Валюта UZS
  • USD

    12 003.1813.09

  • EUR

    13 987.3112.86

  • RUB

    156.68-1.27

+3C

+3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+3c

  • Hozir

    +3 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +2 C

  • 23:00

    +2 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 10-December

+3C

  • Hozir

    +3 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +2 C

  • 23:00

    +2 C

  • Chorshanba, 10

    +3 +20

  • Payshanba, 11

    +7 +20

  • Juma, 12

    +8 +20

  • Shanba, 13

    +8 +20

  • Yakshanba, 14

    +11 +20

  • Dushanba, 15

    +2 +20

  • Seshanba, 16

    +8 +20

  • Chorshanba, 17

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Энди педагогларга ҳар ой "йўл пули" берилади

Қонунчилик соҳасининг шундай нозик томонлари борки, яратилган ҳужжат ҳар қанча мукаммалдек кўрингани билан амалиёт унинг пухта ишланган ёки ишланмаганига ойна тутади.
Меҳнат ҳуқуқи
3922 12:50 | 04.12.2025 12:50

Куни кеча Касаба уюшмалари Федерациясига қарашли малака ошириш институтида республикамизнинг турли ҳудудларидан келган туман касаба уюшмаси кенгаши раислари ва мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг юрисконсульти Жаҳонгир Алижонов ҳамда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси Лазокат Турикова иштирокидаги мулоқот учрашувида ҳам яна бир бор бунга амин бўлдик. Тадбирда педагоглар орасида, уларнинг иссиқ-совуғидан хабардор бўлиб юрган касабачилар жойларда меҳнат қилаётган ҳамкасбларининг айрим эътирозлари, шикоятлари ва саволларини вазирлик вакилига етказди. Жаҳонгир Алижонов эса уларнинг ҳар бирига жавоб ва изоҳ берди.


Масалан, 2023 йилда педагоглар етишмайдиган олис ҳудудга бориб дарс ўтган педагогларга қўшимча устамалар тайинланганди. Бундан айрим уддабурон «педагоглар» «оқилона» фойдаланишга ҳам улгуришибди. Яъни, улар ўзлари аввалдан ишлаётган ва яшаётган манзил рўйхатдаги «шароити оғир» ҳудудларга кирганидан фойдаланиб, расмий ҳужжатдаги ўз яшаш манзилларини бошқа ҳудудга ўзгартиришибди. Сўнг аввалдан ўзи ишлаб юрган мактабда дарс ўтишда давом этиб, ўша белгиланган устамани олишибди. Бундай ҳолатлар бир нечта туман ва вилоятларда аниқланиб, айбдорлар давлатга олган устама пулларини тўлаётгани маълум бўлди. Вазирлик вакили мулоқотда туман касаба уюшмаси раисларидан ҳамкасбларини ҳар қандай ҳолатда ҳам қонунни бузмасликка чақиришни, ҳар бир ҳаракат натижасиз ёки изсиз қолмаслигини тушунтиришга чақирди. Шу билан бирга яқинда қонунчиликда меҳнатга ҳақ тўлаш борасида киритилган янгилик ҳам муҳокама қилинди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2025 йилдаги 740-сон қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилди. Жумладан, ушбу қраорга асосан шу пайтгача уйда якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларнинг уйига бориш учун педагог ўз ёнидан йўлкира сарфлаган. Эндиликда эса бир хил ёшдаги ва битта манзилдаги икки ва ундан ортиқ ўқувчиларни ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ойлик йўл компенсацияси тўланади.


Маълумот учун, юртимизда 2023-2024 ўқув йилида саломатлигида муаммоси борлиги боис уйда якка тартибда таълим олган ўқувчилар сони 14 мингдан ортиқни ташкил этган. Уларга 41 минг нафар ўқитувчи жалб этилган. Бу жараёнда педагоглар ўзлари ишлаётган мактабдан 1,2,3 километрдан 7,8,10 километргача, ҳатто ундан ҳам олис ҳудудлардаги хонадонларга бориб уй таълими беришига тўғри келади.


Зебо НАМОЗОВА
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Меҳнат ҳуқуқи
Меҳнат ҳуқуқи