Бангладешда бўлаётган сув тошқини оқибатида 2 млн. га яқин аҳоли уйини тарк этди
Бангладеш шимоли-шарқида бир неча ҳафта давомида кучли ёмғирдан сўнг сув тошқинлари кузатилди. Натижада 1,8 миллионга яқин одам уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
Тошқинлар уй-жой хўжалиги ерларини вайрон қилди, дея хабар беради давлат оммавий ахборот воситалари ва ёрдам агентликлари.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада сув ресурсларини ривожлантириш кенгашининг маълум қилишича, кенг кўламли сув тошқинлари давом этаётган кучли ёмғир ва Ҳиндистон чегарасидаги тепаликли ҳудудлардан оқиб ўтган оқимлар туфайли юзага келган.
Силхетнинг энг кўп зарар кўрган пасттекисликлари аҳолиси ўзларини лойқа сувдан ҳимоя қилиш учун нарсаларини қозиқларга қўйганини кўриш мумкин. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, сув тошқини остида қолган, ҳозир озиқ-овқат ва тоза сув танқислигига дуч келганлар аҳволи хавотирли. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) хабарига кўра, улар орасида ёрдамга муҳтож бўлган 772 минг нафар бола бор. 800 дан ортиқ мактаб сув остида қолган, яна 500 таси сув тошқини учун бошпана сифатида фойдаланилмоқда.
“Сувлар кўтарилиши натижасида болалар ҳимоясиз бўлиб қолишади. Улар чўкиш, тўйиб овқатланмаслик, сув орқали юқадиган касалликлар, кўчиш билан боғлиқ жароҳатлар ва тўлиб тошган бошпаналарда потенциал зўравонликка дуч келишади", деди ЮНИCЕФнинг Бангладешдаги вакили Шелдон Йэтт.
Save the Children ташкилоти 33 лагердаги 8000 га яқин одам шиддатли ёмғирдан жабр кўргани, 1000 дан ортиқ бошпана вайрон бўлганини айтмоқда.
Гуманитар гуруҳ Бангладешда муссон мавсуми эндигина бошланганини ва кейинги икки ой давомида давом этишини, бу эса яна кучли ёмғирлар, кўчкилар ва сув тошқинларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0