Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 707.9557.69

  • EUR

    14 099.47115.87

  • RUB

    140.95-1.01

+8C

+8C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+8c

  • Hozir

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-September

+8C

  • Hozir

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 08

    +8 +20

  • Dushanba, 09

    +11 +20

  • Seshanba, 10

    +9 +20

  • Chorshanba, 11

    +10 +20

  • Payshanba, 12

    +10 +20

  • Juma, 13

    +11 +20

  • Shanba, 14

    +11 +20

  • Yakshanba, 15

    +12 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Фашист зобитлари яҳудийни ўзбеклардан қандай фарқлаган?

Онам ёз оқшомларида акам иккимизга мана шулар ҳақида сўзлаб берар эканлар, акам гап орасида “Яҳудий” воқеасини айтиб беришларини илтимос қилади. Мен эса дунё кезишни яхши кўрганим учун, бобомнинг Европа бўйлаб “саёҳати” ҳақидаги воқеани тинглашни хоҳлайман.  Онам аввало акамнинг ҳикоясини айта бошлайдилар:
Жамият
923 13:27 | 27.07.2024 13:27


Бобомнинг фронт ҳақидаги хотираларини болалигимда онам эртак ўрнида айтиб берардилар:


Бобом – Мирабдулло Ҳодиев 1919 йил Бухорода туғилганлар. 1939 йил тенгдошлари қатори уч йиллик ҳарбий хизматга - Финландияга жўнаб кетганлар. Ўша йили урушнинг илк ғалаёни дунё аҳлини ташвишга солиб, Германия атрофидаги мамлакатлар жанг майдонига айлана бошлаганди. Ҳарбий хизмат муддати тугар тугамас, уруш собиқ иттифоқ ерларигача етиб келган ва бобом сафдошлари қатори биринчилар қаторида Ватан ҳимоясига сафарбар этилган эдилар. Россия, Белоруссияда бўлиб ўтган жангларда мардонавор курашдилар. 1942 йил эса Польшада фашистлар томонидан асирга олиниб, уруш тугагунича концлагерда қолиб кетдилар...


Онам узун ёз оқшомларида акам иккимизга мана шулар ҳақида сўзлаб берар эканлар, акам гап орасида “Яҳудий” воқеасини айтиб беришларини илтимос қилади. Мен эса дунё кезишни яхши кўрганим учун, бобомнинг Европа бўйлаб “саёҳати” ҳақидаги воқеани тинглашни хоҳлайман. Онам аввало акамнинг ҳикоясини айта бошлайдилар:


Бобонгиз жангларнинг бирида асирликка тушиб қолдилар. Роппа-роса уч йил Германия концлагерида азоб-уқубатларни бошдан кечирдилар.


Она, концлагер, азоб-уқубат нима дегани, деб гап қўшаман ҳикоянинг ўртасидан бўлиб.


Онам бу қамоқхонанинг бир тури, асирларни қийноққа солиб сақлаб туриладиган жой эканлигини тушунтирадилар-да “Яҳудий” ҳикоясини давом эттирадилар:



— Гитлер деган фашист жуҳуд (яҳудий)ларни жуда ёмон кўрган, уларнинг ҳаммасини ўлдиришга буюрган. Бобонг яшаган концлагерда бир қанча жуҳуд бор эди. Гитлер бобонг каби асирларни Америкага сотиб юбориш тараддудига тушганида, улар орасидаги яҳудийларни ўлдириш учун бирма-бир ажратиб ола бошлаган. Бобонг Мордаҳой исмли бир жуҳуд асир билан жуда ўхшаш бўлганликлари сабабли яҳудий сифатида рўйхатга киритишган. Лекин ўзбек эканликларини билишгач, иккиланиб қолган фашистлар бир маслаҳатчини ёрдамга чақириб, бу иккисининг қайси бири яҳудий, қайси бири ўзбек эканини ажратиб беришини сўрашади.


Маслаҳатчи бобом ва Мордаҳойдан етти пуштини санаб беришини сўрайди. Бобом тутила-тутила тўрт аждодини айта олади, холос. Мордаҳой эса киприк қоқмай, етти пуштини хатосиз санаб беради. Мутахассис фашистларга ишора қилиб, бобомни кўрсатади.


– У – ўзбек. Чунки ўзбеклар етти пуштини билишмайди. Буниси эса яҳудий, – деганча Мордаҳойни кўрсатади, – яҳудийлар етти авлодини яхши билишади. Шундай қилиб бобом омон қоладилар, Мордаҳой эса ўлимга маҳкум этилади.


“Яҳудий” ҳикояси тугагач:


– Энди “Саёҳат”ни айтиб беринг, – дейман.


— Хуллас, бобонгиз омон қолгач, уни Америка деган катта давлатга қул қилиб сотиб юбормоқчи бўлишади.


Она, Американи картадан кўрайлик, дейди акам билағонлик қилиб.


Онам ҳар сафар эринмай ўрнида туриб деворга осилган дунё харитаси ёнига бизни олиб боради ва Американи кўрсатиб, харита ёнида ҳикоясини давом эттиради:


Америка Атлантика деган мана бу катта океаннинг ортида. У ерга кема орқали жўнаш керак, бунинг учун эса асирларнинг аввало бирор порт шаҳарга бориши талаб этиларди. Шу сабабли бобонгларни Германиядан Грецияга олиб кетишади. Харитага қаранглар, бу икки мамлакат орасида Чехия, Австрия, Венгрия, Сербия, Италия каби мамлакатлар бор. Бобонгиз ойлар давомида шу давлатларнинг барини пиёда босиб ўтганлар ва Грецияга етиб келганлар.


Она, бобомга маза бўлган-а? дейман. Бутун дунёни саёҳат қилганлар. Мен ҳам катта бўлсам Италияга бораманми?


Албатта борасан, қизим. Фақат сен бобонг каби асирликда эмас, эмин-эркин саёҳат қилиш учун, пиёда эмас, самолётда учиб борасан. Сизлар бугун тинч-хотиржам яшашингиз, истаган мамлакатни саёҳат қилишингиз, ўқишингиз учун бир вақтлар бобонгиз курашганлар, жанг қилганлар. Буни ҳеч қачон унутмаслигингиз керак. Шундай деб онам ҳикоясида давом этади:


Асирлар порт шаҳарлардан бирига етиб борганида уруш тугаб, фашистлар таслим этилган, давлатлар ўзаро аскар алмашишга келишиб олишган эди. Шу сабабли аскарлар энди Грециядан Польшагача пиёда кетишга мажбур бўлишади. Ниҳоят, Польшадан собиқ совет иттифоқи ҳудудларига уларни поездда жўнатишади.


Бироқ бу пайтда соғ-саломат қайтган аскарларни японларга қарши урушга жўнатиш ҳаракати бошланган эди. Бобонгиз ҳам бўлажак жангларга тайёргарлик кўришни бошлайдилар. Аммо японлар тезда таслим этилиб, уруш бутунлай тугайди. Ва шундан сўнггина улар Ўзбекистонга қайтадилар. Ўшанда бобонгиз Ватанимга кирсаму бир марта ҳавосидан тўйиб нафас олсам бўлди, кейин ўлсам ҳам армоним йўқ, деб ният қилган эканлар.


— Она, нега бобом ўлсам ҳам майли, деганлар? — ҳайрон бўлиб сўрайман.


Чунки бобонг юртимизни жуда қаттиқ соғинганлар.


Мен ҳам Италияга борсам, кейин қишлоғимизни соғинаманми?


Албатта, қизим, Ватанини соғинмайдиган одамнинг ўзи йўқ бу дунёда!


Саксон тўрт йил умр кўрган бобомнинг сиймоси биз авлодлар хотирасида Ватан, тинчлик, жасорат, садоқат тимсоли бўлиб муҳрланган.




Дилдора ИБРОҲИМОВА,


“ИШОНЧ”


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1952 16:57 | 05.08.2023