Поплик Нилуфар опа – Пахта теримида бир ҳафтада 4 миллион 500 минг сўм топдим
- Пахта теримида бир ҳафтада 4 миллион 500 минг сўм топдим, — деб қувонч билан сўзлайди Поп туманидаги "Янгиобод" маҳалласидан “Эргашбой ота” фермер хўжалиги далаларида пахта теримига ўз оиласи билан чиққан Нилуфар опа Убайдуллаева.
- Терим пулларини даланинг ўзиданоқ тарқатишлари ҳам теримчилар иштиёқини оширмоқда. Қишликка захирамиз тайёр, энди қизимни тўй қилиб, узатаман.
Эътиборлиси, маҳалладаги у каби кўплаб оилалар бир кунда 1 миллион сўмдан ортиқ даромад топиб, рўзғорларига барака киритишмоқда.
Маълумот ўрнида: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотларга кўра, бу йил машина ёрдамида терилган пахтанинг 1 кг. учун 1 373 сўм, қўл меҳнати билан терилган пахтанинг 1 кг. учун 2 000 сўм тавсиявий нарх белгиланган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0