Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 808.0314.65

  • EUR

    13 612.3716.85

  • RUB

    130.15-0.58

+4C

+4C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+4c

  • Hozir

    +4 C

  • 14:00

    +4 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 14-November

+4C

  • Hozir

    +4 C

  • 14:00

    +4 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +0 C

  • Payshanba, 14

    +4 +20

  • Juma, 15

    +7 +20

  • Shanba, 16

    +10 +20

  • Yakshanba, 17

    +14 +20

  • Dushanba, 18

    +16 +20

  • Seshanba, 19

    +12 +20

  • Chorshanba, 20

    +12 +20

  • Payshanba, 21

    +14 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Стрессларни енгиш учун 10 тавсия

Бугун атрофга қарасангиз, каттадан-тортиб кичиккача стрессни бошидан ўтказмоқда. Мутахассислар маълумотлар оқимининг кўплиги, эҳтиёжларимизнинг ошиб бораётганини бунга сабаб қилиб кўрсатмоқда.
Жамият
111 11:25 | 13.11.2024 11:25

Жамиятдаги, рўзғордаги ижтимоий муаммолар барчаси руҳий зўриқишга сабаб бўлмоқда.


Аслида эса, стресслар муаммоларни енгишга ёрдам бермайди. Бир дардингизни икки қилади. Яхшиси, шифокорларнинг муҳим тавсиясига амал қилиб, жисмоний ва руҳий саломатлигингизни мустаҳкамланг. Бу тавсиялар сиздан ортиқча маблағ талаб қилмайди. Аммо, кутилган натижага эришишингизга ёрдамлашади.


Жисмоний фаоллик: спорт, йога, рақс, пиёда юриш ёки оддий жисмоний машқлар танадаги зўриқишни камайтиради, мияни тозалайди ва кайфиятни яхшилайди. Умуман, жисмоний фаоллик кўплаб касалликларни енгиш воситасидир. Агар жисмонан фаол бўлмасангиз, тонналаб дори қабул қилсангиз ҳам, дарддан халос бўлолмайсиз.


Медитация: медитацион йога, ароматерапия, мусиқатерапия каби бир неча усуллар ёрдамида танингизни ва руҳингизни дам олдиринг.


Тўғри нафас олиш, нафас машқларини бажаришнинг ҳам аҳамияти катта. Тинчланиш, диққатни жамлаш учун чуқур нафас олишга ҳаракат қилинг.


Соғлом овқатланиш: ўзингизни енгил ва яхши ҳис қилишингизга ёрдам беради, жисмоний ва руҳий ҳолатингизга таъсир қилади.


Ўзингиз учун вақт ажратинг: китоб ўқинг, расм чизинг, қўшиқ айтинг, кашта тикинг ёки шу каби ўзингизга ёқадиган нарсалар билан шуғулланинг.


Меҳр улашинг: дўстларингиз ва оилангиз билан мулоқот қилиш агрессив ҳис-туйғуларингизни енгишга ёрдам беради, одам тафтини одам олади дейишлари бежиз эмас.


Вақтни тўғри тақсимланг: кунлик вазифаларингизни белгилаб олинг, энг муҳимларини танланг, уларни вақтида бажаришга одатланинг.
Гаджетлардан танаффус қилинг: вақти-вақти билан ижтимоий тармоқлар ва технологиялардан узоғроқ бўлиш миянинг дам олишига ёрдам беради.


Массаж қабул қилинг: стрессни, тарангликни бартараф қилишда тузли ванналар, иссиқ ҳаммом ва уқалаш машқлари яхши ёрдам беради.


Озодаликка риоя қилинг: хонадонингиз, иш жойингиз қанчалик озода, тартибли бўлса, кайфиятингиз шунча яхши, ишингиз унумли бўлади.


Ижобий фикрланг: шукрона келтиринг, ҳаётни севинг, шунда омад сизга кулиб боқади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2322 16:57 | 05.08.2023