Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 825.0112.71

  • EUR

    13 552.1919.84

  • RUB

    128.620.25

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 12:00

    +16 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +18 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 19-November

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 12:00

    +16 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +18 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • Seshanba, 19

    +16 +20

  • Chorshanba, 20

    +11 +20

  • Payshanba, 21

    +10 +20

  • Juma, 22

    +10 +20

  • Shanba, 23

    +7 +20

  • Yakshanba, 24

    -0 +20

  • Dushanba, 25

    +5 +20

  • Seshanba, 26

    +8 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

ЧЎҚҚИГА ҚАДАЛГАН БАЙРОҚ: Искандар Зулқарнайн ҳеч жойда учрамаган қаршиликка бизнинг диёримизда дуч келган

Анча вақт олдин бир фильм кўрган эдим. Ҳозир номи ёдимда йўғ-у, аммо жангари фильмнинг «ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган» қаҳрамонининг бир ҳаракати хотирамга мустаҳкам муҳрланиб қолган.
Жамият
794 05:29 | 18.11.2024 05:29

…Фильм қаҳрамони йўлда катта тезликда кетяпти. Атроф бийдек дала, дов-дарахт йўқ. Узоқдан йўл четида ҳарбийлар жойлашган «палатка»лар кўринади. Кучли шамол сабаб чодир тепасига тикилган байроқ кутилмаганда йўлга учиб тушади. Шунда қаҳрамон шунақанги тормоз босадики, машина «ғийиллаб-чийиллаб» байроққа бир қарич қолганда тўхтайди. Қаҳрамон зудлик билан машинадан тушиб, ердан байроқни олади-да, уни меҳр билан ўпади. Сўнг югуриб келаётган ҳарбийлардан энг биринчи етиб келганига пешвоз чиқиб, байроқни унга беради. Қаҳрамонни ҳарбийлар «чест» бериб, кузатиб қолишади…


Биласизми, мана шу эпизодни профессионал даражада суратга олиш учун анча-мунча вақт ва маблағ кетгани аниқ, аммо унинг эфир вақти нари борса, кўпи билан бир дақиқа чиқади, холос. Лекин, ўша бир дақиқа таъсир доираси, кучи бўйича «байроқни сев, уни улуғла» дея аудиторияларда соатлаб ўтказиладиган турли тадбирларни «чангида қолдириб кетади».


Энди ўзингиз айтинг, фильм қаҳрамонига ўхшашни ҳавас қиладиган болалар ва ёшларга байроқ билан боғлиқ эпизод таъсир қиладими? Албатта, қилади. Айниқса, ўша давлат вакилларига.


Байроқ билан боғлиқ яна бир ҳолат: халқаро анжуман бошланяпти. Нуфузли меҳмонлар ва иштирокчилар ўз жой-жойини эгаллаган, фақат бир иштирокчи негадир тик турибди. Аслида, айтилган таклиф унга қаратилган бўлса-да, умумий оҳангда «марҳамат, жойларингизни эгаллашингиз мумкин» дейилди. У эса ўзини эшитмаганга олиб, тик тураверди. Ҳамма ҳайрон. Охири модератор «қулоқсиз»нинг исм-шарифини айтиб, уни ўтиришга таклиф қилди. Шундан сўнггина ҳаммани ўзига қаратиб турган иштирокчи тилга кирди: «Узр, аввал давлатим байроғини тўғирлаб қўйишсин, кейин ўтираман». Шунда ҳамма зал тўрига қўйилган байроқларга диққат билан назар ташлади.


Маълум бўлдики, байроқлардан биттаси ён томонга бир қарич нари-бери сал қийшайиб турган экан. Байроқ тўғрилангач, меҳмон жойига ўтирди. «Қайсар»нинг «қилиғи» кўпчиликка таъсир қилди, ҳатто, айримлар беихтиёр қарсак ҳам чалиб юборишди.


Яроқсиз яловлар


Билмадим, юқоридаги ҳолатлар қаттиқ таъсир қилгани учунми қачон, қаерга борсам, байроқ бор жойда унга разм соламан. Очиғи, мажлислар зали, маънавият ва маърифат хонасининг бир бурчагида ранги ўчган, «ёнбошлаб» қолган, йиртиғи бор байроқларга ҳам баъзан кўзим тушган. Бундай эътиборсизлик ва ҳурматсизликни қандай баҳолаш мумкин билмадим-у, аммо битта нарса аниқ: байроққа беписанд қараганларга ҳечам беэътибор бўлмаслик лозим. Уларни байроқни улуғлашга ўргатиш керак.


Менимча, стол устига қўйиладиган, турли тадбирларда ишлатиладиган байроқчаларнинг бежиримлиги ва сифатига ҳам жиддий эътибор қаратиш зарур. Бир сўз билан айтганда, байроқча сифатсиз ўйинчоққа ўхшаб қолмаслиги керак.


Ҳеч аҳамият берганмисиз, одатда биз ҳар йили 18 ноябрь арафасида байроқни эслаб қоламиз, унга бағишлаб деярли ҳамма жойда (асосан аудиторияларда) катта-кичик тадбирлар ўтказамиз. Сўнг… орадан роппа-роса бир йил ўтгач, сана муносабати билан ўша «сценарий» яна такрорланади.


Турли тадбирлар ва байрам концертларида байроқни елкасига ташлаб олиб, севги-муҳаббат ҳақидаги қўшиқларга жўр бўлдиган ёшлар байроққа оид ҳечам эскирмайдиган муқаддас тушунчалар борлигини билишармикан? Яъни, байроқни қадаш, яловни тикиш, яловбардор бўлиш, туғни эгаллаш, байроқни бермаслик каби тушунчалар миллий давлатчилигимиз тарихида муҳим аҳамият касб этган.


Мағлуб ғолиблар


Тарихдан маълумки, дунёнинг каттагина қисмини забт этган Искандар Зулқарнайн ҳеч жойда учрамаган қаршиликка бизнинг диёримизда дуч келади. Ахримаз исмли саркарда етакчилигидаги кичик қўшин уни «мот» қилолмаса-да, ҳарқалай ўзи ҳам енгилмайди. Кам талофат кўриш ва, аксинча, душманга кўпроқ қирон келтириш мақсадида Ахримаз кам сонли қўшинини тоққа, ғорга олиб чиқиб кетади. Душман қанча ҳаракат қилмасин ғорни забт этолмайди. Шунда Искандар Ахримазга элчи юборади. Элчи «Таслим бўлсанг, омонлик, бўлмасам ёмонлик» деган таклифни етказади. Ахримаз элчи ва унинг ҳамроҳларини ғор оғзига олиб чиқиб, «Шуни билингларки, биз охирги қонимиз қолгунча жанг қиламиз», дейди. Сўнг энг баланд чўққини кўрсатиб, «Ҳув анаву чўққини кўряпсизларми? Агар ўша чўққига байроқларингни қадай олсанглар, майли, таслим бўламан, қадай олмасанглар, ортга қайтиб кетасанлар» деб шарт қўяди.


Шартни эшитган Искандар қўшин ичидан энг абжир, энг эпчил аскарларни саралаб олади ва уларни бир неча кун махсус тайёргарликдан ўтказади. Синовдан ўтганларнинг ҳар бирига байроқ берилади ва…


Арқон, илгак каби жиҳозлар билан «қуролланган» ёвлар чўққига чиқиш «йўл»ида йиқилади, учади. Аммо биттаси уддалайди, чўққига байроқ қадалади.


Элчилар «хушхабар»ни Ахримазга етказишади ва унга байроқни кўрсатишади. Ахримаз сўзидан қайтмайди, таслим бўлади. Фақат аввал бир иш қилади: у жудаям хавфли бўлса-да, битта ўзи чўққига чиқишга бел боғлайди. Ҳамма ҳаяжонда, ҳамма ҳадикда. Орадан анча вақт ўтади. Бир маҳал Ахримаз кўринмай қолади. Ҳамма уни ўлдига чиқаради, юраклар эзилади. Йўқ, бир маҳал душманнинг қадалган байроғи «йўқолиб қолади»…


Ахримазнинг қўлидаги йиртилган, бўлакланган байроғини кўрган Искандар қаҳри келиб, рақибини қатл эттиради, аммо мард ўғлоннинг жасурлиги ва юртпарварлигига ич-ичидан тан беради.


Буюк мутафаккир, тариқат пешвоси, шайх Нажмиддин Кубронинг ватанпарварлиги, жасорати ҳақида тўлқинланмасдан сўзлашнинг сираям иложи йўқ. Улуғ аждодимиз нафақат ўз илм-у урфони билан, балки ўз ўлими билан ҳам ўзига ҳайкал қўйиб кетган.


Маълумки, Нажмиддин Кубро Чингизхоннинг «шаҳарни тарк этинг, кетаверинг, бораверинг, юраверинг…» деган таклифини кескин рад этиб, юрт ҳимояси учун бўлган жангда ёғийларга қарши мардонавор курашади. У мўғул қўшинининг бош байроғини кўтариб турган яловдорнинг қўлидан туғни юлқиб олади ва ерга босиб, тепиб, тупроққа булғайди… Туғни тортиб олиш мақсадида уч-тўрт навкар Шайх устига ташланади, аммо уддалай олмайди. Шунда байроқни олдириб қўйган, қаҳри қўзиган аламдор Шайхга найза санчади. Ёғий навкарлари Шайхнинг қўлидан туғни чиқариб олишга ҳар қанча уринмасин, Шайхнинг жонсиз қўллари, бармоқлари ёғочга пайванд бўлиб қолгандек, дастани қўйвормайди. Шундан сўнг улар байроқни олиш ва тиклаш учун Шайхнинг қўлини, панжаларини ойболта билан чопиб ташлашади…


Агар аҳамият берган бўлсангиз, ҳар икки ҳолатда – Ахримаз ҳам, Нажмиддин Кубро ҳам жондан кечиб, ёвнинг яловини «янчиб ташлайди».


Ғарбча шакллардан кўра…


Кейинги вақтда пойтахтимиз ва вилоят марказларида эътироф этишга арзигулик яна бир катта ўзгариш бўлди. Бу – 50-60 метр баландликдаги махсус устунларга ўрнатилган байроқлардир. Узоқдан кўринадиган бу байроқларнинг шамолда ҳилпираши юракни ҳапқиртиради.


Кимга қандай билмадим-у, аммо ўша байроқларнинг деярли ҳамма шаҳарларга ўрнатилган «юрак»лардан «ўлса ўлиги ортиқ». Ўша юрак шакли туширилган инглизча ёзувлар тарбиявий аҳамияти бўйича байроқ олдида «ип эшолмайди», ишонинг…


Бундан бир неча ой бурун ижтимой тармоқда жудаям таъсирли лавҳага кўзим тушганди. Унда Жанубий Кореядаги икки-уч нафар юртдошимиз пастга тушиб қолган байроғимизни устунга тирмашиб чиқиб, тикиб, тиклаб, ҳилпиратиб қўяди. Йигитларнинг бу фуқаролик ва фарзандлик бурчига жуда кўпчилик муносабат билдириб, «Раҳмат… Қойил… Баракалла… Ота-онасига раҳмат…» дейишди.


Ҳа, ўша йигитлар байроқ қабул қилинган сана муносабати билан ҳар йили турли аудиторияларда ўтказиладиган тадбирлардан минг чандон таъсирли сабоқ беришди, ажойиб «мастер класс» ўтишди. Раҳмат.


Мабодо, шабада эсиб турган пайт байроқ ўрнатилган кўчадан ўтиб қолсангиз, унга бир разм солинг-а, уни фақат кўз эмас, кўнгил билан ҳам кузатинг: байроғимиз чиройли ва мардонавор ҳилпираб, аудиториядан ташқарида тинимсиз таъсирли «дарс-сабоқ» бераётгандек.


Миллий ғурур ва ифтихоримиз рамзи бўлмиш байроғимизни шунчалар улуғлайликки, шу қадар эъзозлайликки, токи озод ва обод Ўзбекистон байроғи тобора баланд ва мангу ҳилпирайверсин.


Алижон АБДУРАҲМОНОВ


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2347 16:57 | 05.08.2023