Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 707.9557.69

  • EUR

    14 099.47115.87

  • RUB

    140.95-1.01

+9C

+9C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+9c

  • Hozir

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-September

+9C

  • Hozir

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 08

    +9 +20

  • Dushanba, 09

    +13 +20

  • Seshanba, 10

    +10 +20

  • Chorshanba, 11

    +11 +20

  • Payshanba, 12

    +11 +20

  • Juma, 13

    +11 +20

  • Shanba, 14

    +12 +20

  • Yakshanba, 15

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Кун келиб хорижга кетишга мажбур бўлиши хаёлларига ҳам келмасди...” – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақида ўғли

«Ватан» журналининг 2-сони нашрдан чиқди. Мазкур сонда ҳам тарихчи олимларнинг, туркий халқларга дахлдор бўлган қатор зиёлиларнинг мақолалари эълон қилинган. Унда сиз ҳеч қаерда эшитмаган, ўқимаган таҳлиллар билан танишасиз.
Ҳодиса
391 16:03 | 19.06.2024 16:03

Шундай мақолалардан бири халқимиз ва муборак Ислом дини ривожи учун ўзининг буюк хизматларини адо этган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳақида у кишининг ўғли Исмоил Муҳаммад Содиқ билан уюштирилган суҳбатдир. Суҳбатда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф яшаб ўтган мураккаб даврдан тортиб, у кишининг сиёсий ҳаётга кириб келиши ва ислом ривожи йўлидаги изланишлари, ижоди ҳақида гап кетади. Шу билан бирга ўқувчилар Шайхнинг ҳаётида кечган мусофирликдаги синовли кунлар, оналарини сўнгги манзилга кузатиш насиб этмагани, юрак изтироблари билан тўлган пайтдаги ҳолати ҳақида билиб олишлари мумкин.



“Ҳазратнинг сиёсий ҳаётга кириши 1989 йилларга тўғри келади. Ўша йилнинг 6 февралида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий этиб сайландилар. Ҳаммамиз яхши биламизки, бизда дин давлатдан ажратилган. Аммо мен сал олдин отамизнинг сиёсатга кириши ҳақида гапирдим. Ҳа, ҳақиқатан ҳам, шароит шуни тақозо қилган эди. Узоқ йиллар дини, тарихи, ўзлигидан узилган халқ эркинлик сабаб ҳақини талаб қила бошлаганди. Айни дамда муфтий бўлган Ҳазрат бир вақтнинг ўзида собиқ иттифоқ олий советига депутат ҳам эдилар. Эҳтимол, шу сабаб диний уламодан кўра кўпроқ сиёсатчига ҳам ўхшаб кетарди. Хусусан, у киши собиқ иттифоқ раҳбарига расман мурожаат қилиб, мусулмонлар учун ҳаж сафарига қўйилган барча тақиқларни олиб ташлаш талаби билан чиқди ва бунга муваффақ бўлди. Моҳият эътиборига кўра, бу турган-битгани билан сиёсат эди….


Афсуски, ҳамма ҳам сиз назарда тутаётгандай эмас экан. Гуруч курмаксиз бўлмаганидек, ҳасад ўтида ёнаётганлар пайдо бўлди. Тирноқ остидан кир қидирадиганлар Ҳазратнинг бу мартабаларини кўра олмай, фитна-фасод қилишга тушишди ва тан олиш керак, бу борада анчагина “муваффақият”ларга эришишди ҳам…


– Ҳазратнинг хорижга чиқиб кетишлари ҳам ўзларининг истаклари эмаслиги барчага аён эди…


Ҳа, ҳамма биларди, у киши Ватанини ниҳоятда севар эдилар. Бир кун келиб хорижга кетишга мажбур бўлиши хаёлларига ҳам келмасди. Бундай ниятлари бўлганда, аввало, биз билган бўлардик. Отамизни мамлакатдан чиқиб кетишга мажбурлашди, кетиш арафасида кўп нохуш ишлар бўлди...


… Оиламиз 1993-1994 йилларда Саудия Арабистонида, 1994-2001 йилларда Ливияда яшаган бўлса, падари бузрукворимиз бирон кун бекор ўтирмадилар, илмий-маърифий ва ижтимоий фаолиятини ўша ерда давом эттирдилар. Бу ишларни Аллоҳ таолонинг синови, ижод учун қулай фурсат, деб қабул қилдилар. Шу сабабли азиз Ватанларидан, кекса ота-оналаридан йироқда яшашга, мажбур бўлсалар ҳам, умрларининг охиригача, ҳеч бир одамга гина-кудурат қилмадилар, бирор оғиз ножўя сўз айтмадилар, фақат ўз халқи, она юртининг равнақи учун илм-маърифат таратиш билан машғул бўлдилар”.



Суҳбат давомида Исмоил Муҳаммад отаси ҳақида кўпчилик билмаган, унинг сийратига оид бошқа маълумотларни ҳам айтган.


“Бир куни қарасак, падаримиз дарахт олдида жуда ўйчан ўтирибдилар. Қаттиқ изтироб чекаётгани кўриниб турарди. Волидаларини сўнгги йўлга ўзлари кузата олмаганидан ич-ичидан қийналаётган эдилар. Кейин уйга кириб йиғлаганларида олдиларига синглим Одинахон бориб юпатмоқчи бўлди.


Ота, йиғламанг, – деди.


Шунда отамиз:


Қизим, бошимни силагин, сенинг қўлларинг онамнинг қўлларига ўхшайди, – дедилар.


Синглим отамизнинг бошини силар экан, қаттиқ йиғлаб юбордилар…


Ана шу тахлит суҳбатда Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг фарзанд ва ота сифатидаги ҳолати чиройли очиб берилган. Қолаверса, муқаддас динимиз ривожи йўлидаги катта ишлари, илмий-маърифий боқий мероси, хусусан, “Тафсири Ҳилол”, 2018 йилда Мусҳафи шариф, “Олтин силсила” каби табаррук китобларнинг чоп этилиши ва бу йўлда шайх Ҳазратларининг қилган хизматлари баён этилган.


Бундан ташқари журналда Эдвард Саиднинг “Ориентализм”, Тимоти Уинтернинг “XXI асрда ислом”, Умберто Эконинг “Жойс поэтикалари” китобларидан парчаларни ўқиш мумкин.


Тарихчи олимларимиз Ғайбулла Бобоёров ва Фарҳод Мақсудовларнинг “Ўзбек” этноними. Миллатимиз номи қандай пайдо бўлган?” сарлавҳаси остидаги мақола ҳам фикрларнинг оригиналлиги билан ажралиб туради. Чўлпон ижодидан берилган “Гўзал Туркистон” шеъри қалбларимиздаги Ватан байроғини титратса, уйғотса, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Фарҳод Арзиевнинг Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари, ишончли ва тенг манфаатли ҳамкорлигига бағишланган чиқиши, Абдулла Хўжанинг “Ватан, то танда жоним бор, сенингдирман...” мақолалари ва бошқа муаллифларнинг ижодий ишлари ҳам сизни мутолаага, тафаккурга чорлаши аниқ.


Зебо НАМОЗОВА,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 1009 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса