Ўзбекистонга хусусий университетлар керакми?
Ўзбекистонда таълим тизимда ўзгаришлар давом этмоқда. Ҳозирда жами 213 та олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Шундан 67 таси нодавлат (хусусий) университетлардир. Бу университетлар давлат томонидан тасдиқланган лицензияга эга бўлиб, талабаларга расмий диплом бериш ҳуқуқига эга. Хусуссий унвиврсететлар 2018 йилдан очила бошлаган. Бироқ, олий таълим сифати ва кадрларнининг даражаси ҳақидаги хавотир туфайли 2023 йил февраль ойидан бери янги хусусий университетлар учун лецензия бериш тўхтатилган.
2024- йилга келиб эса, Ўзбекистонда бир қанча хусусий университетларнинг лецензияси бекор қилинди. Ҳозирга қадар жами бешта хусусий олий таълим муассасасининг лицензияси суд қарорлари билан бекор қилинди.
Хўш, хусусий унверситетларга лецензияси бериш тартиби қандай? Лецензиялар нима сабаблар асосида бекор қилинади? Лецензияси бекор қилган унвирситетда ўқиётган талабаларнинг тақдири нима бўлди? Деган саволлар ҳаммада туғилса керак. Бугун шу ва шу каби саволларга жавоб излаймиз.
Хусусий Унверситетларга лецензияси бериш тартиби ўзи қандай?
Ўзбекистонда хусусий университет очиш ва лицензия олиш жараёни аввал қуйидаги тартибда амалга оширилган. Тепада айтганимиздек лецензия бериш 2023 йилдан тугатилган. Аммо унинг бериш тартибини айтиб ўтамиз. Талабгорлар хусусий университет очиш учун керакли ҳужжатларни тайёрлаши керак эди. Бу ҳужжатлар ичига ташкилотнинг асосий мақсадлари, таълим дастурлари, кадрлар таркиби ва молиявий режалар кирарди. Университет очиш учун ариза Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этилиши зарур эди.
Аризада ўқитувчилар малакаси, ўқув дастурлари ва университетнинг инфратузилмаси ҳақидаги маълумотлар келтирилган бўлиши лозим эди. Вазирлик томонидан аризалар кўриб чиқилади ва муассаса назоратга олинади. Бу жараёнда университетнинг таълим сифати, кадрлар таркиби ва техник базаси баҳоланарди. Агар вазирлик томонидан тақдим этилган барча талабларга жавоб берилса, университетга лицензия берилар эди. Бу лицензия университетга расмий фаолият юритиш имкониятини беради. Лицензия берилгандан сўнг, университетлар мунтазам равишда назорат остида бўлиб, уларнинг таълим сифати ва фаолиятлари текширилади.
Ўзбекистонда хусусий университетларнинг лицензияси қандай сабабларга кўра бекор қилинади?
Хусусий университетлар таълим сифатини белгиланган стандартларга мувофиқ таъминлай олмаса, лицензияси бекор қилиниши мумкин. Бу, асосан, ўқитувчиларнинг малакаси паст бўлганда ёки ўқув дастурлари етарлича самарали ташкил этилмаганда юзага келиши мумкин. Маъмурий ва молиявий бошқарувда қонунчилик талабларини бузса, масалан, талаба қабул қилишда адолацизлик ёки ноқонуний шартномалар тузилса, лицензияси бекор қилиниши мумкин.
Баъзи ҳолларда инвесторлардан келадиган тижорий босим таълим сифатига зарар етказса, назорат органлари аралашиши мумкин. Айрим хусусий университетлар халқаро талаб ва аккредитация стандартларига риоя қилмаган ҳолда фаолият юритади, бу эса уларнинг фаолиятини тўхтатишга олиб келади. Бу талаблар университетда илмий тадқиқотлар олиб борилиши ва халқаро тажрибага мос дастурлар мавжуд бўлишини таъминлаш учун зарур ҳисобланади.
Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва бошқа назорат органлари томонидан ўтказиладиган текширувларда салоҳияциз деб топилган университетларнинг лицензияси тўхтатилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Текширувлар натижасида университетнинг таълим муассасаси сифатидаги мақомини сақлаб қолиши ёки йўқотиши ҳақида қарор қабул қилинади.
Лецензияси бекор қилган унвирситетда ўқиётган талабаларнинг тақдири нима бўлди?
Ўзбекистонда лицензияси бекор қилинган бешта хусусий университетнинг талабалари бошқа олий таълим муассасаларига ўтказилган. Бу жараён қуйдаги тарзда амалга оширилади; талабалар, ўз ўқишларини давом эттириш учун ариза топширадилар. Бу аризалар асосида уларнинг таълим йўналишига мос университетлар аниқланади. Таълим олаётган соҳа ва йўналишлари бўйича давлат ёки бошқа хусусий университетларга жойлаштирилади. Бунда талабанинг ўқиган курслари ва олган кредитлари ҳисобга олинади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов “Биз хусусий университет очмаймиз десак, талабалар чет элга кетади. Ҳозирнинг ўзида шунча хусусий ОТМ очилганидан кейин ҳам 110 минг талаба четда ўқияпти. Уларнинг сони 500 минг ҳам бўлиши мумкин эди… Бир томондан, хусусий университетлар балансни ушлаб турибди, деб ўйлайман”, — деди у. “Лекин хусусий экан деб буни очаверсак, у эса етарли таълим сифатини бермаса, бу яхши эмас. Охирида чиққан кадр яна ишсиз қолиб кетади. Жамиятда ишсиз олий маълумотлилар кўпайиб кетиши мумкин. Ҳозир хусусий университетларга лицензия бериш тўхтатилди. Бор университетлар билан таълим нуқтаи назаридан ишланмоқда”, — деди вазир YouTube ижтимоий тармоғидаги “Лолазор” лойиҳасида бўлган суҳбат давомида.
Дунёнинг энг машҳур хусусий олий таълим муассаларидан бири Ҳарвард университети ҳақида…
Ҳарвард университети АҚШнинг Массачусетс штати Бостон шаҳар агломерацияси таркибидаги Кембриж шаҳарчасида жойлашган. 1636 йилда асос солинган университетда ҳозирги кунгача 30,631 талаба теҳсил олишади. Уларнинг 9368 нафар бакалавр ва 21 263 нафар магистр босқичи талабалари таҳсил олади. Ушбу университетда таҳсил олган, ўқитувчилик қилган ёки ишлаганларнинг 75 нафари Нобел мукофоти билан тақдирланган.
АҚШнинг саккизта президенти, жумладан Барак Обама, шунингдек Девид Рокфеллер, Билл Гейтс, Марк Сукерберг каби миллиардерлар Ҳарвардда таҳсил олган. Университет ўз битирувчилари орасидан етишиб чиққан. Университетда бир йил ўқиш чет эл гражданлари учун ўртача 60 минг долларга тушади. Унинг 40 минг доллари ўқиш пули бўлса, 20 минг доллари яшаш ва бошқа харажатларни ўз ичига олади. Шундай бўлишига қарамасдан Ҳарвард университетининг асосий талабалари чет элликлардир.
Энди хусусий университетлар очилишига қарши бўлганларнинг асосий аргументларидан бўлган битирувчиларни иш билан таъминлаш масаласига эътибор қаратсак. Ҳарвард университети ҳам бошқа ҳар қандай нуфузли университет каби ўз битирувчиларига иш топиш ва унга жойлашишда яқиндан кўмаклашади. ОТМ кампуси ҳудудида Карера маркази (Cареер Сервиcе) фаолият кўрсатади. «Cареер Сервиcе» мутахассислари ҳақ тўланадиган стажировкаларни саралаш, қизиқарли вакансияларни топиш, ишга жойлашиш бўйича курс ва тренинглар ташкил этиш, шунингдек талабалар потенсиал иш берувчилар билан танишиши мумкин бўлган тадбирларни уюштириш билан шуғулланади.
Амалиётда Ҳарвард университети битирувчилари иш топиш муаммоси билан деярли тўқнаш келмайди. Статистикага кўра талабаларнинг 60 фоизи ОТМда ўқиётган вақтидаёқ ўз ишига эга бўлади.
Айримлар Ўзбекистонда ҳам хусусий университетлар фаолияти керак деган фикрга Ҳарвард мисолида далил келтирилганига эътироз билдириши мумкин. Чунки Ҳарвард ташкил этилганига қарийб 4 аср бўлган, ривожланган давлатда жойлашган ва ундаги шароитни Ўзбекистондаги шароит билан таққослаб бўлмайди деб иддао қилиши мумкин. Қайсидир маънода бу эътирозларда жон бор ҳам. Аммо юқорида таъкидлаганимиздек, Ўзбекистон янги даврга қадам қўйди.
Бизнинг муаммоларимизни четдан биров келиб ҳал қилиб бермайди. Ҳаммасига эришиш учун ўз имкониятимиз, ўз куч-қувватларимизни ишга солишимиз керак. Хусусий университет нафақат миллий кадрларни етиштириш, балки турли соҳаларда тадқиқот олиб бориш, изланишлар натижаларини даромад келтирувчи тармоқларга айлантириш, минглаб иш ўринларини яратиш дегани ҳамдир.
Хўш, сиз Ўзбекистонга хусусий университетлар керак деб ўйлайсизми? Фикрингизни изоҳларда қолдиринг.
Мадина Пўлат қизи,
Ishonch.uz.
Mақолага баҳо беринг
0/52
0
0
0
0