Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 808.0314.65

  • EUR

    13 612.3716.85

  • RUB

    130.15-0.58

+4C

+4C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+4c

  • Hozir

    +4 C

  • 14:00

    +4 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 14-November

+4C

  • Hozir

    +4 C

  • 14:00

    +4 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +0 C

  • Payshanba, 14

    +4 +20

  • Juma, 15

    +7 +20

  • Shanba, 16

    +10 +20

  • Yakshanba, 17

    +14 +20

  • Dushanba, 18

    +16 +20

  • Seshanba, 19

    +12 +20

  • Chorshanba, 20

    +12 +20

  • Payshanba, 21

    +14 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Шавкат Мирзиёев озарбайжонлик адабиётшунос ва шоир Акиф Бағиров билан учрашди

Адабиётшунос олим давлат раҳбарига ўзи озарбайжон тилида тайёрлаган “Шавкат Мирзиёев феномени” китобини тақдим этди. Ушбу китобдан сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг “Менинг Президентим” ва “Миллатпарвар” китобларидан саралаб олиниб, шоир томонидан озарбайжон тилига таржима қилинган публицистик эсселар ўрин олган.
Жамият
74 18:39 | 13.11.2024 18:39

Президент Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида ўзига ажратилган қароргоҳда озарбайжонлик адабиётшунос ва шоир Акиф Бағировни қабул қилди.


Акиф Азалп тахаллуси билан танилган шоир Нахичевонда туғилган, аммо умрининг катта қисмини Ўзбекистонда яшаб, ижод қилган. Озарбайжон халқини ўзбек адабий муҳити билан яқиндан танитишда фидойилик кўрсатиб келмоқда. У кўплаб ўзбек шоирлари, адибларининг асарларини озарбайжон тилига ўгирган. Хусусан, яқинда Сирожиддин Саййиднинг «Вақт ҳайкали» китобини таржима қилган. Шоир халқимизнинг шонли тарихи ва Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги ютуқларидан, хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлардан илҳомланиб ёзилган «Ўзбек келаётир» қасидаси билан ҳам машҳурдир.


Учрашувда Акиф Бағиров юксак ҳурмат ва миннатдорлик рамзи сифатида Президентимизга ўзи озарбайжон тилида тайёрлаган «Шавкат Мирзиёев феномени» китобини тақдим этди.


Китобдан сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг "Менинг Президентим" ва "Миллатпарвар" китобларидан саралаб олиниб, шоир томонидан озарбайжон тилига таржима қилинган публицистик эсселар ўрин олган. У давлатимиз раҳбари бошчилигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган асосий ислоҳот ва ўзгаришларга бағишланган. Унда Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатнинг асосий йўналишлари, жумладан, иқтисодий ривожланиш, инфратузилмани модернизация қилиш, ижтимоий соҳани яхшилаш ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш масалалари ёритилган.


Президентимиз шоирга ўзбек адабиётини Озарбайжонда оммалаштириш ва икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2322 16:57 | 05.08.2023