Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 909.19-20.18

  • EUR

    13 935.47-28.25

  • RUB

    153.300.43

+5C

+5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+5c

  • Hozir

    +5 C

  • 07:00

    +5 C

  • 08:00

    +5 C

  • 09:00

    +5 C

  • 10:00

    +5 C

  • 11:00

    +5 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +6 C

  • 14:00

    +6 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +6 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +6 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +5 C

  • 23:00

    +5 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 27-March

+5C

  • Hozir

    +5 C

  • 07:00

    +5 C

  • 08:00

    +5 C

  • 09:00

    +5 C

  • 10:00

    +5 C

  • 11:00

    +5 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +6 C

  • 14:00

    +6 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +6 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +6 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +5 C

  • 23:00

    +5 C

  • Payshanba, 27

    +5 +20

  • Juma, 28

    +4 +20

  • Shanba, 29

    +4 +20

  • Yakshanba, 30

    +4 +20

  • Dushanba, 31

    +6 +20

  • Seshanba, 01

    +6 +20

  • Chorshanba, 02

    +7 +20

  • Payshanba, 03

    +10 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Кекса отахоннинг эртаги одамлар ҳақида эди...

Биз ҳаётда кимни ва нимани хор қилсак, шунга зор бўламиз. Агар ҳар бир инсон қалбида буюк меҳр ва мурувват юксалганда эди, бахтсизлик деб аталган қисматга дуч келмасмидик.
Жамият
194 22:07 | 29.10.2024 22:07

Баҳодир Худойбергановнинг “Авлодлар йўли” шундай бир асарки, уни ўқиган киши ўша жараённи ҳис қилиб, тасаввурлар оламига шўнғиб, кези келганда йиғидан ҳам ўзини тўхтата олмайди, агарки, китобхон қалби тошдан бўлмаса...


Ушбу роман уч қисмдан иборат бўлиб, бевосита биринчи қисми осуда ёз оқшомида осмондаги сон-саноқсиз юлдузлар ўта мафтункор жилваланган, тун бағрида ой балқиган бир пайтда, умрининг қувонч-у армонлари, алам ва шодлик дамлари ўтган кекса отахоннинг ҳаётга эндигина қадам ташлаётган неварасига эртак айтиб бериши билан бошланади.


Улар гўё катта йўл бўйида дуч келиб турган икки йўловчидек эди. Фақат бири узоқ сафардан ҳориб қайтаётир, иккинчиси ўша йўлга отланган.


Кекса отахоннинг эртаги одамлар ҳақида эди...


Шубҳасиз, "эртаклар - яхшиликка етаклар" деганларидек отахон ҳам одамлар ҳақида ибратли эртак тўқиб айтади ва эртак сўнгида:


"Асли одамзод номини улуғлайдиган, ҳеч бир бойликка ҳам топилмас нарса - имон-эътиқодга таянган эзгулик экан, болам..." – дея якунлайди.


Дарҳақиқат, асардаги қаҳрамонимиз ҳам ҳамиша мана шундай эзгулик сари одимлайдиган, атрофдагиларга қўлидан келгунча яхшилик улашадиган Эгамберган ота эди. Даставвал, Эгамберган ва унинг рафиқаси Роҳатой қиссасига тўхталадиган бўлсак, Роҳатойни зўравонлар қўлидан қутқаргандан кейин нақд икки йил бир уйда яшашади, аммо ҳечам унга ёмон кўз билан боқмайди. То унга маҳалла раиси уйланиш таклифини бермагунича синглиси қаторида кўради. Турмуш қурганларидан сўнг беш қиз ва ёлғиз Раҳимбой исмли ўғил кўради, бироқ Раҳимбой анчайин эрка ва танти бўлиб вояга етади. Унда отасига ўхшаган сифатлар йўқ эди. Ўн олти ёшга тўлган Раҳимбойни охири уйлантириб қўйиш фикрига келади ва унга Сафаргул исмли қизни олиб беради, уйланиб оила ташвиши билан босилиб қолармикан деб ўйлаган эдида...


Бироқ кунлар шу зайлида ўта беради, Раҳимбой ҳар куни ароқ ичар, хотинини урар, жанжал чиқарар ва ҳаттоки бир куни қариб кўздан қолган онаси Роҳатойга ҳам қўл кўтаришга боради, буни кўрган ота ич-ичидан эзилар эди, нима бўлса ҳам ўз жигарпораси. Шундай кунларнинг бирида Раҳимбой ўғил фарзандли бўлади ва унга Ботиржон деб исм қўяди. Ботиржон болалигидан буви ва буваси тарбиясини олади, уларнинг сўнгсиз эртакларини тинглаб катта бўла бошлайди. У бувасига шу даражада боғланиб қолган эдики, бир муддат ҳам ёлғиз қўймасди. Бироқ шундай кунларнинг бирида Эгамберган вафот этади...


Келини ва ўғлига фарқи йўқдир, аммо Эгамберган буванинг ўлими кўзи ожиз бўлиб қолган Роҳатой буви ва набираси Ботиржонга қаттиқ таъсир қилди, чунки уларнинг суянган тоғи биргина шу киши эди.


Ботиржоннинг Эриммат, Шериммат ва Дўсиммат исмли укалари бор эди. Дадасининг аҳволини яхши билган Ботиржон шаҳарда ўқишни мақсад қилади. Дастлаб, ҳарбий хизматга ҳужжат топшириб армияга кетади, армиядан қайтгач Тошкентда тайёрлов курсида ўқий бошлайди ва ёзги имтиҳонлардан мувафаққиятли ўтиб талаба бўлади. Аммо бу вақт ичида дадаси Раҳимбой унга неча бор қаршилик кўрсатади, мен бир тийин ҳам бермайман, қандай ўқисанг шундай ўқи дейди. Ўқишдан қишлоққа борган Ботиржон укаларини ҳам ўқитмоқчилигини айтганда, дадаси унга бақира кетади. Укаларингни йўлдан ура олмайсан, уларнинг жойи қишлоқда, далада ишлаш, мол боқишдан-да муносиброқ иш бормикан уларга дейди. Бироқ, Ботиржон бобом васият қилганлар: "ўқимишли ва зиёли кишилар оддий инсонлар қаторидан бир поғона юқорида туради, илм олиш ҳам бир ибодатдир, имконинг бўлса, албатта, укаларингни ҳам ўқит" деганлар деб қатъий туриб олади. Шу тариқа барча харажатларни ўз бўйнига олиб укаларини ҳам бирин-кетин ўқита бошлайди. "Гуруч курмаксиз бўлмайди" деганларидек Ботирни укаси Эриммат бироз танти ва шўх чиқади. У ўқишда юрган кезларидаёқ бир қиз билан ошиқ-маъшуқ бўлиб юради ва акасидан биринчи уйланишга мажбур бўлади. Шунда ҳам майли деб тўй харажатларини ҳам қарз-қавола қилиб Ботиржон укасини тўйини ўтказиб беради.


Эримматнинг топган гапи битта эди: "Танишларингиз кўпку ака, мен ҳам бойиб кетганимда эди ўз жигаримдан аямасдим, кун келса қайтараман ҳаммасини"дерди. Шуноғам Ботиржон укалари учун на молини, на жонини аярди. Қанийди Эримматга ҳам, хотинига ҳам худо инсоф деган нарсадан берган бўлганида. Орадан вақтлар ўтади, Эримматнинг ҳам ишлари юришиб, ҳатто акасидан ҳам пуллари кўпаяди, йўқ нарсасининг ўзи йўқ эди, биргина инсофдан бўлак.


Асарнинг кулминацион нуқтаси ўлароқ бир ҳолат киши қалбини эзмасдан қолмайди. Ботиржон узоқ сафарга кетган бир вақтда у оиласидан хабар олиб туришни укасига буюради, аммо у акасининг ўғли касалхонага тушиб қолганида хабар олиш тугул биргина дорига ҳам пул бермайди, сафардан қайтгач хотини бу ҳолатни айтса, хотининингиз бизга тухмат қиляпти, жигардан сизга хотинингиз афзалми дея келинойисини калтаклатади, бу ҳам етмагандек укаси Шеримматни ўртоқлари билан уйида икки ой ишлатиб таъмирлаш ишлари битай деганида менга ишларинг ёқмади деб бир сўм бермай қувиб солади, ота уйида қолган кичик укаси Дўсимматни ичкилик ила алдаб сой бўйидаги бутун теракзорини сотворади. Бир қориндан талашиб тушган ўз жигарларига шундай ёмонликларни раво кўрган ака тимсолида бу қабиҳликларни кўргандан кейин ёт бегоналардан яна нималарни кутиш мумкинкан-а, билмадим, билмадим...


Ҳаёт шунақа... яхшилик ўрнига ҳамиша ҳам яхшилик келавермаскан, баъзан адолатсизликлар, дил хираликлар ҳам бўлиб тураркан, энг ёмони бир туғишган жигарлар ўртасида бунақа ҳолатнинг юз бериши шунчаки ачинарли.


Машҳура Жўрақулова,


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3693 16:57 | 05.08.2023