Энди вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганлар реестри юритилади
Эндиликда қасддан одам ўлдириш, вояга етмаган шахснинг номусига тегиш, вояга етмаган шахс тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилиш, фоҳишахоналар ташкил этиш ёки сақлаш, терроризм, шунингдек бошқа турдаги жиноятлар учун илгари ҳукм қилинган шахслар мазкур реестрга киритилади. Реестр махсус ахборот тизими орқали шакллантирилади ва юритилади.

“Энг муҳим ва эътиборли томони шундаки, реестрга киритилган шахсларни ишга қабул қилиш билан боғлиқ жараёнлар ушбу ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида назорат қилиб борилади.
Қонунчилигимиздаги бу каби ўзгартиришлар замон талабларига хос ва инсонпарварлик учун ўта аҳамиятлидир”, – дейди Сенат Раиси Танзила Норбоева.
Эслатиб ўтамиз, бу борада 2023 йил 11 апрелда “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қабул қилинган эди.
Ушбу ҳужжатга асосан, қонунчиликка вояга етмаганларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахсларнинг болаларга таълим, тарбия бериш, уларни соғломлаштириш, болалар спорти, ижодий ташкилотларда ишлашини тақиқловчи норма киритилган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0