Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 878.96-30.68

  • EUR

    14 801.79-106.26

  • RUB

    158.39-1.36

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 23-April

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • Chorshanba, 23

    +16 +20

  • Payshanba, 24

    +20 +20

  • Juma, 25

    +21 +20

  • Shanba, 26

    +22 +20

  • Yakshanba, 27

    +24 +20

  • Dushanba, 28

    +28 +20

  • Seshanba, 29

    +20 +20

  • Chorshanba, 30

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

123 йиллик қарама-қаршилик, диктаторнинг таҳдиди ва бошқалар: “эл-классико” тарихи

Ўзгача ракурс
127 17:16 | 18.04.2025 17:16

Дунё футболини, жумладан, Европа мусобақаларини “Реал Мадрид” ва “Барселона” жамоалари тўқнашувисиз тасаввур қилиб бўлмайди.“Эл-классико” номини олган ўйинлар ўтказила бошлаганига 120 йилдан ошиқ вақт ўтди. Икки клуб ўртасидаги рақобат нафақат Испания, балки жаҳон даражасига чиқиб бўлган, ҳатто Ўзбекистонда ҳам ҳар иккала жамоанинг миллионлаб мухлисларини топиш мумкин.


Исталган жойда жамоа мухлислари топилади, улар кўп тортишади, ҳатто жиддий жанжаллар ҳам юз беради. “Реал Мадрид” ва “Барселона” қаршилиги ўзига хос тарихга эга. Масалан, жамоалар ўзининг биринчи ўйинни ўтказганига бу йил 123 йил тўлди. Шунингдек, ўйинларнинг бирида Мадрид жамоаси рақибига нақд 11 та гол урган. Бироқ, йиллар давомида на у тараф, на бу тараф мутлақ устунликка эриша олмади. Ҳар иккала жамоа ҳам совринлар борасида мақтагулик натижаларга эга.


Қарама-қаршилик сиёсий асосга ҳам эга: Мадрид - Испаниянинг пойтахти ва энг йирик шаҳри, Барселона - Каталония автоном ҳамжамиятининг пойтахти ва энг йирик шаҳри, бу ерда Испаниядан ажралиб чиқишга интилувчи сепаратистик кайфият кучли. Кўпинча клублар қарама-қарши томонларнинг тимсоли сифатида қабул қилинади: “Реал Мадрид” испан миллатчилигининг рамзи сифатида, “Барселона” каталониялик миллатчилик рамзи сифатида. Ҳар иккала клуб дунёдаги энг бой ва машҳур футбол клублари қаторига киради; 2024 йилда Forbes журнали уларни энг қиммат учта футбол жамоаси қаторига киритди. Ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони бўйича ҳам “Реал Мадрид” ва “Барселона” спорт жамоалари орасида етакчи саналади.



Тарихдаги биринчи классико 1902 йил 13 майда, Испания миллий чемпионати вужудга келишидан 24 йил олдин бўлиб ўтган. У пайтда Испания пойтахти шарафини “Мадрид” футбол клуби ҳимоя қиларди. Жамоа 1920 йил 29 июнда қироллик мақомини олди ва “Реал Мадрид”га айланди.


1902 йилги мусобақа Мадрид кубоги ёки “Тож кийиш кубоги” деб номланган ва қирол Алфонсо XIII нинг ҳокимият тепасига келишига бағишланган эди. Учрашув Мадриддаги “Ипподроме де ла Кастеллано” стадионида, 2 минг 500 мухлис иштирокида бўлиб ўтди. Ўйинда каталонияликлар 1-2 ҳисобида ғалаба қозонганди.


1939 йил 6 мартда диктатор Франко номи билан танилган Франсиско Франко Испания бош вазири бўлди. У “Реал Мадрид”нинг ҳомийси бўлган ва эркинликни севувчи Каталония ҳамда “Барселона”ни жини суймасди. Айнан Каталония ҳукумат режимига охиригача қаршилик кўрсатган ягона минтақа бўлиб қолди. Франко қўзғолончиларни бостириш учун бор кучи билан ҳаракат қилди. Барча каталонияликлар учун қонли тартибсизликда ягона тасалли бу “Барселона” футбол клуби эди. Фақат стадионда маҳаллий каталон тилида гаплашиш ва атрибутларни кўрсатишга рухсат берилди.


Аммо Мадридда “Барса” футболчилари баъзида қўрқитиш ва ҳақиқий босимларга дучор бўлишди. Иккинчи Жаҳон уруши давом этаётган 1943 йил 19 июнда Испания кубоги ярим финалининг жавоб ўйинида (“Барселона” ўз уйидаги биринчи ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган) “Реал” 11:1 ҳисобида ғалаба қозонган - бу “эл классико”даги энг йирик ғалабадир. (Испания расман Иккинчи Жаҳон урушида қатнашмаган, бироқ Гитлер Германиясига ҳайрихоҳ бўлган). Айрим маълумотларга кўра, ўйин бошланишидан олдин ҳарбий кийимдаги одамлар меҳмонларнинг кийиниш хонасига кириб, футболчилар ва мураббийларга очиқчасига таҳдид қилиб, керакли ҳисобда мағлуб бўлишга ундаган. Шу тариқа танаффусдаёқ “Реал” 8:0 ҳисобида олдинда эди...


Шундан сўнг, классико испан футболидаги асосий воқеликка айланиб борди. 1959 йил 15 февралда “эл классико” телевизор орқали илк бор трансляция қилинди. Стадионга ташриф буюришга имкон тополмаган томошабинлар телевизор қаршисига югурдилар.



1950-70 йиллар “Реал Мадрид” ва “Барселона” рақиблиги янги даражага чиқди. Сиёсатчилар футболга фаол аралашишни тўхтатмадилар. Аргентиналик Альфредо ди Стефано сабаб янги кескинлик вужудга келди. Дастлаб у “Барселона”га ўтиши керак эди, аммо испан ҳукумати аралашувидан сўнг у “Реал” сафига қўшилди ва бу қарама-қаршиликнинг янги босқичини бошлаб берди. Дарвоқе, ўша йилларда пойтахтлик “қаймоқранглилар” Европа футболида устунлик қилган ва клуб кетма-кет 5 марта Европа чемпионлар кубогини қўлга киритган.


Кейинги йиллар спортдаги рақобат кучайиб бораётган ва иккала клубнинг Ла Лигада устун куч сифатида ривожланиши даври бўлди. Хуанито (“Реал”) ва Диего Марадона (“Барселона”) каби футболчилар ўртасидаги рақобат нафақат ўйинларни клублар ўртасидаги кескинлик тимсолига айлантирди, балки уларга бўлган қизиқишни ҳам оширди. 1995 йилда Микаэл Лаудруп “Барселона”нинг кўк-анор рангли футболкасини “Реал Мадрид”нинг оқ либосига алмаштирди. Каталонияда у энг ашаддий душман деб эълон қилинди ва футболчининг “Камп Ноу”даги илк “эл-класико”си футболчи учун ҳақиқий даҳшатга айланди. У ўйин давомида ўзига қаратилган ҳақоратларга чидай олмади ва алмаштиришларини сўради.


Яна бир машҳур футболчи Луис Энрике Мадриддан Барселонага кўчиб ўтганди. “Реал Мадрид” мухлислари ҳам унинг кайфиятини бузишга ҳаракат қилишди. Аммо улар муваффақиятга эриша олишмади. “Сантяго Бернабеу”нинг ғазаби “Камп Ноу”нинг шовқини олдида кучсизроқ чиқди. “Сизни ёмон кўрадиган каталониялик мухлислар қаршисида 90 дақиқа майдонда ўйнашдан ортиқ азоб бўлмаса керак”, - деганди Энрике кейинроқ.


Айниқса, португалиялик машҳур юлдуз Луиш Фигунинг 2000 йилда “Барселона”дан “Реал”га ўтгани катта аҳамиятга эга воқеа бўлди. Бу трансфер футбол оламини ларзага солди ва мухлислар, айниқса, каталонияликлар ўртасида асабийликка сабаб бўлди, улар буни ҳиёнат деб билишди. “Камп Ноу”да бўлиб ўтган бир ўйинда “Барселона” мухлислари Фигуга эътироз билдириш учун майдонга чўчқанинг бошини ҳам улоқтиришди. Бу футболчи учун катта таҳқирланиш эди. 2005 йилда эса камерунлик Самуэл Это`О эса баттар оловга мой сепди. У 12 май куни Каталония клуби чемпионликни нишонлаётгани пайти Мадрид жамоасига қарата, “эчкилар” дея ҳақоратомуз сўз ишлатди. Оқибатда футболчи алоҳида матбуот анжумани ташкил этиб, мадридликлардан узр сўрашга мажбур бўлди. Унга 12 минг евро жарима ҳам солинди.


Заставки месси и роналду 29 фото


Лионел Месси ва Криштиану Роналду каби юлдузларнинг келиши билан классико бутун дунё бўйлаб миллионлаб мухлислар томонидан томоша қилинадиган глобал воқеага айланди. Қаршилик Месси ва Роналду ўртасидаги рақобатнинг янги даври сифатида ифодаланди, икки футболчи ўртасидаги ҳар бир ўйин дунёнинг энг яхши икки футболчиси ўртасидаги жангга айланди.


Эл-Класико шунчаки майдондаги мусобақа эмас, балки реклама кампаниялари, йирик телевидение ва тижорат битимлари учун платформага айланди. Учрашувлар бир неча ўнлаб мамлакатларда трансляция қилинади ва улар атрофидаги воқеалар глобал спорт маданиятини акс эттиради.


Месси ва Роналду давридан кейин классиконинг шиддати ўзгаришсиз қолмоқда. Кўп йиллар давомида ҳукмронлик қилган бу юлдузларсиз ҳам “Реал” ва “Барселона” ўртасидаги ўйинлар қизиқарли ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ўтишда давом этмоқда. Ушбу рақобатнинг таъсири футболдан ташқарида ҳам тарқалади: ўйинлар катта қизиқиш уйғотади ва сиёсий мунозаралар ва маданий ифодалар мавзусига айланади.


Бугунги эл-классико футболдан ҳам кўпроқ жараён сифатида ифодаланади. Бу кураш, ғурур, эҳтирос ва кучли ирода рамзи. “Реал Мадрид” ва “Барселона” ўртасидаги ўйинлар энг юқори даражадаги футболнинг синоними бўлиб, Испаниянинг икки энг йирик клуби ўртасидаги кўп асрлик рақобатнинг рамзи ҳисобланади.


2025 йил 12 январ ҳолатига кўра, “Реал” “эл-классико”да 105 та, “Барселона” 102 та марта ғалаба қозонган. Тўплар нисбати эса 435 га 428 тани ташкил этади. Айтганча, яқин бир ой ичида бизни бир эмас, иккита тўқнашув кутиб турибди. “Реал Мадрид” ва “Барселона” апрель ойи охирида дастлаб кубок баҳсида, сўнгра чемпионат доирасида баҳслашади. Каталонияликлар ҳозирда ажойиб спорт формасида, улар чемпионлик сари одимламоқда. “Арсенал”га имкониятни бой берган “Реал” бироз кучсизроқ кўринмоқда, аммо футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Демак, бу мавзу ҳали-бери тренддан тушмаслиги эҳтимоли бор.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс