"Open budget"нинг навбатдаги ҳангомалари бошланишига 2 кун қолди
"Ташаббусли бюджет"нинг иккинчи мавсуми 6 июлдан бошланади.
Лойиҳаларни 26 июлга қадар киритиш мумкин. Мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Бунда:
- лойиҳалар киритиш: 6−26 июль;
- лойиҳаларни саралаш: 26 июль –15 август;
- тарғибот қилиш: 15 – 22 август;
- овоз бериш: 22 август – 1 сентябрь саналари давомида ўтказилади.
Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 трлн 360 млн сўмни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йил 1-мавсуми ғолиблари апрель ойида эълон қилинганди. Республика бўйича жами 2770 та лойиҳа ғолиб деб топилган, уларни молиялаштиришга 3,3 трлн сўм йўналтирилган. Ўшанда овоз бериш жараёнларида 11,7 млн киши иштирок этганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалги мавсумда "Опен бюджет" ғолиблиги учун баъзи қишлоқлар 650 миллион сўм маблағ йиғиб, ғолиблик учун курашётгани очиқланганди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0