Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 694.9623.12

  • EUR

    13 508.7139.81

  • RUB

    134.660.02

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 11:00

    +22 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 18-April

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 11:00

    +22 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • Payshanba, 18

    +20 +20

  • Juma, 19

    +20 +20

  • Shanba, 20

    +22 +20

  • Yakshanba, 21

    +22 +20

  • Dushanba, 22

    +22 +20

  • Seshanba, 23

    +23 +20

  • Chorshanba, 24

    +23 +20

  • Payshanba, 25

    +24 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Чиқиндилар билан ишлашдаги камчиликлар: таҳлил ва ечим

Чиқиндилар аҳоли саломатлиги, атроф-муҳит учун хавфли, боз устига улар ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолати, мамлакат имижига салбий таъсир кўрсатади.
Жамият
243 15:11 | 02.04.2024 15:11

Шундан келиб чиққан ҳолда атроф-муҳит ва фуқаролар соғлиги муҳофазаси нуқтаи назардан чиқиндиларни бошқариш соҳаси мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида катта аҳамият касб этишидан далолат беради.


Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда жорий йил баҳорда бошланган “Яшил макон” лойиҳасини жойларда амалга ошириш жараёнлари ҳамда чиқиндилар билан ишлаш соҳаси танқидий кўриб чиқилди.


Давлат раҳбари томонидан йиғилишда белгиланган вазифалар, хусусан мамлакатда маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасида мавжуд ҳолат, муаммо ва ечимлар масаласида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси Ислом Хушвақтовга мурожаат қилдик:


– Айтингчи, бугун мамлакат миқёсида қанча чиқиндилар ҳосил бўлади, аҳолига санитария хизматларини кўрсатиш, яъни чиқиндиларни йиғиш, саралаш ва полигонларда йиғиш ва қайта ишлаш борасида қандай натижаларга эришилмоқда?


Маълумотларга кўра мамлакатда биргина маиший чиқиндиларнинг йиллик ҳосил бўлиш ҳажмининг прогнози 14-14,5 млн тонна атрофида баҳоланиб, аҳолининг ўртача 1,5 фоизга кўпайиш суръатини ҳисобга олганда, ушбу кўрсаткич 2028 йилга келиб 16-16,7 млн тоннага етиши, саноат чиқиндилари эса 100 млн тоннадан ошиши мумкин.


Республикада санитар тозалаш корхоналари томонидан 8759 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги аҳолига маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатилиб, хизматлар билан қамров даражаси 93,1 фоизни ташкил этмоқда.


Бугунги кунда республикада маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари “Тоза ҳудуд”, “Махсустранс” ва “Мароқанд обод” давлат унитар корхоналари, 50 та давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган корхоналар ҳамда 93 та хусусий корхоналар томонидан амалга оширилмоқда. Ҳозирда санитар тозалаш корхоналари тасарруфида 4 282 та махсус техникалар, 4 037 та чиқинди йиғиш майдончалари, 19 335 та чиқинди контейнерлари мавжуд.


Маиший чиқиндиларни кўмиш, жойлаштириш учун 221 та чиқинди полигони мавжуд бўлиб, уларнинг умумий ер майдони 1493 гектарни ташкил этади. Ушбу чиқинди полигонларида 2 млрд. тоннага яқин маиший чиқиндилар сақланмоқда. Вилоятлардаги 31 та чиқинди полигонлари санитар-экологик меъёрий талабларга жавоб бермаганлиги ва тўлганлиги сабабли фойдаланишдан тўхтатилган.


Чиқинди полигонларни бошқариш ва соҳага замонавий техникаларни жалб қилиш масаласида 2024-2026 йилларга мўлжалланган манзилли дастурга мувофиқ 2024 йилда 36 та маиший чиқинди полигонлари рекультивация қилиш, 6 та полигонни тартибга келтириш ҳамда 3 та чиқиндиларни қайта юклаш станциялари қурилиши борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.


Соҳада ўз навбатида камчиликлар ҳам етарлича. Уларни бартараф этиш бўйича қандай чоралар амалга оширилиши кўзда тутилган?


– Жорий йилнинг 4 январида “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Унда ҳосил бўлаётган чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини кескин ошириш, чиқиндиларнинг полигонларда тўпланишининг олдини олиш, атроф-муҳитга етказилаётган салбий таъсирни минималлаштириш, “ноль чиқинди” тамойилига эришиш ва айланма (циркуляр) иқтисодиётни ривожлантириш бўйича қатор вазифалар белгиланди.


Аҳолига ўз ташаббуси билан чиқиндихоналарга айланган ёки тизимли равишда чиқиндилар ноқонуний равишда ташлаб кетилиши кузатиладиган ҳудудларда ўз маблағлари ҳисобидан фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш юзасидан Вазирликка буюртма бериш имконияти яратилди. Бунда, жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши натижасида жарима сифатида ундирилган маблағларнинг 20 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан буюртма берган шахслар рағбатлантирилиши кўзда тутилди. Бу одамларнинг ўз ҳудуди озодалигини назорат қилишга рағбатлантиради.


“Хавфсиз шаҳар” интеграцияланган тизими доирасида камералар орқали экологик ҳуқуқбузарликларни аниқлаш тизимини жорий қилиниши эса ўз навбатида соҳада назорат тизими самарадорлигини оширишга хизмат қилади.


Ва энг асосийси ходимларни рағбатлантиришнинг янги менханизмлари жорий этилди. Санитар тозалаш корхоналарининг ишчилари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ишчилари хизматларини рағбатлантириш мақсадида соҳа ишчиларига, экофаолларга ва жамоатчилик экология назоратчиларига Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ой 100 тадан велосипед ва бошқа мукофотлар ташкил этилиши белгиланди.


Соҳада кўрсатилган хизматлар учун электрон тўлов тизимлари жорий этилади. Сир эмас, бугунги кунда санитар тозалаш хизматлари учун тўловларни амалга оширишда инсон омилининг юқорилиги, марказлашган электрон тўлов тизимининг тўлиқ жорий қилинмаганлиги сабабли соҳада дебитор қарздорлик кўпайган. Бу борада ҳам хуқуқий хужжатда бир қатор механизмларни жорий этиш назарда тутилмоқда.


Бунда авваломбор, барча санитар тозалаш корхоналари томонидан Ягона электрон тизимга уланган ҳолда фуқароларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш, ушбу талабни бажармаган корхоналар билан тузилган шартномаларни бекор қилиш ва улар хизмат кўрсатадиган ҳудудларни давлат-хусусий шериклик асосида бошқа корхоналарга бириктириш механизми жорий этилмоқда.


Ҳуқуқбузарликларга нисбатан маъмурий чоралар ҳам кучайтирилмоқда. Чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорини ошириш ҳамда ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни мусодара қилиш кўзда тутилган. Чиқиндиларни майдончалардан ноқонуний олиб чиқиб кетиш учун маъмурий жавобгарлик киритиш, шунингдек, ўз ҳудудларини тозалашга масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар вазифаларини бажармаганлиги натижасида атроф-муҳитнинг ифлосланиши учун жавобгарлик киритишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш белгиланган.


Маиший чиқиндиларни қайта ишлаш фаолияти янада рағбатлантирилади. Айрим чиқиндиларни қайта ишлашни ёки экологик хавфсиз тарзда утилизация қилишни йўлга қўйган тадбиркорларга “яшил субсидиялар” ажратиш тизимини жорий этилмоқда. Маиший чиқиндиларни саралаш тизимини босқичма-босқич ташкил этиш мақсадида айрим шаҳар ва туманларда махсус лойиҳаларни амалга ошириш белгиланмоқда. Бунда чиқиндиларни чиқинди йиғиш майдончаларида “қайта ишланадиган”, “қайта ишланмайдиган” ва “озиқ-овқат” тоифаларига ажратган ҳолда йиғишни ташкил этилади ҳамда улар тоифаларига қараб турли рангларга эга махсус чиқинди пакетлари фуқароларга бепул тарқатилади.


Чиқинди полигонлари бугун белгиланган талабларга қай даражада жавоб беради, деб ўйлайсиз?


– Бугунги кунда олиб борилаётган ишларга қарамасдан, соҳада қатор камчиликлар сақланиб қолаётганлигини кўрсатмоқда. Хусусан, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатилмайдиган ҳудудлар тадбиркорлик субъектларига имтиёзли асосда бириктириб берилиши лозим бўлсада, ҳудудлар тўлиқ бириктирилмаган. Соҳада бозор иқтисодиёти механизмлари, хусусан давлат-хусусий шериклик, хусусий сектор таъсири сезилмайди.


Аксарият чиқинди полигонларида чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш талабларига риоя қилинмаган, полигонлар қуриладиган жойларда геологик ва гидрогеологик тадқиқотлар, экологик экспертизадан ўтказилмаган. Айрим полигонлар санитария-эпидемиология хулосасисиз фаолият юритмоқда. “Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш тартиби тÿғpисидa”ги низом талабларига асосан чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри тўлиқ юритилмайди.


Шунингдек, айрим полигонларда “Ўзбекистон шароитида қаттиқ маиший чиқиндиларни махсус полигонларда сақлаш ва зарарсизлантиришга оид санитария талаблари”га асосан чиқинди паспорти ишлаб чиқилмаган, чиқиндилар ҳисоби юритилмайди, санитар ҳимоя, кузатув зонаси мавжуд эмас. Полигонлар тўлиқ ичимлик суви, электр энергияси, овқатланиш хонаси ва ҳожатхона билан таъминланмаган. Энг ачинарлиси кўплаб полигонларга кириш йўллари мавжуд эмас ва атрофи ўралмаган.


Айни пайтда “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилмоқда. Ҳужжатга қатор зарурий нормалар киритилмоқда.


Айтиш керакки, ҳудудларда пайдо бўлаётган ноқонуний чиқиндихоналар нафақат маиший чиқиндилар, балки қурилиш, ишлаб чиқариш ҳамда тиббиёт чиқиндиларидан ҳам иборат. Боз устига уларнинг аксарияти тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этилмоқда. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасига хусусий сектор вакилларини кенгроқ жалб қилишга қаратилган чораларни кўриш, тадбиркорлик субъектларини кенгроқ жалб қилиш, уларга ҳудудларни бириктириб бериш жараёнларини соддалаштириш ҳамда тенг шароитларда фаолият олиб бориш имкониятларини яратиш бўйича нормалар киритилмоқда.


Шаҳар ва туманлар марказларида ҳосил бўлаётган қурилиш чиқиндиларини жойлаштириш учун ҳудудлар атрофида қурилиш чиқиндилари полигонини ташкил этиш ҳамда уларни қайта ишлаб, қурилиш материали сифатида уларга қайта ҳаёт бериш йўли билан янги ҳамда арзонлаштирилган хомашё базасини яратишни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.


Чиқиндилар ҳосил бўлишининг ўсиш суръати аҳолининг яшаш шароити ва республика иқтисодиётининг ўсишини кўрсатиб берувчи асосий индикатор экан, келгусида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини модернизациялаш ва такомиллаштириш янада долзарб бўлиб қолади.


ishonch.uz мухбири


Гулруҳ ОДАШБОЕВА суҳбатлашди


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0