Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 855.9311.93

  • EUR

    13 570.7220.3

  • RUB

    128.16-0.14

+6C

+6C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+6c

  • Hozir

    +6 C

  • 07:00

    +5 C

  • 08:00

    +5 C

  • 09:00

    +6 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +9 C

  • 12:00

    +10 C

  • 13:00

    +11 C

  • 14:00

    +11 C

  • 15:00

    +12 C

  • 16:00

    +12 C

  • 17:00

    +11 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +8 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 21-November

+6C

  • Hozir

    +6 C

  • 07:00

    +5 C

  • 08:00

    +5 C

  • 09:00

    +6 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +9 C

  • 12:00

    +10 C

  • 13:00

    +11 C

  • 14:00

    +11 C

  • 15:00

    +12 C

  • 16:00

    +12 C

  • 17:00

    +11 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +8 C

  • Payshanba, 21

    +6 +20

  • Juma, 22

    +5 +20

  • Shanba, 23

    +2 +20

  • Yakshanba, 24

    +1 +20

  • Dushanba, 25

    +2 +20

  • Seshanba, 26

    +4 +20

  • Chorshanba, 27

    +6 +20

  • Payshanba, 28

    +8 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Янги ўзбекистоннинг янги жавоблари

Бугун халқаро мавзуда ёзувчи журналистлар, сиёсатшунослардан тортиб оддий блогерларгача қизиққадиган долзарб мавзулар ҳар қачонгидан кўра кўпроқ. Курраи заминимизнинг турли ҳудудларида қонли урушлар, глобал иқлим ўзгариши билан кечаётган экологик ва мафкуравий муаммолар етарлича. Бундай пайтда тинчгина ўзининг кундалик ташвишлари банд мамлакатлар халқаро мавзуда ёзувчи нашрларни унчалик қизиқтирмайди.
Жамият
107 16:28 | 19.11.2024 16:28

Аммо кейинги пайтда халқаро нашрларнинг, йирик сиёсатшуносларнинг Ўзбекистон ҳақида чиқишлари тез-тез кўзга ташланмоқда. «Бунга сабаб нима» деган савол туғилиши табиий.


Мен Германиялик сиёсий шарҳловчи, “Berliner Zeitung” нашри Геосиёсат бўлими раҳбари Томас Фасбендернинг сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов билан “Ўзбекистондан “Янги Ўзбекистон”гача: ЙЎҚОТИЛГАН ҚАЛБНИ ИЗЛАБ…” сарлавҳали суҳбат мақоласини ўқигач, ушбу саволга жавоб топдим. Самимий кечган суҳбат давомида таниқли сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов Янги Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатида, дунё ҳамжамиятида тутган ўрни, кейинги даврда юз берган ўзгаришларни жуда аниқ ишонарли кўрсатиб берибган.


Тарихда шахснинг ролини ҳеч ким инкор этмаган. Ушбу суҳбатда ҳам Қ. Рафиқов томонидан Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси, халқпарвар ва миллатпарвар сиёсати, шунингдек, минтақа миқёсидаги ташаббуслари ва уларнинг натижалари таҳлил этилган.


Аввало, шуни таъкидлаш керакки, 2016 йилдан кейин Ўзбекистоннинг сиёсий лисони – тили ўзгарди. Бу суҳбат бошида айтганим – ўзликни таниш, кенг маънодаги идентитет-кимликни «қидириш»дан бошланди, назаримда. Бир ўйлаб кўринг, давлатнинг расмий тарзда ўзини ифода этадиган, эгаменлигини тасдиқлайдиган барча рамзлари – байроқ, герб, мадҳия, пул, армия, чегаралари мавжуд, аммо уларга қўшимча яна қандайдир нотугаллик ҳам бордай эди. Тасаввур қилинг, ҳамма нарса бор, лекин булар ҳеч нарсани ўзгартирмагандай таассурот уйғонади... Бизда худди шундай эди. Ва бу тушкун кайфият, моҳиятига кўра, бизни Саид назарияси (Ориентализм)га яқинлаштириб турарди. Ҳа, англаётганингиздай, Ўзбекистоннинг давлат сифатида миллий «ким» лигидан бўлак ҳамма нарсаси бор эди. Унинг қалби – ўзлиги йўқ эди. У бир асрдан ортиқ вақт нари «суғуриб» олинган қалбини қидираётган, унингсиз ўзини нотугал ва норасо сезаётган эди.


Шахсий қарашларимга кўра, Шавкат Мирзиёев буни аввалдан теран англаган. Негаки, у раҳбарликка келибоқ мустақилликнинг деярли 26 йили давомида гапирилмаган, ҳатто, баъзан тақиқланган мавзуларни ўртага олиб чиқди.”


Шундай сўнг сиёсатшунос бу “гапирилмаган, ҳатто, баъзан таъқиқланган мавзуларнинг Шавкат Мирзиёев томонидан катта сиёсатга олиб чиқилиб, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг эътироф этилишига сабаб бўлганларни бирма-бир айтиб ўтибди. Булар: туркий халқларнинг бобокалони Билга Хоқон битикларидан сиёсий матнларга иқтибослар олиниши, мафкуравий байрамимиз бўлмиш Мустақиллик тантаналарида ёзилганидан буён табу урилган «Гўзал Туркистон» шеъри қўшиқ қилиб айтилиши, мустабидлик даврида қатағон қилинган юзлаб миллат ойдинлари, жумладан, шу пайтгача бизга «босмачи» деб ўргатиб келинган миллий ҳаракат аъзолари Олий суд томонидан оқланиши, Тошкентда жадидлар илмий меросига бағишланган халқаро конференция ташкиллаштириши каби авваллари гапирилмаган мавзуларнинг Ватан шарафи сифатида улуғланиши эди.


Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тарихида илк бор БМТ минбаридан туриб, ўзбек тилида нутқ қилди... Мамлакатда диний, сиёсий ва сўз эркинлигига йўл берилди. «Қора рўйхат»лар, энг асосийси, Ўзбекистонни дунёга мустақилликдан кейин ҳам эски замонлардагидек кўрсатиб турадиган пахта яккаҳокимлиги, мажбурий, айниқса, болалар меҳнатидан воз кечилди. Бутун дунёга овоза бўлган, сиёсий ва диний маҳбуслар сақланадиган Қорақалпоғистоннинг «Борса келмас»идаги «Жаслиқ» ҳибсхонаси ёпилди…


Сокин ва ортиқча шов-шувларсиз амалга оширилган бу ҳаракатларнинг барчаси бугунги Ўзбекистонни кечагисидан фарқлашга, уни “Янги Ўзбекистон” деб аташга хизмат қилди.


Фақат бугунгина эмас, албатта. Иқтисодий, ижтимоий соҳаларда, инсон ҳуқуқлари, одамларнинг турмуш тарзи, камбағалликни қисқартиришда ҳам катта ишлар қилинди. Аслида ҳам амалга оширилаётган барча ўзгаришларнинг марказида инсон манфаатлари, оддий ўзбекистонликларнинг ҳаётини яхшилаш, ҳар бир оилага муносиб турмуш шароитлари яратиш турганди. Бу соҳада эришилган натижаларни эса фақат ўзимиз эмас, узоқ хориждагилар, бизни кузатаётганлар ҳам кўриб турибди. Қ. Рафиқов суҳбат давомида айнан шу ўзгаришларнинг амалга оширилиш жараёнларини жуда лўнда сиёсий тилда, аммо ҳамма тушунадиган қилиб шарҳлабди.


Ҳозирги дунё глобаллашуви жараёнида ҳар бир давлат ўзлигини сақлаб қолиши, ўз мустақил сиёсат юритиши катта ва мураккаб масала. Аммо Ўзбекистон буни уддалаётир. Бу ҳақиқатни Президентимизнинг нуфузли халқаро анжуманларда билдираётган долзарб масалалардаги амалий таклифлари халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилаётгани ҳам исботлаб турибди. Ушбу суҳбатда ҳам сиёсатшунос Ўзбекистоннинг тарихий даври ўзгаришларини жуда чуқур аниқ тасвирлаб берибди.


Нусратилла ПАРДАЕВ,


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси


Жиззах вилояти Кенгаши раиси, сенатор


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2352 16:57 | 05.08.2023