Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 980.8911.33

  • EUR

    14 722.93-45.51

  • RUB

    158.671.58

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +21 C

  • 19:00

    +20 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 16-April

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +21 C

  • 19:00

    +20 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +13 C

  • Chorshanba, 16

    +20 +20

  • Payshanba, 17

    +22 +20

  • Juma, 18

    +14 +20

  • Shanba, 19

    +13 +20

  • Yakshanba, 20

    +19 +20

  • Dushanba, 21

    +22 +20

  • Seshanba, 22

    +21 +20

  • Chorshanba, 23

    +24 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш

Баҳсли вазиятга Тошкент давлат юридик университети Меҳнат ҳуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов батафсил тушунтириш беради.
Меҳнат ҳуқуқи
172 09:51 | 14.04.2025 09:51

Меҳнат кодекси (кейинги ўринларда - МК) 160-моддаси 6-қисмига кўра, ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ белгиланган ёки тарафларнинг келишувига кўра белгиланган огоҳлантириш муддати давомида, шу жумладан огоҳлантириш муддати сўнгги куни иш вақти тугагунига қадар ходим ўзи берган аризани чақириб олишга ҳақлидир.


МК 160-моддаси 1-қисмига кўра, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини 14 календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли. Ўз ташаббусига кўра бекор қилинганда иш берувчини огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари қуйидагиларга нисбатан белгилаб қўйилган:


  • МК 489-моддаси 3-қисмига кўра, ташкилот раҳбари ўз ташаббусига кўра номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугашидан олдин муддатли меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли бўлиб, бу ҳақда иш берувчини 2 ой олдин ёзма шаклда огоҳлантириши керак.
  • МК 489-моддаси 4-қисмига кўра, раҳбарнинг ўринбосарлари, ташкилот бош бухгалтери, алоҳида бўлинмалар раҳбарлари ўз ташаббусига кўра номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугашидан олдин муддатли меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли бўлиб, бу ҳақда иш берувчини 1 ой олдин ёзма шаклда огоҳлантириши керак.
  • Мавсумий ходимлар (МК 494-моддасининг 1-қисми), вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар (МК 499-моддасининг 1-қисми) иш берувчини 3 календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини ўз ташаббусига кўра бекор қилишга ҳақли.
  • Микрофирмалар иш берувчиларининг ходимлари (МК 506-моддасининг 1-қисми), якка тартибдаги тадбиркорларда ишлайдиган шахслар (МК Кодекс 511-моддасининг 1-қисми), уй ишчилари (МК 518-моддасининг 1-қисми) иш берувчини 7 календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда, меҳнат шартномасини ўз ташаббусига кўра бекор қилишга ҳақли.

Қонунда назарда тутилган ҳолларда бошқа ходимларга эса МК 503-моддаси охирги қимини мисол келтиришимиз мумкин. Унга кўра, меҳнат шартномасини спортчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддатининг давомийлиги меҳнат шартномаси тарафлари томонидан тегишли спорт тури ёки турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси спорт федерацияларининг (ассоциацияларининг) тавсияларига кўра Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги белгилайдиган муддатлар инобатга олинган ҳолда аниқланади.


Мисол. Ходим ўз ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида 2024 йил 2 декабрь душанба куни ариза берди. Огоҳлантириш муддатининг ўтиши (14 календарь кунлик огоҳлантириш мисолида) иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси олинганидан сўнг кейинги кунда бошланади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддати 16 декабрь душанба куни тугайди. Ходимнинг иш вақти – соат 09:00 дан 18: 00 гача. Ходим 16 декабрь душанба куни соат 18:00 гача меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризасини чақириб олишга ҳақли.


Диққат! Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилишнинг огоҳлантириш муддатига ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари, шунингдек унинг давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақти киритилади.


МК 165-моддаси охирги қисмига чалғиманг! Ходимни огоҳлантириш муддатига ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари, шунингдек унинг давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақти киритилмайди, бундан меҳнатга оид муносабатларнинг ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилганлиги муносабати билан тугатилиши мустасно. Бу қоида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддатларига тааллуқлидир.


Диққат! МК 160 ва 132-моддаларини ҳам чалғитиб юборманг! Агар ходимга ишга қабул қилиш чоғида дастлабки синов белгиланган бўлса, дастлабки синов муддати тугагунига қадар тарафларнинг ҳар бири иккинчи тарафни камида 3 кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли.


Мисол. Ташкилот бош бухгалтери 6 ой дастлабки синов муддати билан ишга олинди. Агар бош бухгалтер дастлабки синов муддати ичида ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қиладиган бўлса, иш берувчини 1 ой олдин эмас, балки камида 3 кун олдин ёзма шаклда огоҳлантиради.


Дастлабки синов муддати билан ишга олинган бош бухгалтер дастлабки синов муддати ичида 2024 йил 2 декабр куни иш берувчини камида 3кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирган бўлса, 5 декабрь куни у билан меҳнат шартномаси МК 132-моддасига кўра бекор қилинади ёки бош бухгалтер 5 декабрь куни ташкилотда иш вақти тугангунга қадар ўз аризасини чақириб олишга ҳақли.


МК 132-моддаси 5-қисмига кўра, ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномаси дастлабки синов даврида бекор қилинаётган тақдирда, ходим ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ёки меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан белгиланган, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддати мобайнида меҳнатга оид муносабатларни тугатиш ҳақида берилган аризани қайтариб олишга ҳақли.


Меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида ходимга ҳар йилги меҳнат таътилини беришда аризани чақириб олиш билан боғлиқ алоҳида қоидалар мавжуд.


МК 235-моддасининг 4-қисмига кўра, агар ходимнинг ташаббусига кўра кейинчалик меҳнат шартномасини бекор қилган ҳолда ҳар йилги меҳнат таътили берилган бўлса, ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризасини меҳнат таътили бошланадиган кунга қадар чақириб олишга ҳақли.


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 26-сонли “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 20-бандига кўра, қонунда белгиланган ёки ходим ва иш берувчи келишувига кўра қисқартирилган огоҳлантириш муддати давомида ходим меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида буйруқ чиқарилган бўлишидан қатъи назар аризасини қайтариб олишга ҳақли.


Агар ходимнинг ташаббусига кўра кейинчалик меҳнат шартномасини бекор қилган ҳолда ҳар йилги меҳнат таътили берилган бўлса, ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризасини меҳнат таътили бошланадиган кунга қадар чақириб олишга ҳақли (МК 235-моддасининг тўртинчи қисми).


Мисол. 2024 йил 2 декабрдаги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра, 2024 йил 12 декабрь пайшанба кунидан ходимга ҳар йилги меҳнат таътилини кейинчалик меҳнатга оид муносабатларни тугатган ҳолда ходимнинг ёзма аризаси асосида бериш назарда тутилди.


Демак, бу ҳолатда ходим аризасини меҳнат таътили бошланадиган кунга қадар яъни 11 декабрь чоршанба куни иш вақти тугагунига қадар ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризасини чақириб олишга ҳақли.


Ҳар йилги меҳнат таътили бошланган кундан яъни 12 декабрь пайшанба кунидан аризасини чақириб олишга ҳақли эмас.


Эски таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 152-моддасида эса, ходим аризасини огоҳлантиришнинг қонун ёки тарафларнинг келишуви билан белгиланган муддати давомида қайтариб олишга ҳақли эди.


Аризани чақириб олиш билан боғлиқ амалиётдаги бир баҳсли масала юзасидан таҳлилимизни келтирамиз. Ходим аризани огоҳлантириш муддатининг охирги куни чақириб олмоқда. Муаммо шундаки, ходим чақириб олиш ҳақидаги аризани почта орқали юборган. Табиийки, огоҳлантириш муддати тугаган куни иш берувчи шартномани бекор қилган. Ходимнинг аризаси бир неча кундан сўнг иш берувчига етиб келмоқда. Ходим эса судга берган. Шу ҳолатда нима бўлади?


Ҳақиқатан ҳам баҳсли вазият. Айримлар Фуқаролик кодекси 148-моддаси, Фуқаролик процессуал кодекси 152-моддаларига асосланмоқда. Яъни муддатнинг охирги кунида соат 24 га қадар алоқа ташкилотига топширилган ёки бошқа алоқа воситалари билан юборилган барча ёзма баёнотлар ва хабарлар, пул ўтказмалари муддатида қилинган ҳисобланади.


Лекин ФК 148-моддаси 2-қисмига кўра, агар, бу ҳаракат ташкилотда амалга оширилиши керак бўлса, у ҳолда муддат белгиланган қоидаларга мувофиқ ушбу ташкилотда тегишли операциялар тўхтатиладиган соатда тамом бўлади.


Эътибор бердингизми, белгиланган қоидаларга мувофиқ дейилмоқда. МК 160-моддасида эса саволда сўралган аризани чақириб олиш қоидалари белгилаб берилган.


Юқорида таҳлил қилиб ўтганимиздек, МК 160-моддаси 6-қисмига кўра, ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ белгиланган ёки тарафларнинг келишувига кўра белгиланган огоҳлантириш муддати давомида, шу жумладан огоҳлантириш муддати сўнгги куни иш вақти тугагунига қадар ходим ўзи берган аризани чақириб олишга ҳақлидир.


Демак, эътибор беринг, огоҳлантириш муддати давомида, шу жумладан огоҳлантириш муддати сўнгги куни иш вақти тугагунига қадар ходим ўзи берган аризани чақириб олишга ҳақлидир дейилмоқда.


Бундан хулоса қилсак, агар ходимнинг аризани чақириб олиш ҳақидаги почта орқали юборган хати огоҳлантириш муддати сўнгги куни иш вақти тугагунига қадар иш берувчига етиб келган бўлсагина ходим аризани чақириб олишга ҳақли деб ҳисоблаймиз.


Агар хат огоҳлантириш муддати тугаганидан сўнг етиб келган бўлса, иш берувчиниг меҳнат шартномасини бекор қилишини қонуний деб ҳисоблаймиз. Демак, аризасини чақириб олишни хоҳлаган ходим юқоридаги муддатларга ҳам риоя қилиши, олдинроқ ҳаракат қилиши лозим.


UzPost (“Ўзбекистон почтаси”) республика бўйлаб жўнатмаларни 24 соат ичида етказиб бериш бўйича “Бир Қадам” хизматини йўлга қўйган. Ушбу хизмат тури орқали жўнатмалар бутун Ўзбекистон бўйлаб (белгиланган бўлимлар орасида) 1 кун ичида етказиб берилади.


Ёки агар имкони бўлса, ходим ташкилотга шахсан келиб аризани қайтариб олиши мумкин ёки почта орқали хат юборганда огоҳлантириш муддатининг тугаш кунини ҳисобга олиш зарур.


Ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризани чақириб олиш ҳақидаги аризада қандайдир сабаб ёки важларни кўрсатиши шарт эмас. Иш берувчи ҳар қандай ҳолатда ҳам ходимнинг аризани чақириб олиш талабини қаноатлантириши шарт.


Агар меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилган бўлсачи?


Қонунда белгиланган ёки ходим ва иш берувчи келишувига кўра қисқартирилган огоҳлантириш муддати давомида меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида буйруқ чиқарилган бўлишидан қатъи назар ходим аризасини қайтариб олишга ҳақли.


Бу ҳолда чақириб олиш ҳақидаги ариза асосида иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги биринчи буйруқни бекор қилиш тўғрисида янги буйруқ чиқаради.


Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш ҳақидаги аризани чақириб олиш муносабати билан Фалончи Фалончиев (ходимнинг ФИО) билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги Фалон сонли буйруқ 2024 йил 16 декабрь санасидан бошлаб бекор қилинсин.


Асос: 2024 йил 16 декабрдаги Фалончи Фалончиевнинг (ходимнинг ФИО) аризаси.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Меҳнат ҳуқуқи
Меҳнат ҳуқуқи