"Доллар тушади", деган гап Россиянинг чўпчаги, холос" – иқтисодчи
Сўнгги йилларда кўпгина ривожланган давлатларда ҳам иқтисодий инқироз кузатилмоқда. Шу сабабли жаҳон иқтисодиёти тизими бор эътиборини инфляция муаммосига қаратмоқда. Таҳлилларга кўра, бундан олдинги иқтисодий таназзул 2008 йилда рўй берган. Ўша йили дунёнинг ярмидан кўпи танг ҳолатга келиб қолган эди.
Иқтисод соҳаси мутахассисларининг айтишича, ҳозирги инқирознинг илдизи 2019 йилга бориб тақалади. Айни шу йили бутун дунёда КОВИД-19 пандемияси рўй берди. Ундан кейин Россия-Украина уруши ва табиий офатлар...
Ҳозирги иқтисодий сустлик эса геосиёсий муаммолар билан изоҳланмоқда.
Қолаверса, кейинги вақтларда АҚШ долларининг қиймати бироз тушгандек бўлди.
Ўзбекистон миллий университетининг Макроиқтисодиёт кафедраси мудири, Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Абдураҳим Ваҳобов билан суҳбатимиз айни мавзу доирасида кечди.
Феруза РАҲИМОВА,
Диёр ҒАНИЕВ
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0