Валюта UZS
  • USD

    12 136.9214.85

  • EUR

    14 191.704.03

  • RUB

    159.993.6

+1C

+1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+1c

  • Hozir

    +1 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -0 C

  • 19:00

    -0 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    0 C

  • 23:00

    +0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 24-January

+1C

  • Hozir

    +1 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -0 C

  • 19:00

    -0 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    0 C

  • 23:00

    +0 C

  • Shanba, 24

    +1 +20

  • Yakshanba, 25

    +6 +20

  • Dushanba, 26

    +6 +20

  • Seshanba, 27

    +5 +20

  • Chorshanba, 28

    +0 +20

  • Payshanba, 29

    +0 +20

  • Juma, 30

    +3 +20

  • Shanba, 31

    +4 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
223 17:51 | 24.01.2026 17:51

Қўнғироқ бўлди.
– Алло, эшитаман?
– Ассалому алайкум, бу "Ишонч" газетасими?
– Ҳа, фақат мен газетанинг мухбириман.
– Мен талабаман, сизларга мақола бермоқчи эдим...


Талаба ўзи ўқийдиган нуфузли университет номини айтди. Унинг таҳририятимизга мақола бермоқчилигини эшитиб, очиғи қувондим. У тинмай "фақат тезроқ чиқиши керак-да" дерди. Мен унга телеграм рақамимни бериб, мақолани электрон юборишини, кўриб, таҳрирлаб, газетанинг почта манзилига ташлаб қўйишимни айтдим.


У телеграмга юборган "ворд" файлни очиб ўқидиму, ҳасалам "пир" бўлди. Чунки талаба "минг машаққат билан" ёзганини айтган мақола асосан интернет хабарлари асосида тайёрланган бўлиб, муаллифнинг ўз шахсий меҳнати сезилмасди. Ҳар не бўлганда ҳам, унинг интилишини ҳурмат қилиб, мақола бунақа ёзилмаслигини, бирор долзарб мавзу, ғоя ёки муаммони батафсил ёритиб берувчи, таҳлилий элементларни ўз ичига олган бўлиши кераклигини ётиғи билан тушунтирдим. Бу ижодий ишда плагиат сезилиб қолганини ҳам яшириб ўтирмадим. Унинг жавоби эса мени лол қолдирди:
– Опа, хуллас, домламиз бирор газетада исм-фамилиянг чиқса бўлди, деганди. Магистратурам учун керак бўлади. Ёрдам беринг...


Газетачиликнинг машаққати, унга ижодкорларнинг қалб-қўрини бериши, айниқса, ҳар бир мақола ижодкорнинг фарзандидек қадрли бўлиши, мижжаларининг нури кетишини кўз олдимга келтирарканман, бу гаплар эриш туюлди. Камига магистратурада ўқишни ният қилган, илмталаб, савияли етук кадрлардан бири бўлишга талабгор бир талаба экан. Шундай бўлса-да, мақолани таҳрирлаб, таҳририят почтасига ташлаб қўйдим. Қизиқ, сўнгги пайтларда талабалар ёки бирор ташкилотда ишлайдиган ходимлардан "мазмунининг фарқи йўқ, номим чиқса бўлди, отчётимга керак" каби гапларини тез-тез эшитаман. Негадир уларнинг газета ва журналларни ҳисобот воситаси қилиб олганини сира ҳазм қилолмайман.


...Икки кундан сўнг телефоним яна жиринглади. Кўтарган эдим, у томондан ҳовлиққан хитоб эшитилди:
– Опа, мақолам қачон чиқади..?


Холида Эгамбердиева,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5699 16:57 | 05.08.2023