Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 707.9557.69

  • EUR

    14 099.47115.87

  • RUB

    140.95-1.01

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-September

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 08

    +10 +20

  • Dushanba, 09

    +14 +20

  • Seshanba, 10

    +10 +20

  • Chorshanba, 11

    +12 +20

  • Payshanba, 12

    +12 +20

  • Juma, 13

    +12 +20

  • Shanba, 14

    +13 +20

  • Yakshanba, 15

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бугун Тошкентда Мўғулистон элчихонаси очилади

Бугун Тошкентда Мўғулистон элчихонаси расман очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ва Мўғулистон етакчиларининг олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакилларига берган баёнотида маълум қилинди.
Сиёсат
261 16:53 | 24.06.2024 16:53

Икки давлат раҳбарлари ОАВ вакилларига берган баёнотида очиқ ва ишчан муҳитда бўлиб ўтган мулоқотнинг самарали натижаларидан мамнун эканликларини, амалий ҳамкорликнинг барча асосий йўналишлари атрофлича кўриб чиқилганини таъкидладилар.


Президент Мирзиёев Мўғулистон президентининг икки томонлама муносабатлар тарихидаги биринчи ташрифи Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлигини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган ўзаро интилишнинг тасдиғи бўлганини қайд этди.


– Мўғулистон биз учун Осиё минтақасидаги анъанавий ва ишончли ҳамкордир. Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатлари дўстлик, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган бўлиб, конъюнктурага боғлиқ эмас, – деди Ўзбекистон Президенти.


Қайд этилишича, давлат раҳбарларининг Самарқанд ва Дубайда бўлиб ўтган учрашувларидан сўнг барча даражалардаги алоқалар фаоллашди. Тизимли сиёсий мулоқот ўрнатилди.


Бундан ташқари, изчил ўсиб бораётган товар айирбошлаш ҳажми ҳамда етакчи компания ва корхоналар ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари атрофлича таҳлил қилингани, устувор йўналишлар белгилангани ва кенг кўламли ҳамкорликнинг янги кун тартиби келишиб олингани маълум қилинди.


Томонлар минтақавий ва халқаро тузилмалар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқалар доирасида яқин мулоқотларни ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга келишиб олдилар.


Жумладан, икки мамлакат пойтахтларида савдо уйларини очиш ва жорий йилда саноат кўргазмаларини ўтказиш, самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш ва юк ташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, пойтахтлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, келгуси йилда Тошкент ва Улан-Баторда ўзаро Маданият кунларини ўтказиш, Ўзбекистоннинг етакчи олий таълим муассасаларида мўғулистонлик талабаларни ўқитишни қайта йўлга қўйиш каби қатор масалалар муҳокама қилинган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат