Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 927.1736.74

  • EUR

    14 717.58-3.29

  • RUB

    155.73-0.31

+28C

+28C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+28c

  • Hozir

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +31 C

  • 15:00

    +31 C

  • 16:00

    +31 C

  • 17:00

    +30 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +27 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 26-April

+28C

  • Hozir

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +31 C

  • 15:00

    +31 C

  • 16:00

    +31 C

  • 17:00

    +30 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +27 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • Shanba, 26

    +28 +20

  • Yakshanba, 27

    +31 +20

  • Dushanba, 28

    +34 +20

  • Seshanba, 29

    +31 +20

  • Chorshanba, 30

    +21 +20

  • Payshanba, 01

    +25 +20

  • Juma, 02

    +27 +20

  • Shanba, 03

    +29 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
195 10:14 | 25.04.2025 10:14

Cавол: Пенсия ёши ошдими? Ижтимоий тармоқларда янги тартибга кўра, эркаклар 65 ёшдан, аёллар эса 60 ёшдан бошлаб пенсия олади, деган хабарлар тарқалмоқда. Бу қанчалик асосли?


Саволга Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси,эксперт Муҳаммадамин Каримжонов жавоб беради:


– Бу хабарлар асоссиз. Айримлар пенсия ва нафақа тушунчаларини чалкаштириб юбориши оқибатида бу нотўғри талқин қилинмоқда.


Пенсия ёши бўйича қонунчиликда ҳали ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ. Бу ҳақда янги тартиб йўқ.


  • Кўпчилик пенсия ва нафақа тушунчаларини синоним, деб ҳисоблайди. Яъни пенсия нафақа сўзининг русчаси, деб хато ўйлашади (аслида, нафақа рус тилига “пособие” деб таржима қилинади).
  • Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда ҳам фойдаланувчилар пенсия ва нафақа тушунчаларини адаштириб синоним сифатида ноўрин ишлатишади.

Хўш, бу икки тушунчанинг фарқи нимада?


“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига кўра, етарлича иш стажига эга бўлган фуқаролар ва уларнинг оилалари пенсия олиш ҳуқуқига эга. Ушбу Қонун билан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланади:


1. ёшга доир пенсия.


2. ногиронлик пенсияси.


3. боқувчисини йўқотганлик пенсияси.


Қонуннинг 7-моддасига кўра эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия оладилар.


Белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган шахслар нафақа олиш ҳуқуқига эгалар.


Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги қарорига 1-илова “Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом нафақаларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш, уларнинг турини ўзгартириш ва тўлаш тартибларини белгилайди.


Ушбу Низом бўйича қуйидаги нафақалар тайинланади:


а) ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;


б) парваришлаш нафақаси;


в) ногиронлик нафақаси;


г) боқувчисини йўқотганлик нафақаси;


д) ёшга доир нафақа.


Низомнинг 19-бандига кўра, ёшга доир нафақа аёлларга 60 ёш (болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга эса 55 ёшдан) ва эркакларга 65 ёшга етганда тайинланади.


Шунингдек, нафақанинг бошқа турлари ҳам бор: ишдан бўшатиш нафақаси, ишсизлик нафақаси, болалар нафақаси, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа ва бошқалар!


  • Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, маълум иш стажига эга бўлган фуқароларга пенсия тайинланади ҳамда етарлича иш стажига эга бўлмаган қариялар, ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, кам таъминланган оилалар, ишсизсизларга, шунингдек, меҳнат шартномаси бекор қилинган айрим ҳолатларда ва ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан нафақалар берилади.
Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3880 16:57 | 05.08.2023