Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 774.34-10.63

  • EUR

    13 848.6617.88

  • RUB

    132.170.72

+5C

+5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+5c

  • Hozir

    +5 C

  • 01:00

    +5 C

  • 02:00

    +4 C

  • 03:00

    +3 C

  • 04:00

    +3 C

  • 05:00

    +3 C

  • 06:00

    +2 C

  • 07:00

    +2 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +6 C

  • 10:00

    +11 C

  • 11:00

    +14 C

  • 12:00

    +15 C

  • 13:00

    +16 C

  • 14:00

    +17 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +11 C

  • 20:00

    +10 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 31-October

+5C

  • Hozir

    +5 C

  • 01:00

    +5 C

  • 02:00

    +4 C

  • 03:00

    +3 C

  • 04:00

    +3 C

  • 05:00

    +3 C

  • 06:00

    +2 C

  • 07:00

    +2 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +6 C

  • 10:00

    +11 C

  • 11:00

    +14 C

  • 12:00

    +15 C

  • 13:00

    +16 C

  • 14:00

    +17 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +11 C

  • 20:00

    +10 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +7 C

  • Payshanba, 31

    +5 +20

  • Juma, 01

    +7 +20

  • Shanba, 02

    +6 +20

  • Yakshanba, 03

    +8 +20

  • Dushanba, 04

    +12 +20

  • Seshanba, 05

    +13 +20

  • Chorshanba, 06

    +9 +20

  • Payshanba, 07

    +10 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Лондоннинг 130 йиллик ташриф қоғози: Тауэр кўприги тарихи

Жаҳоннинг йирик молиявий марказларидан бири бўлган Буюк Британия пойтахти Лондон сайёҳларни ҳам ўзига оҳанграбо каби тортади. Бу шаҳар нафақат замонавий меъморчилик, балки тарихий обида ва иншоотларга бой. Лондон деганда кўз олдимизга биринчилардан келадиган Тауэр кўприги ҳам шулар жумласидандир. Ушбу кўприк 1894 йил 30 июнь куни Уэлс шаҳзодаси Эдуард ва унинг рафиқаси малика Александра томонидан очилган.
Ўзгача ракурс
780 11:35 | 22.07.2024 11:35

XIX асрнинг иккинчи ярмида Лондон аҳолиси тез ўсди. Шаҳарнинг ғарбий қисмидаги порт ҳудуди гавжум эди. Ягона бўлган Лондон кўприги эса юкларга бардош бера олмади, тирбандликлар, ноқулайликлар вужудга келди. Шунинг учун янги кўприк қуришга қарор қилинди. 1876 ​​йилда ўтиш жойи билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш бўйича қўмита дизайн танловини эълон қилди, унда 50 дан ортиқ иш тақдим этилди. Энг яхши иш архитектор Хораc Жонс томонидан ишлаб чиқилган осма кўприк лойиҳаси эди.


Афсуски, у ўз ишининг натижасини кўрмади, қурилиш бошланганидан бир йил ўтиб вафот этди. Унинг ўрнини архитектор Жон Вулф-Берри эгаллади. Бироқ, Тауэр кўпригини ким қурганлиги сўралганда, тарихчилар Хораc Жонснинг исмини айтишади, чунки илк лойиҳа унга тегишли. Қурилиш 8 йил давом этди. 1894 йилда Тауэр Бриж қурилганида қироллик оиласи аъзолари иштирокида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.


Минора кўприги иккига ажраладиган иншоот эканлигини ҳамма ҳам билавермайди, шунинг учун бу масала бўйича тез-тез қизғин баҳс-мунозаралар бўлиб туради. Ушбу структура ҳафтада бир неча марта махсус жадвалга мувофиқ ўрнатилади. Тауэр кўприги расмий веб-сайтида жадвал ҳақида ишончли маълумотлар мавжуд.


Кўприкнинг очилиш ва ёпилиш вақтлари билан боғлиқ қизиқ воқеалар юз берган. Масалан, бу 1997 йилда АҚШ президенти Билл Клинтон билан содир бўлган. АҚШ раҳбари кортежи кўприкдан ўтаётганда иншоот бирдан очила бошлаган ва автомобилларнинг бир қисми кўприкнинг нариги томонида қолиб кетган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қилинган қўнғироқлар дарёдан кемалар ўтиб кетгунга қадар кўприкни муддатидан олдин ёпишга ёрдам бермади.


1952 йилда янада кескин вазият юзага келганди. Номаълум сабабларга кўра кўприкни очиш сигнали берилмаган, бироқ ўша пайтда унинг ёнидан 20 нафар йўловчиси бўлган автобус ҳаракатланаётган эди. Ҳайдовчи Алберт Гантон кўприк очилиши бошлаганини кўриб, тезда қарор қилди. У газ педалини бор кучи билан босиб, кўприкнинг нариги томонига отилди. Гантон йўловчилар ҳаётини сақлаб қолгани учун 10 фунт стерлинг миқдорида мукофот ҳам олди. Авваллари кўприк кунига 50 марта иккига ажраларди, ҳозир бир ҳафтада 4-5 марта бу иш амалга оширилади. Кўприкни бир кунда 20 мингдан ошиқ автомобил кесиб ўтади.


Кўприк лойиҳасини тасдиқлашда қисмларни улаш қанча давом этиши ҳақидаги савол ҳал қилувчи масалалардан бири эди. Ўн тўққизинчи асрнинг охирида Темзада транспорт жуда тирбанд эди ва кўприк соатига бир неча марта очиларди. Архитектор Хораc Жонс оғирлиги 1200 тонна ва узунлиги 61 метр бўлган кўприкнинг икки ярмини бор-йўғи бир дақиқада кўтаришга имкон берувчи ўзига хос қарама-қарши оғирлик структурасини ишлаб чиқди.


Кўприкнинг умумий узунлиги 244 метрни ташкил қилади. У иккита оралиқ металл таянчга таянади, улар Темзанинг пастки қисмидаги ишончли пойдеворга ўрнатилади. Ҳар бир таянч қисмнинг баландлиги 65 метрни ташкил қилади. Коррозиядан ҳимоя қилиш учун таянчлар тош билан қопланган ва готик миноралар шаклида қурилган. 1977 йилдан 2010 йилгача реставрация қилингунга қадар кўприк қизил, оқ ва кўк рангга бўялган. Кейинчалик унинг ранглари кўк ва оққа қайта тикланди.


Кўприкни кўтаришда пиёдаларга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида минораларда спираль зинапоялар ва лифтлар қурилди. Улардан бири фақат кўтарилиш учун ишлаган, иккинчиси - тушиш учун. Кўприк тўлиқ очилганда ҳам пиёдалар галереяси бўйлаб юриш мумкин бўлади. Бироқ аҳоли бошида кўприк ёпилгунча кутишни маъқул кўрди ва фақатгина озчилик 40 метр баландликка кўтарилиб, таваккал қилган. Шунинг учун 1910 йилда пиёдалар галереяси ёпилди. У ўз ишини фақат йигирманчи асрнинг охирида, кўприкда тарих музейи ва кузатув майдончаси қурилгандан кейин тиклади. 2014 йилда галереялардан бирида шиша полли кузатув майдончаси ўрнатилди. Ташриф буюрувчилар тўғридан-тўғри оёқлари остига қараб, кўприк томоша қилиш учун ноёб имкониятга эга бўлдилар. Бу ердан бутун шаҳар ҳудуди, Букингем саройи ва Аббей минораларининг ҳайратланарли манзарасини кўриш мумкин.


Кўприк қурилишидан олдин Темза бўйлаб ўтишнинг энг тез йўли Тауэр ер ости туннели эди, аммо 1898 йилда у самарасизлиги сабабли ёпилди. Бугунги кунда кўприк муҳим бўлиб, у бўйлаб жуда кўп машиналар ва одамлар ҳаракатланади ва маълум вақтларда катта кемаларнинг ўтишига имкон берилади.
Тауэр кўприги ҳар доим пойтахтнинг рамзи бўлиб келган, шунинг учун уни кўпинча Лондон кўприги деб аташган. Аммо бундай кўприк Темза дарёсининг юқори қисмида аллақачон мавжуд эди. 1968 йилда қизиқарли воқеа юз берди. Америкалик ишбилармон Роберт Маккаллок, миш-мишларга кўра, Тауэр Бриж деб адашиб, бузиш учун мўлжалланган Лондон кўпригини сотиб олди. Уни сотиб олиш учун у 9,5 миллион доллар сарфлаган. Лекин кейинчалик Маккаллок бу маълумотни расман ўзи инкор этган.


Роберт Маккаллок миссурилик нефть магнати бўлиб, Аризона штатидаги Хавасу кўлининг шарқий қирғоғида шаҳарчага асос солган эди. Штат ҳукумати бу ерларни ўзлаштириш ваъдаси эвазига Маккаллокга катта нефть кони бўлган участкани текинга берди. Роберт аҳолини кўпайтириш, ўз шаҳрига янги аҳолини жалб қилиш учун ҳар хил йўлларни қидирди. Эҳтимол, шунинг учун ҳам Лондон кўпригини сотиб олиш унга жуда жозибали бўлиб туюлди. Бузиб келинган кўприк Хавасу кўли ва Питтсбург пункти ўртасида ўрнатилди.


Нима бўлган тақдирда ҳам ҳаракат ва сарфланган маблағ тўлиқ ўз самарасини берди. Эски Лондон кўприги Хавасу ситига оммавий ахборот воситалари ва сайёҳларнинг катта оқимини жалб қилди. Шаҳар катта тезликда ривожлана бошлади.
Қизиқарли маълумот: Тауэр кўприги қурилишида 432 нафар қурувчи ишлаган. Кўприк давлат ғазнасига ўша пайтда 1 миллион 184 минг фунтга тушган. Унинг қурилиши учун 11 минг тонна пўлат ишлатилган.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс