлаб талабаларнинг 4 ҳафталик амалий тажрибасини назорат қилиш ва баҳолашнинг электрон платформаси жорий этилди. Ушбу янги тизим талабаларнинг билимларини амалиёт билан боғлаш, натижадорликни ошириш ва амалиёт раҳбарлари учун қулайлик яратиш имконини берди. Бу каби инновацион ёндашувлар бошқа таълим муассасалари учун ҳам намуна бўлиши мумкин.
Заринахон Азизова,
Самарқанд давлат чет тиллар институти немис филологияси кафедраси ассистент ўқитувчиси
Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0