Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 969.84-15.48

  • EUR

    13 436.75-74.48

  • RUB

    133.971.75

+4C

+4C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+4c

  • Hozir

    +4 C

  • 04:00

    +5 C

  • 05:00

    +5 C

  • 06:00

    +5 C

  • 07:00

    +5 C

  • 08:00

    +5 C

  • 09:00

    +6 C

  • 10:00

    +9 C

  • 11:00

    +12 C

  • 12:00

    +14 C

  • 13:00

    +15 C

  • 14:00

    +16 C

  • 15:00

    +16 C

  • 16:00

    +15 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +12 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +6 C

  • 23:00

    +6 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 08-February

+4C

  • Hozir

    +4 C

  • 04:00

    +5 C

  • 05:00

    +5 C

  • 06:00

    +5 C

  • 07:00

    +5 C

  • 08:00

    +5 C

  • 09:00

    +6 C

  • 10:00

    +9 C

  • 11:00

    +12 C

  • 12:00

    +14 C

  • 13:00

    +15 C

  • 14:00

    +16 C

  • 15:00

    +16 C

  • 16:00

    +15 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +12 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +6 C

  • 23:00

    +6 C

  • Shanba, 08

    +4 +20

  • Yakshanba, 09

    +4 +20

  • Dushanba, 10

    2 +20

  • Seshanba, 11

    -0 +20

  • Chorshanba, 12

    2 +20

  • Payshanba, 13

    +0 +20

  • Juma, 14

    +1 +20

  • Shanba, 15

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
135 12:02 | 06.02.2025 12:02

Жамиятимизда қамоқ жазосини ўтаб, озодликка чиққан аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ таъна-дашном ва салбий муносабатга учрайди. Улар нафақат жамиятнинг, ҳатто қариндош-уруғларнинг ҳам маломатлари-ю айбловлари остида қолиб кетиши мумкин. Шу боис собиқ маҳкумаларга озодликда “барчасини қайтадан бошлаш” анча қийин кечади. Салбий муносабат сабаб озодликка чиққан аёлларнинг қанчадир қисми панжара ортидаги ҳаётни соғина бошлайди, қарабсизки, яна жиноятга қўл уради. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун эса жамият онгидаги эскича қарашлар, салбий стереотиплардан воз кечиш керак.


– 3 йиллик умрим қамоқда ўтди. Озодликка чиқиб, уйга келсам, турмуш ўртоғим ичкиликка берилиб кетибди, рўзғор билан ҳам, фарзандларимиз билан ҳам иши бўлмай қолибди, устига устак эрим жигар циррозига чалинибди. Энг кичик фарзандимиз 15 ёшда, каттаси 19 ёшга тўлди. Уйимизда яшаш учун деярли шароит йўқ, лекин шунисига ҳам шукр қиламан. Аҳволни кўриб, буёғига эртаю кеч меҳнат қилишим кераклигини англаб етдим. Яхшиям тўнғич ўғлим ўқишдан ташқари вақтларида қишлоғимиз яқинидаги ғишт заводида ишлаб, рўзғорга қарашиб турибди. Менга доимий иш ҳам, касбга ўқитиш ҳам, психолог кўмаги ҳам керак эмас. Иш топишда муаммо йўқ, бирор кун уйда бекор ўтирмаганман. Қўлим ишга бормай қолганида ҳам аламимни меҳнатдан оламан. Лекин рўзғоримда йиғилиб қолган 3 йиллик муаммоларни енга олмаяпман. Жазони ўтаб қайтган мен каби аёлларнинг кўпчилиги ана шундай муаммоларга дуч келади, назаримда, – дейди яқинда озодликка чиққан Гулбаҳор (исм ўзгартирилган). Ўнга яқин собиқ маҳкумалар билан суҳбатлашдим. Англадимки, уларнинг ҳамма қатори ҳаёт кечиришига биргина жамиятнинг салбий муносабати эмас, балки кўплаб бошқа муаммолар ҳам тўсиқ бўлаётган экан. Оҳангаронлик Чаман (исм ўзгартирилган) ҳам катта бир фабрикада ишлаб, рисоладагидек яшаб келаётган эди. Нима бўлди-ю, бирданига ҳаммаси остин-устун бўлиб кетди. – Қамоқдалигимда ҳар куни панжара ортида ўтиришимга сабабчи бўлган инсонлардан қасос олишни ўйлардим. Озодликда ҳам тушкун кайфиятда яшай бошладим, аммо қасос олиш фикридан қайтдим. 4 йил илгари дугонамга ишониб, фирибгарлик тамғаси билан панжара ортига тушганман. Дугонам ўзининг қинғир ишларида мендан фойдаланган. Хуллас, алданганман. Иккимизга бир вақтда суд ҳукми ўқилган. Ижтимоий мослашув маркази масъулларидан иш сўрашимга ҳожат қолмади, чунки озодликка чиққанимдан сўнг яқинларим мени бир неча бор тикув цехларига ишга жойлаштиришди. Ҳеч қайсисида кўп ишлолмадим, бирор нарсани баҳона қилиб, ишдан бўшаб келавердим. Ҳозир ҳам ишсизман. Охирги иш жойимда оператор бўлиб ишлардим, маоши кам, ўшани ҳам кечиктириб беришарди. Ундан аввалги иш жойларимда эса жамоа билан келиша олмадим. Маоши яхши ишларга диплом керак. Менинг айнан ўқишим керак бўлган даврим панжара ортида ўтди. Хуллас, негадир қўлим ишга бормаяпти. Менга яхши психолог топиб беринг, мухбир опа, – дейди у.


Мамлакатимизда собиқ маҳкумларни ижтимоий мослаштириш тизими йўлга қўйилган. Ҳар бир шаҳар ва туманда озодликка чиққан фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун Ижтимоий мослашув марказлари ташкил этилган. Маҳкумлар билан ишлаш жараёни улар озодликка чиқишидан бироз олдин – озодликка тайёрлаш босқичида бошланади. Озодликка чиқишига оз фурсат қолган шахс ҳақидаги маълумот унинг яшаш жойидаги Ижтимоий мослашув марказига етказилади. Озодликка чиқиш ҳақидаги маълумот билан бир қаторда, пенитенциар муассасадаги кадрлар тайёрлаш марказида таълим олиб, касб-ҳунар эгаллаган шахснинг потенциали ҳақидаги маълумотнома ҳам тақдим этилади. Бундай марказларда озодликка чиққан шахсни ижтимоий мослаштиришга қаратилган турли хил хизматлар кўрсатилади. – Жорий йилда марказимиз томонидан жазосини ўтаб қайтган 4 нафар хотин-қизга бир марталик моддий ёрдам (2 млн 62 минг сўм) пули берилди. Бир нафарини жамоатчилик ишларига жалб этдик. Икки нафари ишлаш нияти йўқлигини айтди. Яна бир нафари ўзини ўзи банд қилган, – дейди. Ижтимоий мослашув марказининг Оҳангарон шаҳар бўлими раҳбари Жавоҳир Эргашев. – Марказимизда собиқ маҳкумларга зарур ижтимоий-маиший шароитлар яратилган. Мутахассисларнинг маслаҳати керак бўладими, даволанишга йўлланмами, қариялар ёки ногиронлар уйларига жойлаштиришми, барча ҳолатлар ўрганилиб, ёрдам кўрсатилади. Қолаверса, озод қилинган шахсларни ишга жойлаштириш ҳам бизнинг вазифамиз. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва уларга профилактик таъсир кўрсатиш мақсадида назорат ўрнатганмиз. Собиқ маҳкумларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори ва ниятлари тўғрисида ахборот тўплаб, яшаш жойини аниқлаймиз, зарур ҳолларда турар-жой билан таъминлаш чораларини кўрамиз. Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда ички ишлар органи масъуллари фаолиятимизга яқиндан ёрдам беришади. Биз озодликка чиққан шахсларни қийин аҳволда қолишига йўл қўймаймиз.


Сиз айтган икки нафар аёлнинг муаммоларига келадиган бўлсак, Оҳангарон шаҳрида яшовчи Чаман билан боғландим. Уни “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг тажрибали психологи Замира Шералиевага бириктирдим. Психолог у билан индивидуал ишлаяпти. Яқин кунларда яхши натижа бўлади, деб умид қиламан.


Иккинчи қаҳрамонимизга ҳам озодликка чиққанидан сўнг бир марталик моддий ёрдам ажратилган экан. Айни дамда унинг кайфияти яхши, бандлиги таъминланган. Фарзандлари деярли вояга етгани, тўнғич фарзанди ҳам ишлаётгани боис уларни камбағал оилалар рўйхатига киритиб бўлмайди. Аммо унинг жамиятга тўла мослашиши учун ёрдам берамиз, мунтазам хабар олиб турамиз.


Бу соҳадаги ижобий ўзгаришларнинг аксарияти Президент Шавкат Мирзиёев иқтидорга келганидан сўнг амалга ошди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, 2017 йилда мамлакатимизда маҳкумлар сони ундан аввалги 15 йилдагидан кўра икки бараварга қисқарган. 2018 йили Вазирлар Маҳкамасининг Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисида қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда 11-банддан иборат йўл харитаси ишлаб чиқилган бўлиб, улар маҳкумларга ёрдам бериш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган.


Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ижтимоий мослашув маркази раҳбари Шаҳзод Обиджоновнинг таъкидлашича, ушбу қарорлар амалда ишламоқда.


– Айрим шахсларнинг ижтимоий ҳаётга тўла мослашиб кетиши жуда оғир кечади. Биз уларга яқиндан кўмак беришимиз керак. Ўтган 2023 йилда вилоятимиз ҳудудидаги 28 нафар собиқ маҳкумга (уларнинг 23 нафари эркак, 5 нафари аёл), 2024 йилда эса 30 нафар озодликка чиққан юртдошларимизга тадбиркорлик қилишлари учун 10 млн сўмдан субсидия ажратилган, – дейди у. 2023 йилда Тошкент вилояти ҳудудидаги озодликка чиққан 11 нафар шахсга уй берилган.


Собиқ маҳкумалар билан ишлаш – Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳам зиммасидаги вазифалардан бири. Оҳангарон тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Севара Деҳқонова бу ҳақда шундай дейди:


Республикамиздаги маҳаллаларга бир нафардан хотин-қизлар фаоллари бириктирилган. Улар ижтимоий кўмакка муҳтож, иш топишда қийналаётган, касб-ҳунар ўрганишга, турли ижтимоий хизматлардан фойдаланишга эҳтиёжи бор фуқароларга ҳар томонлама бепул кўмак беради. Камбағал аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун маҳаллий бюджетдан пул ажратилади. Собиқ маҳкумалар ҳам бизнинг эътиборимизда. Уларнинг кўнгли билан ҳисоблашиб ишлашга, тўғри йўлга қайтаришга масъулмиз.


Бир нечта хорижий давлатларда яшаган, “Ayollar.uz” сайти муҳаррири Сабоҳат Раҳмонова бошқа давлатлардаги собиқ маҳкумаларга яратилган шароитлар хусусида шундай дейди: – Европанинг барча мамлакатларида собиқ маҳкумаларга турли даражадаги ижтимоий хизматлар кўрсатилади. Германияда озодликка чиққан аёл 18 ойгача реабилитация хизматига олинади. Унга шу вақт мобайнида барча ижтимоий хизматлар бепул кўрсатилади. Бироқ собиқ маҳкума ўз фарзандини қайтариб олишга жуда қийналади. Бунга эришиш учун у бир нечта синов муддатларидан ўтиши керак. Туркияда ҳам собиқ маҳкумаларга беқиёс ижтимоий хизматлар мавжуд. Аммо собиқ маҳкуманинг оиласи кўп ҳолларда уни қабул қилмайди. У давлатда аёллар ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси кучли бўлса-да, жамиятдаги, оиладаги эскича стереотипларга чидаб бўлмайди. Саудия Арабистонида собиқ маҳкумаларга қанчалик ижтимоий хизматлар кўрсатилишини аниқ билмайман, бироқ у ерда жазосини ўтаб, озодликка чиқаётган маҳкумаларга ўзларини молиявий тиклаб олишлари учун мўмайгина пул берилади. Марказий Осиёдаги кўпгина давлатларда собиқ маҳкумаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими у қадар ривожланмаган.


Инсон ҳар қандай ҳолатда азизлигича қолади. Хато қилган шахслар ҳам жазосини ўтаб қайтганларидан сўнг бошқалар каби жамиятда нормал ҳаёт кечиришга ҳақли. Бироқ, ўнлаб, ҳатто юзлаб маҳкумалар озодликка чиққанларидан сўнг жамиятга мослашиб кетолмайди. Масаланинг моҳиятига назар солсак, республикамиздаги юзлаб аёлларни такрор панжара ортига олиб бораётган омил – турли кўринишдаги муаммолар эканини пайқаймиз. Муаммонинг илдизи қаерда, нима қилсак, собиқ маҳбуслар жамиятга осонроқ реинтеграция бўлади? Нима қилсак, эскича стереотиплардан воз кечамиз, нима қилсак, жамиятимиз жазосини ўтаб қайтган шахсларни бағрига олади, тўғри йўлга қайтишига кўмаклашади?! Бу каби саволларни жуда узоқ давом эттириш мумкин. Бу каби муаммоларга фақат соҳа масъуллари эмас, жамият ҳам курашиши, ечим топиши керак. Ана шундагина кўзланган натижаларга осонроқ эришиш мумкин.


Шоира Тўлаганова,


журналист.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2888 16:57 | 05.08.2023