Энг кўп қидирилган хакер: АҚШ хавфсизлик идораларини хавотирга солган Кевин Митник
2023 йилнинг 16 июл куни АҚШда машҳур хакерлардан бири Кевин Митник 59 ёшида вафот этди. У 14 ой давомида ошқозон ости бези саратони билан курашди, аммо унинг организми касалликка дош бера олмади. Кевиннинг ортида ҳомиладор хотини қолди – эр-хотин биринчи фарзандини кутаётган эди.
Бу ҳақда Лас-Вегасдаги дафн маросими уйи томонидан эълон қилинган маълумотда маълум қилинган. “Кевин ўзига хос шахс эди. Унинг ҳаётининг катта қисми хаёлий ҳикояга ўхшайди”, дейилади унда. Уни таниганларнинг кўпчилиги марҳумга нисбатан “ёрқин” сўзини ишлатишарди. Хўш, Кевин Митник ким эди? У АҚШда нега бунчалик машҳур бўлган?
Машҳур хакернинг отаси болалигида оиласини ташлаб кетган. Онаси доим ишдалигида сабаб, бола кўп вақтини турли нарсаларга сарфлар, улар орасида ахборот технологиялари ҳам бор эди.
Кевиннинг илк бор омма эътиборига тушиши ўтган асрнинг 80-йилларига бориб тақалади.1982 йилда Кевин Митник Шимолий Америка ҳаво мудофааси қўмондонлиги компьютерини ҳазил тариқасида бузиб кирган. Шундан сўнг, у хавфсизлик тизимларида заиф томонларни қидириб, ўз имкониятларини ўрганишни давом эттирди. Мисол учун, у қўнғироқларни тинглаш ва ҳазил қилиш ёки мукофотларни ютиш учун телефон компанияларига дастурига киришни яхши кўрарди. Улар орасида уй телефонларини қайта дастурлаш ҳам бор эди, йигит ўзинингқобилиятидан ёмон ниятлиларга қарши фойдаланган: телефон сўзлашувларидан бирида у гаров ҳақидаги талабга ҳам гувоҳ бўлган.
1988 йилда кибердаҳо йирик Digital Equipment Corporation компьютер компанияси тармоғига киришга муваффақ бўлди. У тизим администраторига қўнғироқ қилиб, ўзини тизимнинг етакчи ишлаб чиқарувчиси сифатида кўрсатди ва суҳбатдошини ўз паролини унутганига ишонтира олди. Парол қайта тикланганида, у ушбу ҳисоб остида тизимга кирди ва барча маълумотларни DEC операцион тизимининг манба кодини юклаб олган хакер дўстларига ўтказди. Митникнинг дўстлари, унинг топқирлигидан ҳайратга тушган бўлсаларда, охир-оқибат, бузғунчилик ҳақида хабар бериб, уни хавфсизлик хизматига топширишди. Расмийлар кейинчалик уни компанияга 4 миллион доллар зарар етказганликда ва 1 миллион долларлик дастурий таъминотни ўғирлаганликда айблади. 1989 йилда Митник илк бор судланди: у бир йилни федерал қамоқхонада ўтказди. Кейин яна олти ой давомида у “компьютерга қарамликдан даволанди”, ҳатто қурилмаларга тегиниши тақиқланди.
Қамоқхонадан чиққач, Кевин ҳуқуқ-тартибот идоралари уни кузатиб юришини сезиб қолди. Лекин бу унинг хакерлик фаолияти билан шуғулланишда давом этишига тўсқинлик қилмади. У Федерал қидирув бюросини алдаб, унга тегишли ҳар қандай маълумотни топишга ҳаракат қилмоқчи эди. 1993 йилда Калифорния штати полицияси Митникни ФҚБ агентларининг телефонларини тинглаган ва ҳайдовчилик гувоҳномаси маълумотлар базасига ноқонуний кириш имконига эга бўлган деб даъво қилди. Уни ҳибсга олиш учун ордер берилган, бироқ уддабурон хакер узоқ вақт ёлғон номлар остида яширинишга муваффақ бўлган, тез-тез яшаш жойини ўзгартирган.
1995 йил 15 февралда ФҚБ Кевин Митникни Шимолий Каролинадаги квартирасида ҳибсга олди. Киберхавфсизлик бўйича япониялик мутахассис Цутому Шимомура уни уяли сканерлар ёрдамида кузатишга ёрдам берди. Суд жараёнида эса Митник ҳамкасбининг маҳоратини ҳурмат қилишини тан олди.
The New York Times қўлга олинган хакерни “энг кўп қидирилган киберўғри” деб атади. Худди шу мақолада айтилишича, Сан-Франсискодаги прокурор ёрдамчиси Кент Уокер дунёда ҳеч бир компьютер хакери бу қадар синчиклаб кузатилмаганини тан олган. “У гўё миллионлаб долларлик корпоратив тижорат сирларига эга бўлган. Бу жуда катта таҳдид эди”, деди Уокер.
Ҳукумат уни Motorola, Novell, Nokia ва Sun Microsystems каби кўплаб компанияларга миллионлаб доллар зарар етказганликда айблади. Бундан ташқари, унинг компьютерида 20 мингта кредит карта рақамлари мавжуд файл топилган. Маълумотлари ўғирланганлар орасида ҳатто Силикон водийси миллионерлари ҳам топилган. Бироқ, Митник бу маълумотдан шахсий манфаатлар учун фойдалангани ҳақида ҳали ҳеч қандай далил йўқ. Хакернинг таъкидлашича, у ҳеч қачон ҳеч кимга зарар етказишга уринмаган ва фақат ўзи учун “интеллектуал чақириқ”ни кўрган: