Қашқадарёда ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилоят Кенгаши тизимидаги Шаҳрисабз туман "Аёллар мурувват" уйида жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилишига доир ҳамда касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Унда меҳнат жамоасининг амалдаги Жамоа шартномаси бандларининг 2024 йилда бажарилиши бўйича Иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар бўйича сарҳисоби тингланди.
Ҳисобот-сайлов йиғилишларда меҳнат жамоасининг жамоа шартномаси талаблари ижроси юзасидан томонлар ва касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот давридаги фаолиятлари қониқарли деб топилди.
Шунингдек, Шаҳрисабз шаҳар Темурбеклар мактабида Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича ҳисоботлари тингланди ҳамда ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Мажлисда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилоят кенгаши раиси М.Норова ҳамда туман кенгаши раиси Р.Ишалиева иштирок этди.
Унда касаба уюшмаси қўмитасининг 2020 йил февралдан 2025 йил февралгача бўлган давр учун бажарилган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди. Музокарага чиққанлар касаба уюшмаси қўмитасининг иш фаолиятини қониқарли деб баҳоладилар.
Иккала йиғилишда Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатига 120 йил тўлиши муносабати билан Республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар тўғрисида маълумотлар ҳам берилди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0