Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 909.19-20.18

  • EUR

    13 935.47-28.25

  • RUB

    153.300.43

+5C

+5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+5c

  • Hozir

    +5 C

  • 07:00

    +5 C

  • 08:00

    +5 C

  • 09:00

    +5 C

  • 10:00

    +5 C

  • 11:00

    +5 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +6 C

  • 14:00

    +6 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +6 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +6 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +5 C

  • 23:00

    +5 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 27-March

+5C

  • Hozir

    +5 C

  • 07:00

    +5 C

  • 08:00

    +5 C

  • 09:00

    +5 C

  • 10:00

    +5 C

  • 11:00

    +5 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +6 C

  • 14:00

    +6 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +6 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +6 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +5 C

  • 23:00

    +5 C

  • Payshanba, 27

    +5 +20

  • Juma, 28

    +4 +20

  • Shanba, 29

    +4 +20

  • Yakshanba, 30

    +4 +20

  • Dushanba, 31

    +6 +20

  • Seshanba, 01

    +6 +20

  • Chorshanba, 02

    +7 +20

  • Payshanba, 03

    +10 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Шавкат Мирзиёев халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан нутқ сўзлади

Давлат раҳбари маросимда, жумладан, аёлларни байрам муносабати билан табриклаган.
Жамият
846 14:34 | 07.03.2025 14:34

Бугун, 7 март куни Тошкент шаҳридаги Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.


Маросим аввалида давлат раҳбари сўзга чиқиб, Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан самимий табриклади.


«Мутафаккир бобомиз Алишер Навоий буюк она сиймоси, мўътабар аёл зотини улуғлаб, уларнинг бахт-саодати йўлида барчамизни фидокор бўлишга даъват этгани албатта бежиз эмас.


Чиндан ҳам, меҳр-оқибат, олижаноблик, муҳаббат ва садоқат каби юксак инсоний қадриятларни камол топтиришда, оила қўрғонини мустаҳкамлашда сизларнинг хизматингизни ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди», – деди Мирзиёев.


Шавкат Мирзиёев хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ таъминлаш, уларнинг қадр-қимматини улуғлаш борасида тўхталиб, бу сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида етакчи ўринга қўйилаётганини таъкидлади. Бугунги кунда аёлларнинг турли соҳа ва тармоқларда мамлакат тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшаётганларини миннатдорлик билан эътироф этди.


Қайд этилишича, 2017 йилда бошқарув соҳасида ходимларнинг 20 фоизини хотин-қизлар ташкил этган бўлса, ҳозирги вақтда бу рақам 35 фоизга етди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 38 фоизини, Сенат аъзоларининг 27 фоизини аёллар ташкил этмоқда.


Давлат раҳбари, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд хотин-қизлар учун ҳам етарли шарт-шароитлар яратиб бериш йўлида ишлар олиб борилаётганини айтиб ўтди.


“Жорий йилда уларнинг ҳар бири билан манзилли ишлаб, ногиронлиги бўлган 162 минг нафар аёлга санаторий, шифохона ва ўзлари яшаётган маҳаллада тиббий ёрдам кўрсатилади, боқувчисини йўқотган 130 минг нафар хотин-қизга моддий ёрдам берилади, яна 6 минг нафар аёлнинг уй-жой шароитлари яхшиланади, меҳнатга лаёқатли ва иш излаётган опа-сингилларимиз ишга жойлаштирилади.


Шунингдек, ҳар йили оғир вазиятга тушиб қолган 50 минг нафар хотин-қиз мамлакатимиздаги сўлим масканларга ўқиш ва ҳордиқ чиқариш учун юборилади. Уларга психологик ёрдам кўрсатилиб, тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш бўйича мотивацион семинарлар ташкил этилади.


Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси Қ.Рафиқов бу ишларга бош-қош бўлади”, – деди Мирзиёев.


Давлат раҳбари сўзи охирида мамлакат аёлларини яна бир бор байрам билан табриклади ва келгуси ишларида улкан ютуқ ва омадлар тилади.


Президентнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3693 16:57 | 05.08.2023