Валюта UZS
  • USD

    12 349.8735.16

  • EUR

    14 524.68-54.71

  • RUB

    148.15-0.11

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 22-September

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • Dushanba, 22

    +21 +20

  • Seshanba, 23

    +19 +20

  • Chorshanba, 24

    +20 +20

  • Payshanba, 25

    +22 +20

  • Juma, 26

    +22 +20

  • Shanba, 27

    +22 +20

  • Yakshanba, 28

    +23 +20

  • Dushanba, 29

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Якшанба гаджетларсиз кун

Бир қарашда, ҳаётимизда оилавий учрашувлар учун имкониятлар талайгинадек туюлади. Бир хонадонда яшаймиз, бир дастурхондан таомланамиз, ҳатто бир вақтда уйга кириб-чиқамиз. Бироқ аслидачи? Аксарият уйларда якшанба куни ҳам ҳар ким ўз дунёси билан банд: фарзанд планшет ёки телефонда, катталар телевизор ёки иш қоғозлари билан. Бир хонада бўлиб туриб, бир-биридан узоқлашган юраклар кўпайиб бораётганини кузатамиз.
Жамият
87 09:38 | 21.09.2025 09:38

Замонавий ҳаёт тезлиги оилани бир вақтнинг ўзида яқин ва узоқ қилиб қўйди. Технологиялар орқали оила аъзолари бир-бири билан тезкор хабарлашади, лекин кўзга кўз қараб суҳбат қуриш анча камайди. Оилавий дастурхон атрофида ҳар кимнинг қўлида телефон турса, унинг мазаси қолмайди. Бу ҳолат нафақат мулоқот маданиятига, балки фарзанд тарбиясига ҳам салбий таъсир кўрсатади.


Илгарилари якшанба куни бозорга чиқиш, уйга керакли маҳсулотларни олиб келиш, кейин эса дастурхон атрофида йиғилиш ёки қариндошникига меҳмонга бориш одат эди. Бу нафақат кундалик эҳтиёжларни қондириш, балки оилавий муносабатларни мустаҳкамлашнинг муҳим воситаси бўлган. Бугун эса бу одатлар йўқолиб бораётир.


Бир танишим ҳикоя қилиб берди: “Ҳар якшанба фарзандларимни боғга олиб чиқаман. Аввал кўп шошилардим, иш қоғозларим бор, йиғилишларим бор деб. Кейин англадимки, иш битади, қоғоз топилади, лекин фарзанднинг болалик йили қайта келмайди. Энди якшанба куни улар билан ўйнаш, суҳбат қилиш мен учун ҳафтамнинг энг катта байрамига айланган”.


Яна бир бизга яқин оила ҳафтанинг ҳар якшанба кунини “гаджетсиз кун” деб белгилаган. Аввалига қийин бўлган: телефонга қўл узатмаслик, телевизорни ўчириш... Аммо вақт ўтиши билан улар орасида қизиқарли суҳбатлар, шахмат ўйини, қўшиқ айтиш ва ҳатто биргаликда таом тайёрлаш каби чиройли одатлар пайдо бўлган. Энди болалар ўзлари бу кунни интизорлик билан кутади.


Шунинг учун ҳам якшанба кунини қайтадан «Оила куни» сифатида тиклаш вақти келган. Бирга овқатланиш, бирга суҳбат қилиш, бирга дам олиш – бу нафақат тарбия, балки ҳаётий куч-ғайрат манбаидир. Ҳафта давомида тўпланган чарчоқ ва стрессни энг яхши йўқотадиган жой – оила давраси.


Биламан! Ҳозир шу мақолани ўқиб, “ҳақиқатдан ҳам тўғри гаплар экан, оила билан вақт ўтказиш керак” деб кўнглингиздан ўтказаяпсиз. Аммо шундан кейин ҳам бошингизни кўтариб оила даврасига қўшилиш ўрнига, яна телеграмнинг навбатдаги саҳифасини варақлашга чоғланяпсиз.


Дилдора ИБРОҲИМОВА
“Ishonch”


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5022 16:57 | 05.08.2023