Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 825.0112.71

  • EUR

    13 552.1919.84

  • RUB

    128.620.25

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 12:00

    +16 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +18 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 19-November

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 12:00

    +16 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +18 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • Seshanba, 19

    +16 +20

  • Chorshanba, 20

    +11 +20

  • Payshanba, 21

    +10 +20

  • Juma, 22

    +10 +20

  • Shanba, 23

    +7 +20

  • Yakshanba, 24

    -0 +20

  • Dushanba, 25

    +5 +20

  • Seshanba, 26

    +8 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Амир Темурнинг экологик сиёсати

Соҳибқирон бобомиз Амир Темурнинг ҳарбий ютуқлари ва империясининг улуғворлиги ҳақида кўп ёзилган бўлса-да, унинг экологик сиёсати ва атроф-муҳитга муносабати ҳақида кам маълумотга эгамиз.
Таҳлил
127 17:37 | 18.11.2024 17:37

Амир Темурнинг экологик сиёсатини баҳолашда икки томонлама ёндашув зарур. Бир томондан, ирригация тизимларини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ижобий экологик таъсир кўрсатган. Бошқа томондан, ҳарбий юришлар ва қишлоқ хўжалиги ерларининг кенг кўламли ишлатилиши салбий таъсирга олиб келган бўлиши мумкин. Аниқ рақамлар ва далиллар йўқлиги туфайли бу таъсирларни аниқ миқёсини аниқлаш қийин.


Ўша давр Марказий Осиё ва яқин Шарқда иқлим ўзгариши ва табиий офатларнинг кучайиши билан тавсифланади. Қурғоқчилик, сел ва очарчиликлар тез-тез учраб турган. “Зафарнома”да қайд этилган баъзи урушлар ва ҳарбий юришларнинг табиий офатлар билан боғлиқлиги аниқланади. Масалан, қишлоқ хўжалиги ерларининг вайрон бўлиши ва сув ресурсларининг камайиши натижасида юзага келган очарчиликлар қўшинларнинг жанг қобилиятига салбий таъсир кўрсатган.


Бу даврда ирригация тизимлари алоҳида аҳамиятга эга қисмлардан бири эди. Тарихий манбалар унинг каналлар ва сув омборларини қурдириш, мавжуд тизимларни таъмирлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини кўрсатади. Бу эса қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва аҳолининг озиқ-овқат таъминотини яхшилашга ёрдам берган. Шу билан бирга, кенг кўламли қурилиш ишлари экологик муаммоларга олиб келиши мумкин эди — масалан, сув ресурсларининг нотўғри тақсимланиши ёки қайта тикланмайдиган тупроқларнинг эрозияси.


Боғлар — қувват ва маданият рамзи


Амир Темур даври шаҳарсозлик ва боғдорчиликнинг юксалиши билан ажралиб туради. Унинг ҳукмронлиги даврида Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз каби шаҳарлар нафақат ҳарбий ва сиёсий марказлар, балки гўзал боғлар ва кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар билан ҳам машҳур бўлган. Боғлар нафақат эстетик завқ манбаи, балки дам олиш, мулоқот ва ижтимоий ҳаётнинг муҳим қисми бўлган. Улар сув таъминоти, мева ва сабзавот етиштириш, иқлимни юмшатиш каби амалий функцияларни ҳам бажарадиган бўлиб, шу тариқа шаҳарнинг экологик мувозанатига ижобий таъсир кўрсатган.


Дарахтларга ҳаёт ва барокат тимсоли сифатида қарашган. Тарихий манбаларда унинг кўплаб дарахтлар эктиришга буйруқ бергани ҳақида маълумотлар мавжуд. Бу нафақат шаҳарларни кўкаламзорлаштириш, балки қурғоқчиликка чидамли ўсимликларни экиш орқали табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга уриниш сифатида қаралиши мумкин. Дарахтлар шаҳарларнинг иқлимини юмшатиш, чанг ва ифлосланишдан ҳимоя қилиш, тупроқ эрозиясини камайтириш каби амалий вазифаларни ҳам бажарган.


Амир Темур давридаги боғлар ва кўкаламзорлаштириш сув таъминоти билан чамбарчас боғлиқ эди. Кенг каналлар ва ариғлар тизими орқали сув шаҳарларга ва боғларга етказилган. Бу сув бошқаруви нафақат қишлоқ хўжалигининг ривожланишига, балки кўкаламзорлаштириш ишларининг амалга оширилишига ҳам имкон яратган. Шундай қилиб, сув бошқаруви ва кўкаламзорлаштириш бир-бирини тўлдирувчи ва бир-бирига боғлиқ жараёнлар сифатида қаралиши мумкин.


Амир Темур боғлари хусусидаги дастлабки маълумотлар ўтмиш тарихчилари, шоирлари, сайёҳлари асарларида учрайди.


Шунингдек, Амир Темур боғлари Ўрта асрлар рассомлари миниатюраларида ҳам тасвирланган. Боғи Баланд. Амир Темур Самарқанднинг шимолидаги Чўпонота мақбараси яқинида набираси (Мироншоҳнинг қизи) га атаб қурдирган. Уни барпо қилишда Эрон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлар боғчилик санъати усталари ҳамда меъморлари қатнашган. Боғ ўртасида Табриз оқ мармаридан қурилган ҳашаматли қаср бўлиб, унинг атрофидаги узумзор, анжирзор ва олмазорлар боққа гўзал бир тароват бахш этиб турган.


Боғи Беҳишт. Амир Темур Самарқанднинг ғарбида суюкли хотини Туманоға (Хайруннисо)га атаб қурдирган (1378 й.). Ёзма манбаларда “Боғи Жаннат” номи билан аталади. Тарихчи Шарафуддин Али Яздийнинг ёзишича, боғ ўртасидаги атрофи хандак билан муҳофаза этилган сунъий тепалик устида Табриз оқ мармаридан қурилган ҳашаматли сарой бўлган. Саройга бир неча кўтарма кўприклар орқали кирилган. Саройнинг бир тарафида ҳайвонот боғчаси ҳам бўлган.


Боғи Давлатобод. Амир Темурга Ҳиндистон юришидан қайтган куни (1399 йил 22 апрель) ҳадя қилинган. Амир Темур бу боғда зафарли юришлардан қайтгач, дам олган, тантанали маросимлар ўтказган, элчиларни қабул қилган.


Боғи Дилкушо (кўнгил очувчи боғ). Амир Темур хотинларидан бири — Тўқалхоним шарафига қурдирган (1397 й.). Ҳар тарафи 900 метр узунликдаги баланд пахса девор билан ўралган, 4 дарвозаси, марказида ҳашаматли сарой бўлган. Сарой уч қаватли бўлиб, ҳар қаватида фаввора отилиб турган. Сарой деворларига Амир Темур олиб борган урушлардан лавҳалар чизиб қўйилган. Амир Темур Испания элчиси Руи Гонзалес де Клавихони ана шу боғда қабул қилган. Бу боғ ўрнида ҳозир Дилкушо қишлоғи жойлашган.


Боғи Жаҳоннамо (Жаҳон кўзгуси). Унда сарой ва қалъа бўлган. “Зафарнома”да ёзилишича, бу боғнинг ҳудуди бениҳоят катта бўлиб, йўқолиб қолган от 6 ойдан сўнг топилган экан. Боғи Майдон. Амир Темур Самарқанднинг шимолида, Чўпонота тепалиги этагида қурдирган. Тарихий манбаларга қараганда, боғда ҳашаматли бир айвон (кўшк) ва қимматбаҳо тошлардан ясалган тахт бўлган. Мирзо Улуғбек бу боғни янада обод қилган. Бобур шу ҳақда бундай деб ёзади: “бу боғнинг ўртасида (Улуғбек) бир олий иморат қилибдур. Чил(қирқ) сутун дерлар, ду (икки) ошёна (қават), сутунлари тамоми тошдин. Бу иморатнинг тўрт бурчида тўрт манордек Буржлар қўпорибтурларким, юқориға чиқар йўллар бу тўрт бурждиндур. Ўзга тамом ерларда тошдин сутунлардир. Баъзини морпеч хиёра (бурама, кўпқиррали) қилибтурлар. Юқориги ошёнанинг тўрт тарафи айвондир, сутунлари тошдан. Ўртаси чордора уйдир. Иморат курсисини тамом тошдан фарш қилибдирлар”. Бу боғ ўрни ҳозир ҳам боғи майдон деб аталади.


Боғи нав (янги боғ). Амир Темур Самарқанднинг Жанубида қурдирган (1404 й.). Лолазор қишлоғи ўрнида жойлашган. Бу боғ тўртбурчак шаклда бўлиб, атрофи баланд пахса девор билан ўралган, ҳар бурчагида минора қад кўтариб турган. Марказида бошқа боғлардагига нисбатан каттароқ қаср, унинг олдида ҳовуз бўлган.


Боғи Чинор. Унда чинорлар кўп бўлган. Марказида хочсимон тархли сарой жойлашган.


Боғи Шамол. Ундаги сарой тўртбурчак шаклда бўлиб, ҳар томони 1500 қадамни ташкил қилган. Деворларига мармар қопланиб, саҳни қора ёғоч ва фил суягидан ишланган. Бу боғ жойлашган ҳудуд ва у ердаги ариқ ҳозир ҳам “Боғи шамол” деб аталади.


Самарқанд атрофида булардан ташқари яна бир қанча боғлар бўлган. Чунончи, Боғи Бўлду, Боғи Зоғон, Боғи Нақши Жаҳон, Боғи Амирзода Шоҳрух, Боғча, Боғи Дилафрўз, Боғи Шерон, Гулбоғ, Лолазор, Бедана қўруғи, Чумчуқлик, Ғозхона ва бошқалар шулар жумласидандир. Амир Темурнинг боғ қуриш анъанасини темурийлардан Шоҳрух, Улуғбек, Бобур ва бошқалар ҳам давом эттиришган.


Замонавий экологик фикрлар атроф-муҳитнинг барқарор ривожланиши, узоқ муддатли режалаштириш ва табиатни муҳофаза қилишга қаратилган. Амир Темурнинг ёндашуви замонавий экология принципларидан фарқ қилса-да, у ўз даври учун табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга уринишларини акс эттиради.


Машҳура ЖЎРАҚУЛОВА


Ishonch.uz



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Таҳлил