Қайси раҳбарлар кўп китоб ўқишини биласизми?
“Uzdiplomat” телеграм канали ижодий жамоаси сўровнома ўтказиб, қайси расмийлар кўп мутолаа қилишини аниқлашга уринди.
“Расмийларнинг муомала маданияти ва билим даражаси уларнинг бадиий ва бестселлер бўлган адабиётларни ўқиб бориши билан ҳам бевосита боғлиқ. Айниқса, уларнинг ОАВга бераётган интервьюлари, ёзаётган мақолалари амалдорларимизнинг тафаккур доирасини кўрсатмоқда”, деб ёзилган “Uzdiplomat” телеграм канали хабарида.
Сўровнома натижасига кўра, қуйидаги раҳбарлар номи нисбатан кўпроқ тилга олинди. Эътиборлиси ушбу рўйхатда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов ҳам бор.
1. Пўлат Бобожонов – ИИВ вазири
2. Алишер Қодиров – «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси
3. Қудратилла Рафиқов – Касаба уюшмалари федерацияси раиси
4. Эркин Турдимов – Самарқанд вилояти ҳокими
5. Бахтиёр Саидов — Ташқи ишлар вазири
6. Иброҳим Абдураҳмонов — Қишлоқ хўжалиги вазири
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0