Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.48-7.79

  • EUR

    13 436.01-26.2

  • RUB

    130.170.51

-1C

-1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-1c

  • Hozir

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 27-December

-1C

  • Hozir

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • Juma, 27

    -1 +20

  • Shanba, 28

    -1 +20

  • Yakshanba, 29

    3 +20

  • Dushanba, 30

    +5 +20

  • Seshanba, 31

    +3 +20

  • Chorshanba, 01

    +2 +20

  • Payshanba, 02

    +0 +20

  • Juma, 03

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Оғир юриш” ёҳуд Шимолий Кореядаги ўттиз йил аввалги очлик

Шимолий Корея доимо ташқи дунёни қизиқтириб келган ўзига хос ёпиқ давлат бўлган. Бошқа давлатларнинг гўзал манзиллари ё бетакрор табиати гапирилса, КХДР ўзига хос қаттиқ қонунлари, ракета синовлари, исми ва жисми жаҳон матбуотида тез-тез кўриниб турадиган раҳбари билан машҳур.
Иқтисод
645 10:24 | 11.02.2024 10:24


Афсуски, Шимолий Корея жаҳонда энг паст турмуш даражасига эга давлатлардан саналади. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот минг АҚШ долларига ҳам етмайди. Бунинг устига мамлакатда тез-тез озиқ-овқат етишмовчилиги ва катта-кичик очарчиликлар юз бериб туради. Шундай очарчиликлардан энг даҳшатлиси бор-йўғи ўттиз йил аввал содир бўлганди.



“Оғир юриш”


1994-1999 йилларда Шимолий Кореяда ўта мураккаб ижтимоий-иқтисодий вазият юзага келди. Бунинг ўзига хос сабаблари бор эди. Улардан энг асосийси СССРнинг қулаши билан боғлиқ бўлган. Чунки КХДР Собиқ Иттифоқдан каттагина ёрдам олиб турарди. Социалистик лагернинг қулаши, марказлашган режали иқтисодиётнинг самарасизлиги Шимол давлатининг бошига оғир кунларни олиб келди.


СССР парчаланиб кетганидан сўнг, иқтисодий кўмак, чегирмали энергия ресурслари этказиб бериш тўхтатилди. Шимолий Кореянинг юқори даражада субсидияланган ва қарам қишлоқ хўжалиги инқирозга учради. Аҳвол шу даражага бориб етдики, оммавий ахборот воситалари аҳолига озиқ-овқат истеъмолини камайтириш, кунига уч маҳал эмас, балки икки маҳал овқатланиш соғлиқ учун фойдали эканини тарғиб қила бошлади.


Мамлакатдаги ғалла захиралари 1994 йилга келиб тугади. Арзон совет нефтини этказиб бериш тўхтатилди ва натижада Шимолий ҳукумат бир вақтлар таянган КХДРнинг мураккаб электрлаштирилган суғориш тизимида жиддий узилишлар бошланди.


1994 йили мамлакат тарихидаги энг паст ҳосил олинди. 1995 йилда кучли ёмғирлар, тайфунлар ва тошқинлар кузатилди. Шимолий Кореяда тошқин ва ноқулай об-ҳаво кўп кузатилади, бу худди Япониядаги зилзилаларга ўхшайди.


Шундай қилиб, иқтисодий муаммолар ва табиий офатлар уйғунлиги натижасида 2 миллион тоннага яқин ғалла тақчиллиги юзага келади (КХДРда истеъмол миқдори 5-5,5 миллион тонна донни ташкил этган), натижада 330 минг гектар ер унумдор қатламини йўқотди. Сув тошқинлари оқибатида 5,2 миллион киши уй-жойидан айрилди. Сув тошқинлари ва тайфунлар КХДРга катта зарар етказди, бу мамлакат йиллик ялпи ички маҳсулотининг 3/4 қисмини ташкил этди, бу эса ўша пайтда 15 миллиард долларга тенг эди. Умуман олганда, бутун ҳудуднинг 75 фоизи табиий офатлардан зарар кўрган.


Маълумотларга кўра, беш йиллик очарчиликда қанча одам қурбон бўлгани ҳақида аниқ рақам йўқ. Турли манбаларда 1994-1999 йилларда 10 мингдан 2 миллионгача киши қурбон бўлгани айтилади. Шимолий Кореянинг ёпиқ сиёсати маълумотларни аниқлаштиришда қийинчилик туғдирган. Масалан БМТ экспертлари 2 миллион қурбон ҳақида гапирса, Шимолий Корея ҳукумати 10 минг киши очликдан ўлганини иддао қилган. Жон Хопкинс университети олимлари нақ 2,5 миллион қурбон ҳақида бонг урган.



Халқаро реакция


Нақадар кулгули бўлмасин, КХДРнинг бошига оғир ташвиш тушганда ёрдамга унинг “душманлари” келди. Бу пайт постсовет ҳудуди оғир ўтиш даврини бошидан кечираётган, Хитой эса ўз тараққиёт йўлидан одимлаб бораётганди. КХДР таълим даргоҳларида душман ва қароқчи дея ўқитиладиган ва тарғиб қилинадиган АҚШ, Европа Иттифоқи, Япония ва Жанубий Корея мамлакатга ёрдам карвонларини юбора бошладилар.


Энг катта ёрдамни қондош мамлакат – Жанубий Корея кўрсатди. Жануб давлати шимоллик оғасига нақ 3,5 миллиард долларлик кўмак берди. АҚШ ёрдами бир миллиард долларни ташкил қилди, Япония ва Хитой 2 миллион тонна озиқ-овқат жўнатдилар. Европа Иттифоқи эса КХДРга мазут ёқилғи маҳсулотини етказди.


Очлик даврида Шимолий Кореянинг деярли бутун тарихи давомида мавжуд бўлган рацион карталари ёрдамида озиқ-овқат тарқатиш тизими (бу СССРда уруш ва бошқа оғир даврдардаги карточка тизимига ўхшаб кетади) амалда тўхтади – мамлакат аҳолисининг аксарияти ўз рацион карталарини сотиб ололмади. Бундай шароитда одамлар яшашнинг бошқа усулларини излашга мажбур бўлдилар. Натижада Хитойга қочқинлар оқимининг сезиларли даражада ошиши, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб бозорларнинг ўз-ўзидан пайдо бўлиши берди. Маълумотларга кўра, очлик даврида 150-160 мингдан ошиқ киши Хитойга қочиб ўтди.



Очарчиликнинг тугаши


Тахминан 1990-йилларнинг охири ва 2000-йилларнинг бошларида КХДРда озиқ-овқат билан боғлиқ вазият нисбатан барқарорлашди ва оммавий очарчилик ҳолатлари тўхтади. КХДР бўйича халқаро экспертларнинг фикрича, бунга мамлакатда бозор тизимининг пайдо бўлиши ва халқаро ёрдам туфайли эришилди. Шимолий Кореянинг расмий позициясига кўра, инқироздан чиқиш йўлига корейс халқи “қўмондон Ким Чен Ир атрофида қатъийлик билан” бирлашгани ва “раҳбариятни қўллаб-қувватлагани” туфайли эришилди.




2012 йилда бир қатор халқаро экспертлар КХДРда ғалла ҳосили кўпайгани, озиқ-овқат импорти қисқаргани ва ташқи бозордан ўғитлар хариди ошгани ҳақида хабар берди.


2013 йилда мамлакатда озиқ-овқат ишлаб чиқариш тахминан 5 фоизга ошди. Мамлакат раҳбарияти асосий эътиборни ғалла экинларига қаратди – ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва ўғитлардан фойдаланиш натижасида уларнинг ҳосили йилига 5 миллион тоннага етказилди. 2013 йилги ҳосил бутун Шимолий Кореяни боқиш учун етарли бўлди. 2014 йилда эса аҳвол янада яхшиланди.



Очлик хавфи сақланиб турибди


Афсуски, ҳозир ҳам очарчилик кўланкаси Шимолий Корея халқи бошидан кўтарилгани йўқ. Жумладан, 2023 йил ёзида КХДР яна бир очарчилик ёқасида тургани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Хавотирларни ҳатто БМТ озиқ-овқат дастури ҳам тасдиқлади. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ қийинчиликлар бунга асосий сабаб сифатида кўрсатилди. Расмий Пхенян хавфсизлик ва вирусни рўкач қилиб чегараларни тақатақ ёпди. Оқибатда энг муҳим товарлар етказиб бериш қийинлашиб қолди.


BBCга сирли равишда интервю берган шимолий кореяликлар мамлакатда яна очарчилик ва ўлим бошлагани ҳақида хабар бердилар. Жумладан, 2023 йил июнда эълон қилинган суҳбатда бир фуқаро уч нафар қўшниси очликдан ўлганини айтган.


Албатта, Шимолий Корея ҳукумати бу маълумотлар юзасидан изоҳ ҳам бериб ўтиргани йўқ. Бунинг ўрнига мамлакатнинг АҚШ ва Жанубий Корея билан муносабатлари тобора таранглашиб бормоқда.


Аброр Зоҳидов



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид