Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 968.34-6.64

  • EUR

    13 492.26-48.43

  • RUB

    132.32-0.74

+0C

+0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+0c

  • Hozir

    +0 C

  • 06:00

    0 C

  • 07:00

    -0 C

  • 08:00

    -0 C

  • 09:00

    +0 C

  • 10:00

    +0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +2 C

  • 13:00

    +2 C

  • 14:00

    +3 C

  • 15:00

    +3 C

  • 16:00

    +3 C

  • 17:00

    +2 C

  • 18:00

    +2 C

  • 19:00

    +1 C

  • 20:00

    +1 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 30-January

+0C

  • Hozir

    +0 C

  • 06:00

    0 C

  • 07:00

    -0 C

  • 08:00

    -0 C

  • 09:00

    +0 C

  • 10:00

    +0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +2 C

  • 13:00

    +2 C

  • 14:00

    +3 C

  • 15:00

    +3 C

  • 16:00

    +3 C

  • 17:00

    +2 C

  • 18:00

    +2 C

  • 19:00

    +1 C

  • 20:00

    +1 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    0 C

  • Payshanba, 30

    +0 +20

  • Juma, 31

    -0 +20

  • Shanba, 01

    -0 +20

  • Yakshanba, 02

    -0 +20

  • Dushanba, 03

    1 +20

  • Seshanba, 04

    0 +20

  • Chorshanba, 05

    1 +20

  • Payshanba, 06

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Ибн Сино - Буюк Турон фарзанди” - Сенатор

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати бир овоздан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақидаги Қонунни маъқуллади.
Жамият
270 10:34 | 28.01.2025 10:34

Бу нима дегани эди?


Бу – қарийб чорак асрдан буён моғорлаб ётган музнинг батамом эриб битганига ишора эмасмиди?!


Ҳолбуки, бизни шу пайтгача майда-чуйда масалалар ва жоҳилликнинг оғир тоши – кибр сўндириб келди. Совет даврининг манфур сиёсатини ҳали-ҳамон ҳаётимиздан чиқариб ташлай олмаганимиз эса олдинга юришимизга тўғаноқ бўлди.


Афсуски, кўкайимизга ёпишган бу кибр ҳамон сўнмаган экан, жаҳолатнинг тошлари қалбларимиздан буткул тушиб кетмаган экан...


Куни кеча Тожикистон Республикаси Маданият вазири Матлубахон Сатториённинг Абу Али Ибн Сино ким эканини чуқур ўрганиш ва CNN эълон қилган мақолада Ибн Синони ўзбек миллатига мансуб дейилганига норозилик билдириб қилган баёноти одамни чуқур ўйга толдириб қўйди.


Шу аснода ёдимга 2019 йилда – икки давлат ўртасидаги «музлар эриётган» вақтда бир гуруҳ ҳамкасбларимиз билан Тожикистонга борганимиз тушди. Биласизми, бизни қандай кутиб олишган? Биз узоқ йиллик айрилиқдан кейин кўришган ака-укаларга ўхшар эдик.


Ўшанда 500 гектар тошлоқ жойда узумзор барпо қилган, асли олтиариқлик отахоннинг (Президентимиз бу отахонга автомобиль совға қилган эдилар) «Бу халқнинг биз ўзбекларга бўлган чўнг самимияти туфайлигина шу ерларда умримиз ўтди», деган гап­лари бизни ғоят мутаассир этганди.


Мана шу гапларни сўйлай туриб, тўқсонни қоралаб қолган отахон (раҳматли) рос­мана йиғлаганди... Гарчи бу қувонч, миннатдорлик, шукроналик кўз ёшлари бўлса-да, нуроний бобонинг бу ҳолати бизнинг қалбимизда ҳам оқибатни жўшдирганди. Биз Тожикистон заминида Ўзбекистонга бўлган беқиёс меҳрни ҳис қилгандик.


Кейинги йилларда ўртадаги дўстлик ришталари мустаҳкамланган, борди-келдимиз яна жойига тушган, минг йиллар давомида ёнма-ён яшаган халқлар яна қадрдон биродарга айланаётган бир паллада, бир муддат ўртага совуқлик солган музлар эриган бир пайтда «бу меники, у сеники» қабилидаги қарашлар ортиқча гап-сўз, назаримда.


Энди гапнинг асл мақсадига келсак. Ҳақиқат шуки, Абу Али Ибн Сино Буюк Турон фарзанди. У ўша давр етиштирган аллома, Биринчи Ренессанс олими. У шу заминда туғилган, шу заминда вояга етган. Уни ўзбек ёки тожик, деб урғулаш хато. Ҳар қандай шу заминда туғилиб етишган алломаларимизнинг айни мақомга эришишида шу заминда умргузаронлик қилган барча миллатларнинг ҳам ҳақи, ҳам ҳиссаси бор. Бу улуғ боболар – ҳаммамизники!


Бугун Буюк Турон ҳудудида бешта мамлакатмиз. Бундан беш ё олти аср муқаддам бундай бўлинув кимнинг тушига кирган эди, дейсиз! Қачон тушунамиз: минтақага, унинг халқларига ҳамжиҳатлик кераклигини.


Кейин яна бир жиддий гап шундан иборатки, муҳтарам зиёлиларимиз тарихни яхшилаб ва биргаликда таҳлил қилишлари керак. Шунда, ўйлайманки, қайси бобонинг невараси ким, деган гап-сўзларга асло ўрин қолмайди. Зотан, барчамиз бир заминнинг фарзандларимиз. Маданиятимиз бир, маърифатимиз бир, тарихимиз бир. Биз минг йиллардирки, бир дарёдан сув ичиб, бир тишлам нонни бирга баҳам кўриб, бир тан, бир жон бўлиб яшаймиз. Тўйимиз ҳам, азамиз ҳам бир бўлган. Истиқболимиз – келажагимиз ҳам бир, ҳеч ҳам айро эмас. Бизнинг тилимиз ўзгача бўлиши мумкин, аммо дилимиз бирдир.


Шу сабаб, бундай тор фикрларни тумандек тарқатиш зарур. Бундай адоватга асос бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай тушунчага асло йўл қўймаслигимиз даркор. Зарур бўлса, мактаб дарсликлариданоқ фарзандларимизга бизнинг ўтмишимиз ҳам, истиқболимиз ҳам бир эканини уқтиришимиз керак.


Тарихга муносабатни эса боболаримизнинг қай миллатга дахлдор экани билан эмас, балки уларнинг улкан илмий меросига муносиб ворислар бўлиш нуқтаи назаридан билдиришимиз зарур, деб ўйлайман.


Шукрки, бир инсоннинг гапи билан дунё ўзгариб қолмайди. Буни шу кеча-кундузда ижтимоий тармоқлардаги муносабатларда ҳам яққол кўриб турибмиз.


Шукрки, давлатларимиз ўртасидаги дўс­тона муносабатлар янада мустаҳкамланиб бормоқда.


Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати маъқуллаган қонун ҳам икки халқнинг узоқ йиллик кутган орзу-истакларини ўзида намоён этди. Бу қонундан ҳар икки халқ бирдек манфаат топиши, шубҳасиз.


Ҳусан ЭРМАТОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2807 16:57 | 05.08.2023