Навоийда мустақиллигимизнинг 33 йиллигига 33 та спорт объектлари фойдаланишга топширилди
Бугун Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида жамоавий спорт турлари учун 18х42 ўлчамдаги спорт зал ҳамда 11х25 ўлчамдаги ёпиқ турдаги сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, 29 та спорт майдончаларининг бир вақтда топширилиши (21 та universal, 8 та Street Workout) вилоят аҳли учун байрамга муносиб туҳфа бўлди.
Ушбу тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, мажмуалар фаолиятига старт берувчи рамзий тугмани босди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0