Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.00-11.94

  • EUR

    14 102.18-5.27

  • RUB

    149.52-0.66

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 19:00

    +14 C

  • 20:00

    +13 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 13-March

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 19:00

    +14 C

  • 20:00

    +13 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +9 C

  • Payshanba, 13

    +16 +20

  • Juma, 14

    +17 +20

  • Shanba, 15

    +16 +20

  • Yakshanba, 16

    +17 +20

  • Dushanba, 17

    +19 +20

  • Seshanba, 18

    +22 +20

  • Chorshanba, 19

    +23 +20

  • Payshanba, 20

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Айрим тоифа деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи “кэшбек” сифатида қайтариб берилади

Бугун, 30 январь куни Президент Мирзиёев томорқада ва ижарага берилган экин ерларида даромадли маҳсулот етиштиришнинг янги тизимини жорий қилишга доир йиғилиш ўтказди.
Жамият
308 16:36 | 30.01.2025 16:36

Йиғилишда томорқа ва деҳқончилик ерларида юқори даромадли ва экспортбоп экинлар экиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва молиялаштириш бўйича янги ташаббуслар эълон қилинди.


Жумладан, деҳқон хўжаликлари ва томорқани ривожлантириш бўйича алоҳида кенгаш тузилади. У аҳолини ўқитишдан тортиб, уруғ, кўчат етказиш, маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва экспортга чиқариш занжирини яратиш билан тизимли шуғулланади.


Мазкур кенгаш бошқарадиган “Узагростар” холдинг компанияси ташкил этилади. Бунда 9 та давлат банки ушбу холдинг таркибида мева-сабзавотчилик йўналишларига ихтисослашган 15 та компания очади. Ушбу компаниялар мева-сабзавот етиштириш бўйича ўз брендини яратган 15 та драйвер туманни янги босқичга олиб чиқиб, уларнинг тажрибасини яна 72 та туманда оммалаштиради.


Ҳар бир компанияга бюджетдан 20 миллиард сўмдан маблағ ажратилади. Бунга қўшимча банклар ҳам ўзлари масъул бўлган ихтисослашган компанияга 10 миллион доллардан йўналтиради. Томорқа кенгашида алоҳида жамғарма ташкил қилиниб, дастлабки босқичда 260 миллиард сўм пул ва 1,2 триллион сўмлик кредит портфели берилади.


Бунинг ҳисобига банк раҳбарлари бириктирилган туманлардаги ихтисослашган маҳаллалар аҳолисини ўзига мижоз қилиб, маблағ билан таъминлайди. Томорқада ҳосилни кўпайтириш учун четдан янги технология ва экспертлар олиб келади. Хонадонларга ҳосилдор уруғ ва кўчат, сифатли ўғит етказиш, агротехник хизматлар кўрсатиш, маҳсулотини қайта ишлаш, сақлаш ва экспорт қилишда кўмаклашадиган тизим ташкил этилади.


Уруғчилик институтлари билан ҳамкорлик ривожлантирилади. Танлаб олинган туманларда “яшил” иссиқхоналар ташкил этилиб, намуна қилинади.


Умуман, аҳоли томорқасида озиқ-овқат етиштиришни молиялаштириш учун қарийб 5 триллион сўм йўналтирилиши белгиланди.


Деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгаларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятлар яратилади.


Жумладан, маҳалла ва хонадонларда музлаткич, қадоқлаш, қуритиш, қайта ишлаш омборлари ва иссиқхоналар қурилиб, аҳолига 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан тайёр ҳолда берилади. Томорқа хизматларини йўлга қўйган тадбиркорларга 7 йил муддатга 17,5 фоизли имтиёзли кредит ажратилади. Аҳоли ва деҳқонларнинг энг намунали лойиҳалари учун ҳар йили 20 миллиард сўмлик грантлар эълон қилинади. Бунда 500 та маҳалладаги энг зўр лойиҳага 40 миллион сўмдан грант берилади.


Шу билан бирга, маҳаллада экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган уста-деҳқонларга 100 миллион сўмгача, қисқа муддатли ўқув курсини ташкил қилганларга 5,5 миллион сўм субсидия ажратилади. Сув таъминоти оғир жойларда ёмғир сувини тўплаш ва сақлаш сиғимини қуриш харажатининг ярми қоплаб берилади.


Яна бир янгилик – Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳаларига кредит ажратишда гаров талаб қилинмайди. Бунда суғурта полисининг ўзи етарли бўлади. Деҳқонларга ортиқча ҳужжатларсиз имтиёзли кредит берилади.


Томорқа ва деҳқон хўжалиги ерлари, уларда етиштирилган маҳсулот ҳисобини юритиш бўйича ҳам янгича тизим бўлади. Бунинг учун йил якунигача томорқалар ва экин ерлари алоҳида таснифланади. Уларда нима экилгани “онлайн маҳалла” платформасига киритилади.


Ердан самарали фойдаланиб, бир сотихда 5 миллион сўмдан юқори расмий даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи “кэшбек” сифатида қайтариб берилади. Аксинча, томорқасига экин экмаганлардан ер солиғи оширилган миқдорда ундирилади.


Ҳозир бу соҳада “рақамли бозор” бўлмагани учун деҳқонлар мева-сабзавотига харидор, қайта ишловчи ва экспортчилар эса маҳсулот қидириб юрибди. Шу боис уларни ўзаро боғлайдиган “маркет плейс” ишга туширилади.


Охирги уч йилда 260 минг гектар ер аҳолига бўлиб берилган эди. Энди бу такомиллаштирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах ва Тошкент вилоятида бўш турган 3 минг 300 гектар ер тажриба тариқасида янгича тартибда ижарага берилади. Бунда, контурлар 3 гектардан 50 гектаргача яхлит ҳолда савдога қўйилиб, 49 йилга ижарага берилади.


Энг муҳими, бу ерлар тупроқ таркиби ва сифати таҳлили, кафолатли сув лимитини энг паст ва энг юқори чегаралари кўрсатилган ҳолда аукционга қўйилади. Бунда, нафақат шу ҳудуддаги, балки бошқа вилоятдаги тадбиркорлар ҳам қатнашиб, ер олиши мумкин бўлади. Аукцион бошланғич нархни пасайтириб бориш ва бир йўла тўлаш шарти билан ўтказилади. У ерларнинг бир қисмига сақлаш ва қадоқлаш қувватлари қуришга ҳам рухсат берилади.


Келгуси йилдан қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ҳисоблаш тартиби ҳам ўзгаради. Ижарага берилган ернинг балл-бонитети ошса, тўланадиган солиқ ўзгармайди, аксинча тушиб кетса, солиқ ставкаси 3 карра ошади.


Йиғилишда давлатимиз раҳбари ҳудудлардаги уста деҳқонлар ва томорқа эгалари билан мулоқот қилди. Улардан бири – ҳовлисидаги иссиқхонада йилига 4 марта ҳосил олиб, юқори даромад топаётган қорақалпоғистонлик Генжимурат Турдимуратов “Дўстлик” орденига лойиқ кўрилди.


Мутасаддилар ва банк раҳбарлари ушбу янги ташаббусларни жорий қилиш, 1 миллион 500 минг аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари бўйича ахборот берди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3624 16:57 | 05.08.2023