Валюта UZS
  • USD

    12 692.42100.85

  • EUR

    14 511.24-34.54

  • RUB

    158.444.62

+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+34c

  • Hozir

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +33 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 01-August

+34C

  • Hozir

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +33 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • Juma, 01

    +34 +20

  • Shanba, 02

    +32 +20

  • Yakshanba, 03

    +34 +20

  • Dushanba, 04

    +36 +20

  • Seshanba, 05

    +36 +20

  • Chorshanba, 06

    +36 +20

  • Payshanba, 07

    +36 +20

  • Juma, 08

    +37 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Муддатли ҳарбий хизматга кетсам, иш берувчи менга иш ҳақини қандай ҳисоблайди?

Саволларга ТДЮУ Меҳнат ҳуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов жавоб берган.
Меҳнат ҳуқуқи
227 13:59 | 31.07.2025 13:59

Давлат фуқаролик хизматчисига бериладиган 27 календарь кунидан кам бўлмаган йиллик асосий таътилни пулли компенсацияга алмаштириш мумкинми?


Ҳа, мумкин. Буни қуйидагича асослаймиз. “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги 54-моддасига кўра, давлат фуқаролик хизматчисига давомийлиги 27 календар кунидан кам бўлмаган йиллик асосий таътил берилади.


Шунингдек, МК 218-моддаси 2-қисмига кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги 27 календар кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади, бундан давлат ходимларининг айрим тоифалари учун қонунда ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг узоқроқ давомийлиги белгиланган ҳоллар мустасно.


МК 234-моддаси 2-қисмига кўра, ходимларга иш даврида уларнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили учун таътилнинг ушбу Кодекснинг 217-моддасида белгиланган энг кам давомийлигидан (21 календар кунидан) ортиқча қисми учун пулли компенсация тўланиши мумкин.


Энди 234-модданинг 4-қисмига эътибор қаратинг! Унга кўра, 18 ёшга тўлмаган ходимларга, I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга бериладиган ижтимоий таътилларнинг барча турларидан, ҳар йилги узайтирилган асосий меҳнат таътилларидан, шунингдек ушбу Кодекснинг 481 ва 483-моддаларида назарда тутилган қўшимча таътиллардан асли ҳолида фойдаланилади ҳамда меҳнат даврида уларни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.


234-модданинг 4-қисмида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига, давлат фуқаролик хизматчиларига ҳеч қандай чеклов йўқ. Демак, хулоса қиладиган бўлсак, давлат фуқаролик хизматчилари ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари 27 календарь кун таътилни 21 кунини асл ҳолича, қолган 6 кунини пулли компенсацияга алмаштиришлари мумкин.


***


Қоровуллар суткали ишда 1 сутка ишлаб, 2 кун дам олса, улар ўриндошлик асосида ярим ставкада ишлай оладими?


Ҳа, бундай иш тартибида бўлган қоровул ходим ўзининг асосий ишидан бўш вақтида, яъни 2 кунлик дам олиш кунларида ўриндошлик асосида ишлаши мумкин.


Бу ҳолат Меҳнат кодексининг қуйидаги нормаларига таянади:


  • 432-моддага кўра, ўриндошлик асосида ишлаш – бу ходимнинг асосий ишидан бўш вақтида бошқа доимий ҳақ тўланадиган ишни бажариши ҳисобланади.
  • 433-моддада айрим чекловлар белгиланган бўлса-да, қоровуллик касби бевосита “ноқулай меҳнат шароитлари” тоифасига кирмаса ва соғлиқ ёки хавфсизликка таҳдид туғдирмаса, ўриндошлик қилиш тақиқланмайди.
  • 437-моддага асосан, ўриндош сифатида ишлашда ҳафталик иш вақти нормаси асосий иш ставкасининг ярмидан ошмаслиги керак (яъни 0.5 ставкагача).

Бундан ташқари, ходим асосий ишидан бўш кунларда тўлиқ иш кунида ишлаши мумкин.


Хулоса шуки, агар қоровул асосий ишида 1 кун ишлаб 2 кун дам олаётган бўлса, у ўша 2 кунлик дам олиш кунларида бошқа иш жойида 0.5 ставкада ўриндош сифатида ишлаши мумкин, бу Меҳнат кодексига мувофиқ ҳисобланади.


***


Банкда ишлайман. Бир ойлик муддатли ҳарбий хизматга борсам, менга иш ҳақи қандай ҳисобланади?


Меҳнат кодексининг 282-моддасига асосан, иш берувчи ходимнинг давлат ва жамоат мажбуриятларини, жумладан, ҳарбий мажбуриятларни бажариш вақтида уни ишдан иш жойини (лавозимини) ва ўртача ойлик иш ҳақини сақлаган ҳолда озод этиши шарт.


Меҳнат кодексининг 257-моддасида эса ўртача иш ҳақи ва уни ҳисоблаб чиқариш тартиби белгилаб қўйилган.


Манба


Саволларга ТДЮУ Меҳнат ҳуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси
Муҳаммадамин Каримжонов жавоб берган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Меҳнат ҳуқуқи
Меҳнат ҳуқуқи