Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 780.095.75

  • EUR

    13 889.4040.74

  • RUB

    131.67-0.5

+6C

+6C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+6c

  • Hozir

    +6 C

  • 03:00

    +5 C

  • 04:00

    +5 C

  • 05:00

    +4 C

  • 06:00

    +3 C

  • 07:00

    +3 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +7 C

  • 10:00

    +12 C

  • 11:00

    +15 C

  • 12:00

    +17 C

  • 13:00

    +18 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +18 C

  • 17:00

    +16 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 01-November

+6C

  • Hozir

    +6 C

  • 03:00

    +5 C

  • 04:00

    +5 C

  • 05:00

    +4 C

  • 06:00

    +3 C

  • 07:00

    +3 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +7 C

  • 10:00

    +12 C

  • 11:00

    +15 C

  • 12:00

    +17 C

  • 13:00

    +18 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +18 C

  • 17:00

    +16 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • Juma, 01

    +6 +20

  • Shanba, 02

    +9 +20

  • Yakshanba, 03

    +7 +20

  • Dushanba, 04

    +9 +20

  • Seshanba, 05

    +12 +20

  • Chorshanba, 06

    +13 +20

  • Payshanba, 07

    +7 +20

  • Juma, 08

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

АҚШ ва жаҳон мусиқасини ўзгартирган ҳамда АҚШда футболни ривожлантирган ўзбек – Аҳмет Эртегун

Бугун Туркия мамлакатини ривожлантирган ўзбеклар ҳақида гаплашамиз. Айни дамда дунёнинг илғор давлатларидан саналадиган Туркия республикасининг мустақиллиги, тараққиёти ва жаҳонда ўрин топишида ўзбек қондошларимизнинг ҳам салмоқли ҳиссаси борлигини биласизми? Туркиялик олим Темур Хўжа ўғли билан суҳбатимиз шу ҳақда кечди.
Ўзгача ракурс
1647 15:54 | 09.08.2024 15:54

– Аввалги суҳбатларимизда дунёда мусиқа қироли номи билан танилган Аҳмет Эртегуннинг ўзбеклиги ҳақида айтган эдингиз. Бу шахс ҳақида кўпроқ маълумот улашсангиз.


– Ҳа, Ўзбекистонда ҳали ҳеч ким Аҳмет Эртегун исмли ўзбекни танимайди. Вахоланки, у жаҳонда донғи кетган атоқли ўзбеклардан бири. Келиб чиқиши ўзбек миллатига мансуб бўлган Аҳмет Эртегун америкалик тадбиркор, қўшиқлар муаллифи, мусиқа ижрочиси ва катта хайриячи эди. Эртегун дунёга машҳур бўлган “Atlatic Records” ҳаммуассиси ва президенти бўлиб, у кўплаб етакчи ритм, блюз ва рок мусиқачиларини кашф этди, уларни ҳимоя қилиб, АҚШ ва жаҳонга танитди. Led Zeppelindan ташқари Erik Klapton, Areta Franklin ва Rey Charlz каби номларни мусиқа оламига олиб кирди. Қолаверса у классик блюз ва эстрада қўшиқларини ҳам ёзган.


– Биламизки, Туркияда кўплаб ўзеклар истиқомат қилади. Аҳмет Эртегуннинг келиб чиқиши ва туғилиши тарихига тўхталсангиз.


– Истанбулда учта ўзбеклар Такияси (такия: диний лўжа) бор: Улар Истанбулнинг Ускудор, Султон Аҳмет ва Эюб Султон деган маҳаллаларида жойлашган. Мазкур ўзбеклар такияларидан ташқари, яна бир Бухоро такияси мавжуд бўлиб, бу такия 17-18 асрлар орасида Истанбулга келган бухоролик Аҳмад Яссавийнинг Яссавия тариқатига мансуб бўлган шайхлар томонидан қурилган. Уларнинг энг машҳури ва аҳамиятлиси Ускудордаги ўзбеклар такияси бўлади. Аҳмет Эртегун 1923 йил 31 июлда Ускудор маҳалласидаги ўзбеклар такиясида туғилган. Унинг катта бобоси шу такиянинг машҳур шайхларидан бири бўлган Иброҳим Адҳам афандидир (1826-1904 йилда туғилган). Иброҳим Адҳам такияда туғилиб, бухоролик муаллимлардан сабоқ олади, ўзбек ва озарбойжон, турк, арман ва француз тилларини ўрганади. Фан-техника билимларига эга бўлиб, дурадгорлик, ўймакорлик, токарлик, темирчилик, станоклик, матбаачилик, тўқувчилик каби маҳорати туфайли ҳазорфан (минг санъат соҳиби) сифатида шуҳрат қозонади. У ана шу ўзбеклар такиясида лаборатория ташкил этиб, у ерда физика ва кимё бўйича тажрибалар ўтказган. Шунингдек, Иброҳим Адҳам Туркистондаги абро санъатини Усмонли империясида танитиб, машҳур қилган. Аҳмет Эртегуннинг дадаси Мунир Эртегун эса дастлаб Англияга, кейин АҚШга Туркия элчиси сифатида юборилган. Шу боис унинг болалари Англия ва АҚШда таълим-тарбия олишган. Онаси эса Ҳайрунниса Рустам. Аҳмет Эртегун айнан Мунир Эртегуннинг зурриёти эди ва кичик ёшидан у мусиқага қизиқарди. Аҳмет ўз фаолиятини Эртегун 1936 йилда АҚШда “ATLANTIC” компаниясини ташкил қилиб, америкалик қора танлиларнинг мусиқаси ва ашулачиларининг асарларини тарғиб қилишдан бошлаган.


– Аҳмет Эртегуннинг муваффақият ҳикояси қандай?


– Аҳмет 1923 йилда Истанбулда дипломат Меҳмет Мунир ва Ҳайруниса Рустамнинг иккинчи фарзанди бўлиб туғилган. Бухоролик Ҳайруниса Рустам мусиқани жуда яхши ҳис қиладиган аёл эди ва бу ҳислат Аҳмет Эртегунда ҳам ўз аксини топди. Аҳмет 12 ёшга тўлганда, отаси АҚШга элчи қилиб тайинланади ва бу оила Вашингтонга кўчиб кетади. Эртегуннинг саргузаштлари аслида шу ерда бошланган. Аҳмет ва унинг акаси Насуҳи жазз мусиқасини жуда яхши кўрар эди. Улар 1930 йилларда ирқчилик ва қуллик кенг тарқалган Америкада Вашингтондаги Туркия элчихонасида жазз концерти уюштиради. Қора танлилар билан ўтказилган бу концерт одамлар орасидаги чегараларни олиб ташлашда катта роль ўйнайди.





Аҳмет 1944 йилда отаси вафот этгач, қисқа муддатга Туркияга қайтиб келди. Бу ерда дипломат бўлиш таклифини рад этди ва Америкага қайтди.У азалий орзуси бўлган лента ясаш ишлари билан шуғулланди. 1946 йилга келиб, ўзининг биринчи овоз ёзиш компаниясига асос солган бўлса-да, компания муваффақиятсизликка учради ва кейинчалик у бошқа компанияга асос солди. Афсуски, у ҳам тўхтатилди. Шундан сўнг учинчи ширкат ташкил этиш учун у пул излай бошлади. Бироқ Аҳмет оиласининг эски дўстларидан қарз ололмади. Охир-оқибат, у оилавий шифокори бўлган Ваҳди Собитдан 10 000 доллар қарз олди ва 1947 йилда эски дўсти Херб Абрамсондан 2500 доллар эвазига “ATLATIC RECORDS” компаниясига асос солди. Бу йиллар давомида компания ҳали ҳам блюз ва жаззга эътибор қаратади, чунки Аҳмет ва Абрамсон тинглашни ёқтирадиган нарсалар билан нимадир ишлаб чиқаришга ҳаракат қилишди. 2 йиллик муваффақиятсиз уринишлардан сўнг, 1949 йилда Stick Mghee билан тузилган альбом 1 миллион нусхада сотилди ва “Atlatic Records” нисбатан муваффақиятли компанияга айлана бошлади.



1952 йилда Аҳмет Эртегун Rey Charlzни кашф этди ва Rey Charlz тезда Америкада шуҳрат қозона бошлади. Rey Charlz шуҳрат қозонаётган бир пайтда, “Atlatic Records” бозорда муҳим роль ўйнай бошлади ва R&B - Jazz жанрларидаги энг йирик компаниялардан бирига айланди ҳамда бутун дунёга танилди.

Аҳмет Эртегуннинг ютуқлари ва умрининг сўнгги даврлари...

– 1980 йиллардан кейин аста-секин ёлғизликка чекинган Аҳмет Эртегуннинг номи 1987 йилда “Рок-н-Ролл” шон-шуҳрат залига муносиб кўрилди. У 1991 йилда Беркли мусиқа коллежи томонидан фахрий мукофот ва 2001 йилда Америка Конгресс кутубхонаси томонидан тирик афсона рутбасига сазовор бўлди. Аҳмет 2006 йилда Роллинг Стонес томонидан уюштирилган хайрия концертида вафот этади. Вафотидан 19 йил ўтиб, LedZeppelin Аҳмет Эртегун учун концерт ташкил қилди ва концертдан тушган маблағ Аҳмет Эртегун жамғармасига ўтказди. Аҳмет бутун ҳаётини севган мусиқасини яратиш, санъаткорларни қўллаб-қувватлаш ва уларни дунёга танитишга бағишлаган. Ўша пайтда жазз ва R&B дунё бўйлаб тарқалишида Аҳмет Эртегуннинг саъй-ҳаракатлари шубҳасиз, жуда катта эди. Аҳмет Эртегуннинг мусиқа оламида сон-саноқсиз машҳур номларни, санъаткорларни кашф қилди. Дунёдаги кўплаб машҳурлар ўзининг мусиқа соҳасига киришига катта турктки бўлган Аҳад Эртегундан миннатдорлиги, у моҳир тадбиркор эканлигини айтади.


Аҳмет Эртегунни яқинроқ билишни истасангиз, Robert Grenfield томонидан ёзилган “Охирги Султон – Аҳмет Эртегун” китобини ўқишингиз мумкин. Қолаверса, у АҚШликларни футболга меҳр қўйишига сабабчи бўлган ўзбек эди.
“Atlatic Records” орқали дунёга машҳур кўплаб қўшиқчилар билан ишлаган Аҳмет Эртегун ўзи асос солган “NEW YORK COSMOS” футбол жамоасига Пеле, Карлос Алберто ва Франс Беккенбауэрни трансфер қилиб, уларни қўллади ва АҚШликларни футболга меҳр қўйишга ундади.



Суҳбатдош: Мафтуна Каримова








Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс