Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 979.13-10.87

  • EUR

    13 513.87-56.78

  • RUB

    131.22-0.64

-5C

-5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-5c

  • Hozir

    -5 C

  • 01:00

    -5 C

  • 02:00

    -5 C

  • 03:00

    -5 C

  • 04:00

    -5 C

  • 05:00

    -5 C

  • 06:00

    -5 C

  • 07:00

    -5 C

  • 08:00

    -5 C

  • 09:00

    -5 C

  • 10:00

    -2 C

  • 11:00

    -0 C

  • 12:00

    +0 C

  • 13:00

    +1 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +1 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -0 C

  • 19:00

    -1 C

  • 20:00

    -1 C

  • 21:00

    -2 C

  • 22:00

    -2 C

  • 23:00

    -2 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 24-January

-5C

  • Hozir

    -5 C

  • 01:00

    -5 C

  • 02:00

    -5 C

  • 03:00

    -5 C

  • 04:00

    -5 C

  • 05:00

    -5 C

  • 06:00

    -5 C

  • 07:00

    -5 C

  • 08:00

    -5 C

  • 09:00

    -5 C

  • 10:00

    -2 C

  • 11:00

    -0 C

  • 12:00

    +0 C

  • 13:00

    +1 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +1 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -0 C

  • 19:00

    -1 C

  • 20:00

    -1 C

  • 21:00

    -2 C

  • 22:00

    -2 C

  • 23:00

    -2 C

  • Juma, 24

    -2 +20

  • Shanba, 25

    -1 +20

  • Yakshanba, 26

    0 +20

  • Dushanba, 27

    0 +20

  • Seshanba, 28

    0 +20

  • Chorshanba, 29

    0 +20

  • Payshanba, 30

    +0 +20

  • Juma, 31

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
166 17:26 | 23.01.2025 17:26

Гапнинг очиғини айтганда, оддий чиқиндини белгиланган жойга ташлаш борасидаги маданиятимиз мақтангулик даражада эмас. Машина ойнасидан отиб юбориладиган елим идишлар, сигарета қолдиқлари, гавжум жойлар ёки дам олиш ўриндиқлари атрофидаги писта пўчоқлари, канал, сой, ариқ ёқаларидаги чиқинди уюмлари сўзимизнинг исботи бўла олади. Ваҳоланки, бу ҳақда кўп ва хўб айтилган, айтиляпти, ёзилган ва ёзиляпти. Аммо…


Бу муаммонинг ечимлари турли жиҳатларга боғлиқ. Улардан бири сифатида чиқиндиларни қайта ишлашни кўрсатиш мумкин. Бу борада олиб борилаётган ишлар хусусида тажрибадан келиб чиққан ҳолда сўз юритганимиз маъқул. Зотан, чиқинди муаммоларини бартараф этиш, айниқса, уларни қайта ишлаш бугун устувор вазифалардан бирига айланди. Ҳатто, бу соҳага иқтисодиётнинг асосий ҳалқаларидан бири сифатида қаралмоқда.


Тўғри, авваллари ҳам ушбу йўналиш эътиборда бўлган, баъзи саъй-ҳаракатлар қилинган. Аммо у бугунгидек долзарб аҳамият касб этмаган. Соҳа мутахассислари, технология етишмовчилиги каби важлар туфайли иш бир жойда депсиниб тураверган. Ҳозир эса вазият ўзгарди. Чиқиндини қайта ишлаш бўйича муҳим қадамлар ташланяпти, хорижий тажрибалар ўрганилиб, амалиётга татбиқ этиляпти.


14 миллион тонна чиқинди


Юртимизда йилига 14 миллион тонна чиқинди ҳосил бўлади, лекин уларнинг атиги 4-5 фоизи қайта ишланади. Чиқинди полигонларидан 7 миллион тоннадан зиёд иссиқхона газлари атмосферага тарқалади, 43 минг тонна заҳарли фильтратлар ер остига синггади.


Масалан, 2024 йилнинг 9 ойи давомида 10,9 миллион тонна маиший чиқинди ҳосил бўлган. шундан 473,5 минг тоннаси республикамизда фаолият юритаётган 307 та корхона томонидан қайта ишланган. бу умумий чиқинди миқдорининг бор-йўғи 4,3 фоизи утилизация қилинганини билдиради. қайта ишланган чиқиндилар асосан полиэтилен, қоғоз, шиша, текстиль, техник мойлар қолдиқлари, металл, автошина ва резина маҳсулотлари улушига тўғри келган.


Рақамлардан кўриниб турибдики, соҳада ҳали амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар талайгина. Президентимиз 2024 йил 4 январда имзолаган «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон айнан шу мақсадда қабул қилинди. Унда соҳада йиллар давомида тўпланиб қолган қатор муаммоларга аниқ ечимлар кўрсатиб ўтилди.


Биргина мисол. Маълумки, шу пайтгача тиббиёт чиқиндилари махсус бункерларда ёқиб юбориларди. Оқибатда атмосфера ҳавоси юқори даражада ифлосланарди. Бу, ўз навбатида, аҳоли орасида турли касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлаётган эди.


Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 17 июлдаги «Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ушбу муаммо ижобий ҳал этилди. Яъни тиббиёт чиқиндиларини ёқиш орқали муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш бўйича АҚШнинг «Саяр» компанияси томонидан инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган бўлди. У рўёбга чиқса, зарарли газлар, аҳоли ўртасидаги турли касалликлар камаяди.


Шунингдек, 2024-2026 йилларда қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш тизимини босқичма-босқич ташкил этиш белгиланган эди. Унга кўра, биринчи босқичда Тошкент, Ангрен, Андижон, Бухоро ва Термиз шаҳарлари ҳамда Тошкент туманидаги кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудларда чиқиндиларни «қайта ишланадиган», «қайта ишланмайдиган» ҳамда «озиқ-овқат» тоифаларига ажратган ҳолда йиғиш ташкил этилди. Бу турдаги чиқиндилар саралаб, ажратиб олингандан кейин чиқиндиларни қайта ишлашнинг қуйидаги босқичлари амалга оширилади:


– чиқиндиларни тўплаш;


– саралаб, иккиламчи хомашё олиш;


– иккиламчи чиқиндидан гранула, қоғоз ўрам, суюқ гулқоғоз, шиша ва бошқа маҳсулотлар тайёрлаш.

Wastewater treatment - Wikipedia


Хорижий тажриба қандай?


Гап чиқиндини қайта ишлаш ҳақида кетаркан, хорижий тажрибага тўхталмасликнинг иложи йўқ. Масалан, Германияда чиқиндини қайта ишлайдиган тахминан 100 та завод бор. Уларнинг йиллик қуввати 25 милллион тонна. Францияда 130 та (йиллик қуввати тахминан 12 миллион тонна), Швецияда 37 та (йиллик қуввати 7 миллион тонна), Жанубий Кореяда 50 та (йиллик қуввати 10 миллион тонна), Японияда 300 дан ортиқ (уларнинг йиллик қуввати 10 миллион тонна) корхона мавжуд. Японияда чиқиндиларни сақлаш полигонлари учун жой масаласи катта муаммо бўлгани боис уни қайта ишлаш ҳамиша долзарб аҳамият касб этган. Мамлакат фуқаролари чекланган имкониятлардан унумли фойдаланиб, чиқиндиларни саралаш орқали шундай тизимни йўлга қўйганки, бунда ҳар бир ҳудуднинг ўз талаб ва тартиблари бор. Яъни тўртта муҳим қоида ҳамиша амалда бўлган – чиқинди қоғоз, пластик, металл ва бошқа кўринишларда эмас, аксинча, ёнувчан, ёнмайдиган, қайта ишланадиган ҳамда катта ҳажмли турлар бўйича фарқланади. Уларнинг ҳар бири учун алоҳида рангли пакетлар бўлиб, қайсидир хонадон бу тартибга амал қилмаса, махсус транспорт воситаси унинг чиқиндисини қолдириб кетади.


Гап маиший жиҳозлар ҳақида бўлса, ёндашув янада қатъийлашади. Масалан, уларни олиб кетиш учун ортиқча пул тўланади. Яъни эски музлаткични шунчаки эшик олдига чиқариб қўйиш билан масала ҳал бўлмайди. Аксинча, бундай ҳолатда уй эгаси яхшигина жаримага тортилади. Тўғри йўл бу – дўконга бориб, истеъмолдан чиққан товар учун махсус талон олиш ва техникани белгиланган жойга олиб бориб қўйиш. Японлар худди шу тажриба ортидан йилига 1 миллион тонна рангли металлга эга бўлишмоқда.


Энди йиғилган чиқиндиларни қайта ишлаш ҳақида. Бу борада мамлакат хорижнинг энг илғор тажрибаларини умумлаштирган. Чиқиндининг салмоқли қисми табиатга зарар етказмаган ҳолда ёқиб юборилади. Улар қўллайдиган усулга кўра, чиқинди 1200 даража ҳароратда эритилади. Натижада ёқилган 30 тонна чиқиндидан 6 тонна атрофида кул қолади. Ундан қурилиш учун ғишт ишлаб чиқарилади. Айниқса, ёнмайдиган чиқиндилардан иншоотлар пойдеворларини барпо этишда японлар катта тажриба тўплашган.


Waste-to-energy Plant - Shenzhen, China


Хитойнинг чиқиндиларни энергияга айлантириш (WтЕ) лойиҳаси муҳим компонентдир. Яқин йилги ҳисоботларга кўра, Хитойда 300 дан ортиқ фаол WтЕ заводи мавжуд. Улар йилига 100 миллион тоннадан ортиқ чиқиндиларни (МСW) қайта ишлаш имконига эга.


Ҳозир Шенжен яқинида қурилаётган энг йирик WтЕ заводида кунига 5 минг тонна чиқинди қайта ишланади. Ушбу объект тахминан 20 миллион нафар кишига хизмат кўрсатиб, катта миқдорда электр энергияси ишлаб чиқаради.


Умуман олганда, Хитой ҳар йили тахминан 400 миллион тонна МСW ишлаб чиқаради ва бу шаҳарларнинг ривожланишига сезиларли даражада таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Ҳукумат 2030 йилга бориб, чиқиндиларнинг 50 фоизга яқинини ёқишни мақсад қилмоқда, бу эса чиқиндиларни бошқаришда ландфиллардан ёқишга ўтиш стратегиясининг бир қисмидир. Хитой ҳукумати биогаз ишлаб чиқариш бўйича ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган: 2025 йилга бориб, 10 миллиард куб метрдан ортиқ биогаз ишлаб чиқариш ва 2030 йилда бу рақамни 20 миллиард куб метргача ошириш. Бу йилига 300 миллион тонна экин чиқиндилари ва 200 миллион тонна ҳайвон чиқиндиларини қайта ишлашни талаб қилади. Ҳозир биогаз ишлаб чиқариш миқдори 100 миллион куб метрни ташкил этиши ушбу соҳада катта ўсиш имкониятлари борлигини кўрсатади.


Rubbish from HDB flats transported 80kmh underground to collection points -  Mothership.SG - News from Singapore, Asia and around the world


Сингапурда чиқиндиларни ажратиш тизими 2014 йилда тўлиқ йўлга қўйилган. Барча кўпқаватли уйларда иккита чиқинди қувури мавжуд. Улар мустаҳкам ҳимояланган бўлиб, ортиқча нохуш ҳидлар пайдо бўлишига ва ҳашаротлар тўпланишига йўл қўймайди. Ҳар бир хонадон ошхонасидан ўша қувурларга дарча очилган. Унинг биттасига қайта ишланадиган маҳсулотлар (шиша, пластик, қоғоз ва картон), иккинчисига қайта ишлашга яроқсизлари ташланади.


Қувурлар ерости йўли орқали марказий ва ягона чиқиндихонага боради. Бу усулнинг амалиётга татбиқ этилиши чиқиндини ташиш учун сарфланадиган йўл харажатлари сезиларли даражада қисқаришига олиб келади. Утилизацияга яроқли чиқиндилар қайта ишланади, яроқсизлари ёқилади, қолган куйинди Сингапурдан 8 километр узоқликдаги сунъий оролга олиб борилади. У бир қарашда ҳечам чиқинди полигонига ўхшамайди. Чунки орол сувни ифлослантирмаслик учун махсус тўрдевор билан ўралган. Қолаверса, бу ердаги сув ва ҳавонинг тозалиги мунтазам равишда мониторинг қилиб борилади.


Бундай усуллардан Америка, Швеция, Швейцария, Франция каби давлатлар ҳам унумли фойдаланмоқда. Америкада ушбу саноат фойдалари ва иқтисодий жиҳатлари бўйича кўплаб статистик маълумотлар ва миллиардлаб пул айланмаси мавжуд. Жумладан, АҚШ бугунги кунда дунёдаги энг йирик қора темир қолдиқлари экспортчиси ҳисобланади. Пластмасса, резина, тўқимачилик, шиша, қоғоз ва электроника қолдиқларини қайта ишлаш бу давлатга йилига 116 миллиард доллардан зиёд иқтисодий фойда келтиради ва ушбу саноат туфайли 534 мингга яқин иш ўрни яратилади.


Швед уйларида ҳосил бўлган чиқиндиларнинг тахминан 99 фоизи қайта ишланаркан. Масалан, қадоқланган маҳсулотларни сотиб олганлар бир неча цент кўпроқ ҳақ тўлашади. Ўша маҳсулот истеъмол қилингандан сўнг қадоқлар ишлов бериладиган қайта ишлаш станциясига олиб борилади ва тўланган пул қайтариб олинади.


Яна бир қизиқ тажриба. Швейцарияда янги уй-жойга кўчиб ўтган кишига почта орқали чиқинди билан қандай муносабатда бўлиш, нимани қачон ва қаёққа ташлаш кераклиги ҳақида қўлланма жўнатиларкан. Ҳар бир хонадонда чиқиндини турига қараб саралаш учун махсус контейнер мавжуд. Бундай контейнерлар рангига қараб таснифланади. Қайта ишланадиган чиқинди алоҳида ажратилади, қайта ишланмайдигани махсус халтага солиниб, белгиланган жойга обориб ташланади. Швейцарияда чиқиндининг 80 фоизи тўлиқ қайта ишланади. Рухсат этилмаган ҳудудга чиқинди улоқтирган шахс катта миқдордаги жаримага тортилади.


Францияда қайта ишланмайдиган чиқиндиларни ёқиш учун 130 га яқин заводлар мавжуд. Ёқиш жараёнида ҳосил бўлган иссиқлик уйларни иситишга йўналтирилади. Кули йўл қурилишига ишлатилади. Айрим корхоналар ер остида жойлашган бўлиб, тутун, бадбўй ҳид тарқатмайдиган технологиялар билан жиҳозланган.


Ишлар қачон ўз натижасини беради?


Гапнинг пўсткалласини айтганда, дунё статистикаси чиқиндиларни қайта ишлаш иқтисодиётга катта фойда келтиришини кўрсатмоқда.


Тўғри, булар ҳар тарафлама ривожланган, иқтисодий кўрсаткичи баланд давлатлар ҳисобланади. Уларни ўзимиз билан таққослаш ақлга сиғмайди, дея эътироз билдириш мумкин. Аммо шуни унутмаслик керакки, улар ҳам бугунги даражага осонликча етиб келмаган. Ишлаш, хато қилиш, йўқотиш, топиш, тажриба орттириш натижасида эришган. Биз ҳам ана шу тажрибалардан фойдалансак, шубҳасиз, юқори марраларни забт этамиз.


Бизнинг яна бир ютуғимиз шундаки, мазкур масалага ён-атрофимиздаги қўшни давлатлардан олдин жиддий киришдик ва озми-кўпми тажриба тўпладик.


Дарвоқе, яна бир гап. 2024 йилнинг октябрь ойида Президентимиз маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишиши асносида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган қатор режалар тақдим қилинди.


Қайд этилишича, қарийб 1,3 миллиард долларлик инвестиция­ларни жалб этган ҳолда 8 та чиқинди ёқиш заводи қуриш ҳамда Оҳангарон полигонида чиқинди газини қайта ишлаш режалаштирилган. Ушбу заводлар Марказий Осиёда ягоналиги билан ажралиб туради. Масалан, Хитойнинг «CAMC Engineering» компаниясининг 350 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестицияси эвазига Андижон ва Тошкент вилоятларида 2 та завод барпо этилади. Уларда кунига 4 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига 630 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.


Бу соҳага Хитойнинг бошқа бир компанияси – «Shanghai SUS Environment» ҳам қизиқиш билдирган. У 310 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритиб, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида 2 та завод қуришни режалаштирган. Уларда кунига 3 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига 480 миллион киловатт соат электр энергияси олинади.


Бирлашган Араб Амирликларининг «Tadweer Group» компаниясининг 200 миллион доллар маблағи эвазига Бухоро ва Навоий вилоятлари учун битта завод қурилади. У кунига 1500 тонна чиқиндини қайта ишлаш ва йилига 363 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.


Корея Республикасининг «Sejin» компанияси иштирокидаги лойиҳа ҳам жуда муҳим. Унга кўра, 55 миллион доллар ҳисобига Оҳангарон туманидаги маиший чиқинди полигонида ҳосил бўладиган газдан муқобил электр энергияси олиш йўлга қўйилади. Унинг қуввати 16 мегаватт бўлиши кўзда тутилган.


Умуман, лойиҳалар натижасида қаттиқ маиший чиқиндилардан оқилона фойдаланиш таъминланади. Йилига 4,7 миллион тоннадан ортиқ чиқинди ёқилиб, 2,1 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. 97 миллион АҚШ доллари қийматидаги электр энергияси сотилади. Шунингдек, булар орқали 152 миллион куб метр табиий газ иқтисод қилинади ҳамда 2,4 миллион тонна иссиқхона газлари камаяди. 1200 та янги иш ўрни яратилади.


Мазкур лойиҳалар 2025-2027 йилларда Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган.


Демак, бу борадаги ишлар янада жадаллашмоқда. Агар ҳаммаси тегишли ҳужжатлар, йўл хариталари ва дастурларда белгиланганидек амалиётга татбиқ этилса, бизни хурсанд қиладиган натижалар узоқ куттирмайди. Акс ҳолда уринишларимиз зое кетиши мумкин.


Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2754 16:57 | 05.08.2023