Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 585.0127.34

  • EUR

    13 538.9590.94

  • RUB

    145.06-2.31

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 02-July

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • Seshanba, 02

    +21 +20

  • Chorshanba, 03

    +23 +20

  • Payshanba, 04

    +25 +20

  • Juma, 05

    +24 +20

  • Shanba, 06

    +23 +20

  • Yakshanba, 07

    +23 +20

  • Dushanba, 08

    +23 +20

  • Seshanba, 09

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
5571 11:44 | 07.06.2024 11:44

Бир фирма очадиган бўлдик. Оддийгина МЧЖ. Очдик ҳам. Қизиғи кейин бошланди.


Тонг саҳар телефоним жиринглади:


– Бу фалон МЧЖми, кеча рўйхатдан ўтибсизлар-а? Биз бухгалтерлик хизматларини таклиф қиламиз. Ишчиларимиз зўр, хизматимиз арзон, “отчет”ларингизни чиройли қилиб берамиз.


Ҳайрон бўлдим ва ўйлаб кўришимни айтдим. Бир соат ўтмай яна қўнғироқ бўлди:


– Бу Аброр Зоҳидовми, фалон МЧЖ сизга тегишлими?


Исм-фамилиямгача аралаштириб сўрагани учун айб иши қилиб қўйгандек ҳадикда жавоб бердим:


– Ҳа, тинчликми?


– Банкни танламадингизми? Бизнинг банкимиз сизга хизмат кўрсатишга тайёр. Янги очилганлар учун қуйидаги имтиёзлар бор...


Қўнғироқ қилган одам узоқ гапирди. Шу куннинг ўзида яна учта ҳисобчилар фирмасидан, аллақандай консалтингчилардан, яна бир банкдан таклифлар олдим.


Энг қизиғи, кечқурун бўлди. +998555030063 рақамидан қўнғироқ қилишди.


– Бу Аброр Зоҳидовми? Адлия вазирлиги қошидаги Интеллектуал бизнесни патентлаш марказидан қўнғироқ қиляпман. Сиз кеча фалон МЧЖни очибсиз-а?


– Шошманг, қайси вазирлик қошидаги?


– Адлия вазирлиги қошидаги.


– Вазирлик қошидаги ташкилот эканингиз аниқми?


Ўзини Тўхтамурод Зокиров деган ходим вазирлик қошида эканликларини қатъий ишонч билан таъкидлади. Кейинчалик ўзини бўлим бошлиғи, менежер деб таништирган Шоҳруҳ Рўзиев, Ойбек Очилов, оператор Жаҳонгир деган кишилар ҳам бу ташкилот Адлия вазирлигига тегишли эканлигини аниқ билдиришди.


– Менга тегишли маълумотлар сизларга қандай келиб тушди?


Суҳбатдош каловланди ва “Бизга раҳбарларимиз берган” деган жавоб билан суҳбатни қисқа қилди.


Шунда калаванинг учи кўрингандек бўлди. МЧЖ онлайн рўйхатдан ўтган, Адлия вазирлиги ҳам реестрга киритган. Демак эҳтимолий сиздириш ҳам ўша томонлардан.


“Интеллектуал бизнесни патентлаш маркази” деган ташкилотни интернет орқали қидиришларим самара бермади, вазирлик сайтида ҳам улар ҳақида ҳеч гап йўқ. На сайтини, на манзилини ва на бошқа маълумотни топа олдим. Адлия вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева вазирлик қошида бундай ташкилот фаолият юритмаслигини билдирди.


“Хизматини таклиф қилишининг нимаси ёмон? Истасангиз фойдаланасиз, ёқмаса рад қилаверасизда” деган савол туғилиши табиий.


Чиндан ҳам, бир қарашда ёрдам ёки хизмат таклиф қилишганидан хурсанд бўлиш керакдек. Аслида масала анча жиддий. Чунки телефон рақами ҳам, МЧЖ ва бошқа ҳар қандай ташкилотга оид маълумотлар ҳам шахсий маълумотлар сирасига киради ва эгасининг рухсатисиз ошкор қилинмаслиги, тарқатилмаслиги керак.


Тинимсиз қўнғироқ қилаверган бухгалтерлик фирмаларидан бирининг вакилини секин гапга солдим. Унинг айтишича, ташкилотлар рўйхатга олинадиган “Давлат хизматлари маркази”дан бу маълумотлар яширинча сотиб олинаркан. Қўнғироқлар кўпайиб кетишига сабаб эса сотадиганлар кўпайиб кетаётгани экан.


Тўғри, бизни мунтазам кузатувчи ташкилотлар борлигини биламиз, ҳис қиламиз. Лекин шахсий маълумотларни очиқдан-очиқ тарқатишга ким ҳуқуқ бермоқда? Бундай қилаётганлар ҳисоб рақамга калитни, пластик карта кодларию электрон имзоларни ҳам сиздириб юбормаслигига кафолат борми?


Аброр Зоҳидов




Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1492 16:57 | 05.08.2023