Валюта UZS
  • USD

    12 136.9214.85

  • EUR

    14 191.704.03

  • RUB

    159.993.6

+5C

+5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+5c

  • Hozir

    +5 C

  • 14:00

    +6 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +5 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +4 C

  • 21:00

    +3 C

  • 22:00

    +3 C

  • 23:00

    +3 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 25-January

+5C

  • Hozir

    +5 C

  • 14:00

    +6 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +5 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +4 C

  • 21:00

    +3 C

  • 22:00

    +3 C

  • 23:00

    +3 C

  • Yakshanba, 25

    +5 +20

  • Dushanba, 26

    +6 +20

  • Seshanba, 27

    +6 +20

  • Chorshanba, 28

    +0 +20

  • Payshanba, 29

    -1 +20

  • Juma, 30

    +0 +20

  • Shanba, 31

    +4 +20

  • Yakshanba, 01

    +7 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўлимидан сўнг асарларини ёқиб юборишни истаган ёзувчи:

Таҳлил
71 16:45 | 25.01.2026 16:45

Кафка ҳақида билган ва билмаганларимиз


Ўзбек адабиётига "Жараён", "Қалъа", "Эврилиш" каби асарлари билан маълум бўлган, жаҳон адабиётига ўзининг бетакрор услуби билан кириб келган ёзувчилардан бири Франц Кафкадир. У 1883 йил 3 июль куни Австро-Венгрия империяси таркибида бўлган Прага шаҳрида туғилган. Немис тилида ижод қилган.


Буюк адибнинг болалиги


Кафканинг болалиги осон кечмаган. Отаси Герман Кафка қаттиққўл ва жуда талабчан инсон бўлган. Франц эса жуда нозик табиатли, ҳиссиётларини ич-ичига ютадиган, ҳаётни қалбан қабул қиладиган бола эди. Отаси билан муносабати умр бўйи унинг руҳиятига таъсир қилган. Бу ҳолат кейинчалик унинг асарларида – айб, қўрқув, кучли тизим олдида ожиз инсон образларида яққол намоён бўлади. Шунга қарамасдан у яхши таълим олган. Университетда юриспруденция йўналишида ўқийди. Асосий касби суғурта йўналиши бўлишига қарамай, адабиётни жуда севарди ва унинг учун адабиёт ҳаётни англаш усули эди.


Ёзувчиликка қандай кириб келди?


Кафка ёшлигидан ёзишни бошлаган, аммо ҳеч қачон ўзини “катта ёзувчи” деб ҳисобламаган. Асарларини чоп этишга ишончсиз муносабатда бўлган, кўпинча ёзганларини йиртиб ташлаган. Унинг биринчи ҳикоялари дўстлари орқали адабий муҳитга кириб келган. Кафканинг энг машҳур асарларидан бири "Жараён"дир.


У инсоннинг номаълум айб учун жазоланиши, адолатсиз тизим олдида ожизлиги ҳақидаги асар бўлиб, уни ўзбек тилига Вафо Файзуллоҳ таржима қилган. Кафка асарни 1914-15 йилларда ёзиб, 1925 йилда эълон қилган. Бугунги кунгача 60 дан ортиқ давлатларда чоп этилган. Асар фалсафий ва чуқур психологик ёндашувга эгалиги билан ҳам миллионлаб ўқувчилар эътиборини тортган. Қолаверса, ҳуқуқсиз инсон, бюрократия мавзулари ҳар қандай жамият одамлари учун қизиқардир. «Қалъа» асари эса инсоннинг номаълум мақсад ва тизим олдида ўз ўрнини топа олмаслиги ҳақида бўлиб, бу асарни ҳам адабиётимизга Вафо Файзуллоҳ тақдим этган. Бундан ташқари адибнинг Америка ҳақидаги асари ҳам қисқа ҳикоя ва кундаликлар шаклида ёзилган бўлиб, анча машҳур. Унинг асарларида аниқ вақт ва жой кўрсатилмайди. Ҳаммаси қандайдир безовта тушда кечаётгандек ифодаланади. Шу сабабдан адабиётда унинг усули ҳақида гапирилганда “Кафка дунёси” деган атама ҳам қўлланилади. Унинг ўзига хос маҳорати туфайли китобхонлар инсон ва тизим тўқнашуви, айбсиз айбдорлик ҳисси, ёлғизлик ва бегоналашув, маъносиз бюрократия мавзуларини абсурд жанрда, қизиқарли тасвирларда ўқий олди.


Оилавий ҳаёти


Маълумотларда ёзилишича, Кафка уйланмаган. Бир неча марта турмуш қуришга чоғланган, аммо оилавий ҳаётни ижодга халақит беради деб билган. Шу боис унинг аёллар билан танишувлари оила қуриш даражасига етиб келмаган. Фарзандлари ҳам бўлмаган. У камтарона, ижара уйларда яшаган, кўпинча касаллик билан курашган.


Нега қўлёзмаларини ёқиб юборишни васият қилган?


Кафка умрининг охирида дўсти Макс Бродга шундай васият қилган: “Менинг барча қўлёзмаларимни ўқимай туриб, ёқиб юбор.” Буни мутахассислар унинг ўз ижодига нисбатан ишончсизлиги, комилликка интилувчанлиги ва ички олами, ҳиссиётлари билан боғлиқ дейишади. У асарларини тугалланмаган ва мукаммал эмас, деб ҳисоблаган.


Аммо Макс Брод бу васиятни бажармаган. Аксинча, Кафканинг асарларини сақлаб қолган ва чоп эттирган. Шу боис бугун инсоният Кафка асарларини ўқиш имкониятига эга. Ёзувчи 1924 йил 3 июнь куни, Австриянинг Кирлинг шаҳри яқинида, сил касаллигидан вафот этган. Ўшанда у 40 ёшда бўлган. Овқат ейишга ҳам қийналган, овози чиқмай қолган ҳолда ҳаётдан кўз юмган. Унга адабиётчилар шундай таъъриф беришади ва бу ҳақиқат:


Кафка – фақат ёзувчи эмас. У инсон қўрқувларининг таржимони, замонавий жамиятнинг ички оғриғини сезган мутафаккир. Унинг асарлари бизга шундай савол қўяди – инсон тизим учун яшаяптими, ёки тизим инсон учунми?


Зебо Намозова
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Таҳлил