Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.48-7.79

  • EUR

    13 436.01-26.2

  • RUB

    130.170.51

-1C

-1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-1c

  • Hozir

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 27-December

-1C

  • Hozir

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • Juma, 27

    -1 +20

  • Shanba, 28

    -1 +20

  • Yakshanba, 29

    3 +20

  • Dushanba, 30

    +5 +20

  • Seshanba, 31

    +3 +20

  • Chorshanba, 01

    +2 +20

  • Payshanba, 02

    +0 +20

  • Juma, 03

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Кўп давлатлар онлайн кредит беришни таъқиқламоқчи сабаб ва таҳлил, камчиликлар...

Онлайн кредит олиш имкониятлари сўнгги йилларда кўплаб одамлар учун молиявий қийинчиликлардан чиқишнинг тез ва қулай йўлига айланиб улгурди. 
Иқтисод
399 22:47 | 10.10.2024 22:47

Ушбу хизматларнинг оммалашишига интернет орқали кредит олишнинг қулайлиги ва тезкорлиги асосий омил бўлди. Бироқ онлайн кредит олиш жараёнининг турли салбий жиҳатлари ҳам мавжуд. Ушбу мақолада онлайн кредит олишнинг асосий камчиликларини таҳлил қиламиз.


Онлайн кредит камчилиги


Онлайн кредитларнинг энг асосий камчиликларидан бири уларнинг юқори фоиз ставкалари. Одатда, анъанавий банк кредитларига нисбатан онлайн кредитлар қисқа муддатли ва юқори фоиз ставкаларга эга бўлади. Бу эса шундоқ ҳам молиявий қийинчиликда бўлган шахслар учун катта юк бўлиши мумкин. Юқори фоизлар ва қисқа муддат натижасида кредитни тўлаш қийинлашади ва бу ўз навбатида қўшимча жарималарга олиб келиши мумкин. Онлайн кредит олишдан аввал, ставкаларни эҳтиёткорлик билан таққослаб чиқиш ва тўлов имкониятларини ҳисобга олиш зарур.


Соддалаштирилган талаблар


Онлайн кредит олиш жараёни одатда анча соддалаштирилган ва ҳужжатлар минимал даражада талаб қилинади. Бу бир қарашда қулайлик сифатида кўрилиши мумкин, лекин молиявий саводхонлик етишмаслиги туфайли масъулиятсиз инсонларнинг ҳам кредит олиш ҳолатлари кўп учрайди. Анъанавий банклар кредит беришдан олдин қарз олувчининг тўлов қобилияти ва кредит тарихини текширади, онлайн кредитлар эса кўпинча бу жараёнларни четлаб ўтади.


Шартномадаги камчиликлар


Онлайн кредит шартномалари кўпинча мураккаб ва тушуниш қийин бўлган юридик тилда ёзилган бўлади. Кўплаб мижозлар шартномани диққат билан ўқимасдан тасдиқ тугмасини босадилар. Бу эса келажакда тушунмовчиликлар ва низолар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Шартномаларни тўлиқ тушунмаслик туфайли мижозлар яширин тўловлар, жарималар ёки қарз муддатининг ўтиб кетиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келишлари мумкин. Ҳар қандай кредит олаётганда шартнома шартларини диққат билан ўқиш зарур. Онлайн қарз берадиган банклар шартнома шартларини мижозларга осон ва содда тилда бериши лозим.


Шахсий маълумотларнинг тарқалиш эҳтимоли


Онлайн кредит олиш жараёнида фойдаланувчилар ўзларининг шахсий ва молиявий маълумотларини киритади. Аммо маълумотлар хавфсизлиги кафолатланмаган бўлади. Маълумотлар базасининг бузилиши ёки шахсий маълумотлар ўғирланиш эҳтимоли юқори. Онлайн қарз берувчилар киберхавфсизлик технологияларини кучайтириши ва фойдаланувчилар маълумотларини ишончли сақлашлари зарур. Фойдаланувчилар эса маълумотларини ҳимоя қилиш учун ишончли ва лисензияга эга банк хизматларини танлаши лозим.


“Кредит тўри” га тушишдан сақланинг


Онлайн кредитлар одатда кичик миқдорда ва қисқа муддатга берилади, аммо кўплаб фойдаланувчилар битта кредитни тўлай олмаган ҳолатда бошқа кредит олишга мажбур бўладилар. Бу эса "кредит тўрига" тушиш хавфини оширади. Бир кредитни ёпиш учун бошқасини олиш амалиёти қисқа муддат ичида қарз миқдорининг ортишига сабаб бўлади. Бу ҳолат молиявий муаммоларни кучайтириб, қарзни назорат қилиш имконини пасайтиради.


Онлайн кредит олишнинг қулайликлари билан бир қаторда кўплаб салбий жиҳатлари ҳам бор. Юқори фоиз ставкалари, шартнома шартларини тушунмаслик, шахсий маълумотлар хавфсизлиги ва мижозлар ҳуқуқларининг етарли даражада ҳимоя қилинмаслиги каби муаммолар қарз олувчилар учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Шу боис, ҳар қандай кредит олиш жараёнида масъулият билан ёндашиш, шартномани тўлиқ тушуниб чиқиш ва молиявий режалаштиришга катта аҳамият бериш зарур. Молиявий саводхонликни ошириш ва мижозларни ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш эса муҳим вазифа бўлиб қолмоқда.


Умуман олганда онлайн кредит ажратишни чеклаш борасида бутун дунёда кўплаб норозиликлар бўлмоқда. Жумладан қўшни Қозоғистонда ҳам март ойидан бери онлайн кредит ажратишни тўхтатиш бўйича митинг ва намойишлар бўлиб ўтди. Шикоят этувчилар эса онлайн кредит олувчиларнинг ота-оналаридир. Фарзандлари гарчи тўлов қобилиятига эга бўлмаса ҳам, фуқаролик паспорти билан кредит олишган ва тўлов қисмига келганда қийналиб қолишган. Аксарият ота-она фарзандининг қачон кредит олгани ва нимага сарфлаганидан ҳам бехабар.


Гарчи, бу қонун бўйича кредит ажратиш таъқиқланмаган бўлсада, ҳамон кўплаб низоларни келтириб чиқармоқда.


Яқинда юртимиздаги Марказий банк ҳам онлайн кредитлар бўйича кўплаб муаммоли вазиятлар юзага келгани ҳақида шундай хабар берди:


“Фирибгарлар рақамли технологиялар воситасида ижтимоий муҳандислик усулларини қўллаган ҳолда фуқароларнинг номига тижорат банкларининг мобил иловалари орқали онлайн кредитлар расмийлаштириш ҳамда банк картасига тушган кредит маблағларини П2П ўтказмалари орқали ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фирибгарлик йўли билан фуқаролар номига онлайн кредит ажратиш орқали 463 та ҳолатда қарийб 15 млрд. сўм миқдорда моддий зарар етказилган. Ушбу турдаги фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор ривожланган давлатларнинг тажрибаси ўрганиб чиқилди ва онлайн кредит ажратишда фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун Европа Иттифоқи, Австралия ва Россия Федерациясида 14 календар кунлик, АҚШда 3 календар кунлик, Канадада 2 календар кунлик “совиш” даври амалиёти мавжудлиги аниқланди.


Шу муносабат билан Марказий банк кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга онлайн кредит ажратиш жараёнида банк карталари билан боғлиқ шубҳали фрод операцияларининг олдини олишга қаратилган вақтинчалик тартибни жорий қилмоқда. Мазкур тартиб 2024 йилнинг 1 ноябридан 2025 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади.


Унга кўра, эндиликда фуқаролар кредит ташкилотининг мобил иловаси орқали кредит ажратиш бўйича ариза юбориш жараёнида биометрик идентификациядан ўтиши талаб этилади”.


Феруза Раҳимова,


ishonch.uz




Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид