Суриядаги фақат аёллар яшайдиган қишлоқ
Жинвар – Сурия шимоли-шарқидаги курдлар ҳудудида жойлашган қишлоқ. Уруш ва уйдаги зўравонлик туфайли аёллар бу ерга кўчиб келган.
Жинвар номи курд тилида "аёллар майдони" деган маънони англатади. Қишлоқ 2018 йилда қурилган бўлиб, 30 та уйдан иборат. Қишлоқда 20 та оила бор, лекин у ерда фақат аёллар ва болалар яшайди. Жинварда эркаклар яшаши мумкин эмас, лекин улар аёл қариндошларини зиёрат қилишлари мумкин. Ўғил болалар уйлангунга қадар оналари билан қолишлари мумкин. Қишлоқда мактаб, новвойхона, кичик бозор ва экин далалари бор.
Бу ердаги аёлларнинг кунлик юмушлари нон ёпиш, қўй боқиш, сабзавотларни парвариш қилиш ва овқат ҳозирлашдан иборат.