Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.48-7.79

  • EUR

    13 436.01-26.2

  • RUB

    130.170.51

-1C

-1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-1c

  • Hozir

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 27-December

-1C

  • Hozir

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • Juma, 27

    -1 +20

  • Shanba, 28

    -1 +20

  • Yakshanba, 29

    3 +20

  • Dushanba, 30

    +5 +20

  • Seshanba, 31

    +3 +20

  • Chorshanba, 01

    +2 +20

  • Payshanba, 02

    +0 +20

  • Juma, 03

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Пеледан устун деб тан олинган — Гарринча. У ким эди?

Футбол тарихидаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси, моҳир дриблингчи, бир оёғида нуқсон бўлса-да, энг юқори чўққини забт этган Гарринчани бугун деярли эслашмайди.
Спорт
767 11:36 | 18.12.2023 11:36

Туғма нуқсонли болакай


Асли исми Маноэл Франсиско дос Сантос бўлган, кейинчалик “Гарринча” лақабини олган бўлажак футболчи 1933 йилнинг 18 октябрида Рио-де-Жанейродаги Пау-Гранди қишлоғида туғилган. Унинг оиласи жуда қашшоқ муҳитда ҳаёт кечирган.


Кичкинтой Маноэл бир нечта нуқсонлар билан дунёга келган: орқа мия ва тос суякларининг деформацияси, чап оёғининг ўнг оёқдан 6 сантиметр қисқалиги ота-онани жуда тушкунликка туширган.


Уни даволатиш учун турли муолажалар, ҳатто жарроҳлик амалиёти ҳам ўтказилади. Бироқ, бу фойда бермайди ва шифокорлар унинг юриб кетишининг ўзи мўъжиза бўлишини айтишади. Ўша пайтда кун келиб, Маноэл дунёнинг энг яхши футболчиларидан тезроқ югура оладиган, масъулиятли ўнг қанот ҳимоячиси бўлиб етишиши мумкинлиги ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаган.



Нега унинг лақаби Гарринча?


Оиласи ўта қашшоқлиги сабабли, унинг укаси ва синглиси очликдан вафот этишган. Маноэл ёшлигидан ота-онасига ёрдам берар, ўрмонда мевалар териб, уларни сотиш билан шуғулланарди. У ичкиликка берилган отасининг зарарли одатларини жуда эрта ўзлаштирди: илк бор спиртли ичимликни тотиб кўрганида атиги тўрт ёшда эди. Ўн ёшида эса, қишлоғида тайёрланувчи қўлбола спиртли ичимликни бемалол ичар ва тамаки ҳам чекарди.


Унга “Гарринча” лақабини опаси Тереза берган. Чунки Маноэл ўрмонда гарринча номли қушларни овлашни хуш кўрарди. Опаси унга бир куни: “Сен бу қушларни шунчалик маҳорат билан овлайсан-ки, яқинда ўзинг ҳам гарринчага айланасан” дейди. Ана шундан сўнг, уни аввал оила аъзолари, кейин кўчадаги танишлар Гарринча деб чақиришни бошлашади. Вақт ўтиб эса, бу ном бутун дунёга машҳур бўлади.





Кўнгиллилар сафидан катта клубга


Гарринча 14 ёшида қишлоқ яқинидаги текстил фабрикасига ишга жойлашади. Ўша пайтда ишдан кейин у “Пау-Гранди” номли кўнгилли болалар футбол жамоасида тўп тепарди. У ҳаммадан ҳам яхши ўйнаши билан ажралиб турарди.


Бўлажак юлдуз 16 ёшга тўлганида унга бахт кулиб боқади: кўнгилли футбол жамоасида ўйнаб юрганида тасодифан у ерга борган “Ботафого” жамоаси футболчиси Педро Виана Арати бу нуқсонли боланинг услублари, тезлигини кўриб ҳайратланади ва ўз жамоасининг мураббийсига уни синаб кўришини айтади.


Аввалига “Ботафого” жамоасидагилар унинг бири калта ва қийшиқ оёқларини кўриб кулишади. Лекин Гарринча энг яхши ҳимоячи билан бўлган синовдан кутилганидан ҳам муваффақиятли ўтади. Уни дарҳол жамоага олишади ва яхшигина маош тайинлашади.





“Оle!” анъанаси ва 9 йилда қўлга киритилган олтин кубок


1953 йилнинг биринчи мавсумидаёқ, Гарринча жами 20 та голли натижани қайд этади. Тўққиз йил давомида ғолибликни қўлга кирита олмаган жамоа ўшанда Рионинг олтин кубогига эга бўлади. Шундан сўнг, Гарринча кенг омманинг эътиборига тушади. Мухлислар унинг ҳар бир голида “Оle!” дея қичқиришади. Бу ҳайқириқ ҳатто бошқа мамлакатлардаги мухлислар ўртасида ҳам анъанага айланади.


1957 йилда “Ботафого” клубига янги мураббий келади. Коммунист ва футбол шарҳловчиси бўлган Жон Салдания ўйинчиларга қарата: “Мен ҳеч бирингизга ўнг қанотга аралашишингизга рухсат бермайман. Бу Гарринчанинг жойи. Қолганларнинг барчаси марказда ва чапда ўйнаши керак. Гарринча хоҳлаганини қилсин, сизнинг вазифангиз эса, ундан пас кутиш ва дарвоза томон зарба беришдир” дейди.


1958 йилда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида эса, совет жамоаси ҳимоячиси Владимир Кесарёв “Советский спорт” нашрига шундай деб ёзади: “Гарринча тезлик ва финтлар бўйича шу қадар устунки, у билан бас бойлашиш беҳуда. Ўша ўйинда Гарринча Пеле ва бошқа бразилиялик ўйинчилардан ҳам баландроқ поғонада эди”.


Ўша ўйинда Бразилия СССРни 2:0 ҳисобида мағлуб этади. Финалда эса, турнир мезбони — шведлардан устун келишади. Шу билан Бразилия ўз тарихида илк марта жаҳон чемпиони деган унвонни қўлга киритади.


Гарринча 1966 йилда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам юлдуздек порлайди. Бу ўйинларда у 4 марта гол уришга муваффақ бўлади. Бразилия яна ғалаба қозонади.





Унинг тиззалари кўп азоб берган


Вақт ўтиб, Гарринчанинг тиззалари оғрий бошлайди. Унга “остеопороз” номли дард ёпишади. “Ботафого” шифокори унинг вақтинчалик ўйиндан четлашишини сўрайди. Бироқ, клуб Италия ва Франция бўйлаб турнирга чиқиш арафасида бўлгани учун, “Ботафого” президенти Серхио Дарси: “Гарринча ўликми ё тирикми, майдонга керак!” деб қатъий туриб олади.


Манбаларга кўра, ҳар бир ўйиндан олдин футболчига укол қилинган. Аммо унинг оёқларидаги оғриқ шу қадар кучли эдики, ўйинлардан сўнг, жамоадошлари уни ечиниш хонасидан то автобусгача қўлларида кўтариб кетишар эди. Шунинг учун, ўша оғриқ қолдирувчи наркозни олиш учун Гарринча ҳар бир ўйинни интиқлик билан кутган.



Майдонни тарк этиш


1968 йилда футболчи фарзандлари учун алимент тўламагани учун, иккита уйини сотишга мажбур бўлган. Маълумотларга кўра, Гарринчанинг бир нечта аёлдан жами 14 нафар фарзанди бўлган.


Ниҳоят, 1973 йилда у майдонни тарк этишга қарор қилади. Бразилия терма жамоаси билан хайрлашув ўйини учун, Гарринчага тахминан 60 минг АҚШ доллари берилади. Хайрлашув ўйинида Бразилия ФИФА жамоасига қарши ўйнайди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Совет футболчиси Евгений Ловчев бу онларни шундай деб изоҳлайди: “Гарринча майдонни тарк этаётганида унинг кўз ёшлари тинмади. Уни 150 минг томошабин олқишлади”.


Бошқа манбаларга кўра, Рио-де-Жанейродаги «Маракана» стадионига севимли футболчиси билан хайрлашиш учун ҳатто 350 минг томошабин йиғилганлиги қайд этилган. Гарринча “Ботафого” сафида жами 614та ўйинда иштирок этиб, нақ 243 та гол киритган моҳир ўйинчи эди.



Аянчли ва абгор якун


Кейинги бир неча йил давомида у фақатгина яшаш учун пул топиш мақсадида Лотин Америкасининг кичик жамоаларининг ўртоқлик учрашувларида қатнашиб юради. Футбол афсонасини арзонгина нарх эвазига томоша қилиш учун келган мухлисларнинг тез орада ҳафсаласи пир бўла бошлайди. Чунки Гарринча анчайин ортиқча вазн орттирган ва унинг узатмалари ва зарбалари аввалгидек аниқ эмас эди. Охир оқибат, вазият шу даражага бориб етадики, икки карра жаҳон чемпионини оддий вилоят трибуналаридан ҳайдаб юборишади.


У футболдан кетгач, ичкиликка берилиб кетади. Бора-бора ҳаёти ҳам қашшоқлашади. Одамлар унга эътибор бермай қўйишади. Умрининг сўнгги кунлари мана шундай аянчли тус олган Маноэл Франсиско дос Сантос — афсонавий Гарринча 1983 йил 20 январда жигар циррозидан вафот этади.


Холида Эгамбердиева,


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Спорт
Кайфият фасли
0 986 11:23 | 02.10.2023