Ёшлар куни — Қорақалпоғистонда…
30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси “Тахиатош ИЭС” АЖда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди.
Унда спортнинг шахмат ҳамда стол тенниси турлари бўйича мусобақалар, “Заковат” интеллектуал ўйини, ҳамда “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Спорт мусобақалари баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.
“Раҳбар ва ёшлар” учрашувида эса ёш ишчи-ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва корхона ривожи учун янги таклифлар беришди.
Концерт дастурида озод ва обод юртимизни тараннум этувчи куй ва қўшиқлар ёшларга янада қувонч ва кўтаринки кайфият бахш этди.
Ёш ишчи-ходимлар бугунги доруломон кунларга шукроналик келтириб, мамлакатимизда давлатимиз томонидан ҳар бир соҳада яратилаётган кенг имкониятлар учун миннатдорликларини билдиришди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0